Фермани лойиҳалаш ва хисоблаш
Талаб қилинади: Фермани қисмларидаги кучларни ва қисм юзаларини ҳисоблаш:
Бошланғич маълумотлар:
Фермани узунлиги l = 24 м.
Тугун орасидаги масофа b = 2 м.
Фермани баландлиги h = 2.4 м.
Қор юки с0= 1.5 кН/м2.
Фермани кадамми S= 9 м.
Пўлатни ҳисобий қаршилиги Ry =22 kN/см2
Бино узунлиги H = 54 м
Бино иситилади, ферманинг боғланиши шарнирли. Фермани хисоби ва унинг қисмларини лойихалаш куйидаги боскичлардан иборат:
1.Фермани геометрик чизмасини аниклаш.
2. Юкларни аниқлаш.
Фермани қисмларига доимий ва вақтли юклардан ташқари, ферманинг ўз оғирлигидан тугунлардан ва том қатламида хосил бўладиган юклар хам таъсир этади.
қуйидаги мисолда вақтли юк сифатида қор қатламидан хосил бўлган юк қабул қилинади.
Ферманинг 1м2 горизонтал юзадаги меъёрий оғирлигини қуйидаги формула билан аниқлаймиз.
q= k х l= 0.01 x 24= 0.24 кН/м2 = 240 Н/м2
k=0.01 кН/m3 – ферма оғирлиги коэффициенти.
Коэффициенти k пайвандли (сваркали) фермаларда хисобга олинади.
Фермага таъсир этаётган юкларни жамлаш
Do'stlaringiz bilan baham: |