9.12 - расм. Ламинатнинг қирқими
Девор паркетлари. Пардоз кўринишидаги ашёлар бир хил тарзда девор, пол, шифтларни пардозлашда ишлатилиши мумкин. Авваллари бундай ашёлар ёғоч вагонлар деворига ишлатилган. Лекин ҳозир девор паркети сингари ашёлар пайдо бўлди. У юпқа тахтага қараганда кўплаб хоссаларга эга. Девор паркетлари деворга енгил бирикади. Кам вақт талаб қилади. Ушбу ашё учун махсус бириктирувчи михлар ишлатиладики улар паркетда билинмай кетади.
Девор паркетлар билан пардозлаш ишларини бошлашдан олдин деворга тахтадан панжара ясалади. Биринчидан, панжара деворнинг нотекислигини билдирмайди. Иккинчидан, паркетни бетон деворга бириктиришдаги қийинчилик бартараф қилинади. Панжарадаги тахталар ораси 40 см дан ошмаслиги керак. Улар ораси қанча қисқа бўлса шунча мустаҳкамроқ бўлади. Ўрнатилган паркетга лок билан ишлов бериш унинг кўп вақтлар давомида фойдаланиш имкониятини беради.
9 .13-расм. Девор паркетлари
Девор паркети ҳар қандай турар жой учун сифатли ашё бўлиб ҳисобланади. Уни ҳаммом, чўмилиш хоналари, ётоқхона ва ошхоналарда қўллаш мумкин. У қўлланилган жойлар инсонга ажойиб кайфият бериши турган гап.
Зинапоя ва шу каби жойларда қўлланиладиган ёғоч турлари. Зина ясаш жуда мураккаб жараён. Конструкциянинг зина, нақшинкор ёғоч панжара, тўсиқ ва бошқа бўлокларини ясашда унга ишлатилган ёғоч тури энг муҳим аҳамият касб этади.
9 .14-расм. Ёғочдан ясалган зинапоя
Бунда қандай ёғоч турлари ишлатилади ва улар нимаси билан фарқланади?
Ёғочнинг қаттиқлиги, етилганлиги, мустаҳкамлигига қараб ишлатилади.
Қуриганлиги. Ёғоч танлашда энг аввало унинг тўлиқ қуриганлик даражасига эътибор берилади. Ёғочнинг қуриганлик даражаси 12% атрофида бўлиши зарур. Агар ёғоч тўлиқ қуримаган бўлса кейинчалик фойдаланиш жараёнида деформация беради.
Зичлиги. Бунга ҳам алоҳида эътибор берилади. Оққарағай дарахтининг зичлиги анча паст 375 кг/м3 ни ташкил қилади. Ўртача зичликдаги дарахтлар, яъни қорақарғай, қарағай ва тоғтерагининг қаттиқлиги 450 дан 550 кг/мi гача ташкил қилади. Ва ниҳоят тол, эман, тилоғоч ва қайин дарахтларининг зичлик даражаси 630 кг/м3 дан ортиқ.
Мустаҳкамлиги. Ҳали тўлиқ қуримаган ёғоч маҳсулоти мустаҳкам бўлмайди ва фойдаланиш жараёнида деформация беради.
Қаттиқлиги. Ёғочнинг бу жиҳати ҳам муҳим аҳамиятга эга. Жуда юмшоқ дарахтлар:терак ва оққарағай, юмшоқ: тилоғоч, қарағай ва қорақарағай ҳисобланади. Ўртача қаттиқликдаги дарахтлар: қайин, нок дарахти,ёнғоқ дарахти, қаттиқ дарахтлар: тол, тис (игнабаргли дарахт), эман, энг қаттиқ дарахт эса қора қайин дарахти ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |