1
|
2
|
3
|
4
| Кучланиб кенгаядиган цемент (напрягаемый цемент - НЦ) |
Гилтупроқли (13-20%) ёки обдон туйилган, майдалиги 4500 см2/г га тенг ПЦ клинкерини (65-70%) табиий гипс (6-10%) билан туйиш жараёнида кенгаювчан комплекс қўшилмалар қўшилади.
|
Қуюқланишининг бошланиши 2-5 дақиқа, охири 4-7 дақиқа. Сувда узунаси бўйлаб 0,1% га, қуруқликда 3% га кенгаяди. М300, М400 ва М500 маркаларда ишлаб чиқарилади. 15 атм. босимда ўзидан газ ўтказмайди. НЦ-20 маркали цемент 1 кунда Rсиқ=10-12МПа, 28 кундаRсиқ=40-50МПа га кўтарилади.
|
Чок, тирқиш ва ёриқларни беркитишда, газ, бензин, сув ўтказмайдиган иншоот ва қувурлар қуришда ишлатилади.
| Сув ўтказмайдиган кенгаювчан цемент |
Гилтупроқли цемент (70-76%), қурилиш гипси (20-22%) ва юқори асосли гидроалюминат калций (10-11%) ларни ўзаро аралаштириб ёки туйиб олинадиган тезқотувчан цемент.
|
Қуюқланиш бошланиши 4, охири 10 дақиқа. Қотишини секинлаш-тириш учун уксус кислотаси, ЛСТ, бура қўшилади. М500 маркадаги цементнинг 6 соатдан кейинги Rсиқ=7,5МПа, 3 кундан кейин Rсиқ=30МПа га тенг. 24 соат қотгандан кейин 0,6 МПа босимда сув ўтказмайди. Кенгайиши 0,2-1,0%. Музлашга чидамсиз.
|
Харорат 0оС дан юқори мухитда таъмирлаш, туннелларни гидроизоляциялаш, ер ва сув ости қурилишларида ишлатилади.
| Куйдирилмай олинадиган ишқорли цемент (КОИЦ)
(КОИЦ)
|
Ишқор билан алюмосиликат ёки калий алюминат аралашмаси. Ишқор миқдори R2О хисобида (R - Na, К) – 5…20% бўлиши керак. Энг кўп ишлатиладигани – фосфор ёки пўлат тошқолини ишқорли (калий, натрий) туйинган эритма билан қориштирилган боғловчидир.
|
Темир ва фосфор тошқолини майдалиги 3000см2/г. =2,6-3,2г/см3. Қуюқланишининг бошланиши домна тошқоли ва натрий силикатли цемент – 20 дақиқа, рангли темир тошқолли цементники 45 дақиқа. Охири 12 соат. Бетон қоришмасини тайёрлаш учун Э/Т=0,10-0,15 ни (э-эритма, т-тошқол) суюқ шиша эритмаси (=1100-1150кг/м3) билан бир қисми қориштирилади, 2-3 дақиқадан кейин қолган қисми қўшилади. Rсиқ=30-120МПа.
|
КОИЦлар ўтга, кислотага чидамли, гидроизоляция, иссиқни, товушни кам ўтказадиган ашёлар олишда ишлатилади. Тез қотувчан, ўтга, сулфат тузли мухитга, кислота эритмасига чидамли, киришмайди. Қум таркибида 10% тупроқ бўлса ҳам бетон ёки қоришма учун яроқли.
| Супергипс |
Гипс боғловчисини модификаторлар ёрдамида тўйинган буғда босим остида ишлаб олинади.
|
Майдалиги (02 элакдан ўтгани) – 1% дан кам. Қуюқланишининг бошланиши 4 дақиқа,охири 25 дақиқа. Мустаҳкамлиги икки соатдан кейин: Rсиқ=22 МПа. Rэг=7 МПа га тенг.
|
Тиш даволашда ва ювилер буюмлари тайёрлашда ишлатилади.
| Ангидрид цемент |
600-950оС да ангдритли гипс тошини куйдириб олинади. Катализатор ва сульфатли СаSO4, Na2SO4, K2SO4, FeSO4 билан қўшиб туйилади.
|
Майдалиги (02 элакда) – 15% дан кам. Қуюқланишининг бошланиши 30 дақиқа,охири 24 соат. Мустаҳкамлиги 7 кундан кейин: Rсиқ=9 МПа. Кам сув талаб - 30-35%.
|
Поллар қуришда сувоқчилик ишларида, бетонлар, сунъий мармар олишда ишлатилади.
|
Қуюқланиш даврига қараб боғловчилар 3 гуруҳга бўлинади:
-тез қуюқланувчи - қуюқланишнинг бошланиш даври 3-10 дақиқа. Бундай боғловчиларни ишлатиш ноқулай бўлганлиги сабабли, унга қуюқланишини сусайтирувчи махсус моддалар, масалан қурилиш гипси қўшилади;
-нормал қуюқланувчи - қуюқланишнинг бошланиш даври 30 дақиқадан кейин, охири эса 12 соатгача давом этади. Бундай боғловчиларга бетон ва қоришмалар тайёрлашда кўп ишлатиладиган барча цементлар киради;
-секин қуюқланувчи - қуюқланиш 12 соатдан кейин бошланадиган боғловчи ашёлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |