Ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги тошкент архитектура-қурилиш институти



Download 4,73 Mb.
bet2/12
Sana24.02.2022
Hajmi4,73 Mb.
#201143
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
hujmsh kurs BOTIROVA M

Курс ишининг мақсади Тураржой бинолари ҳудудларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришда хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг маҳаллий ҳокимиятлар билан ҳамкорлигини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Ушбу мақсадга эришишда қуйидаги вазифаларни амалга ошириш режалаштирилган:
- тураржой бинолари ҳудудларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришнинг моҳияти ва заруриятини ўрганиш;
- тураржой бинолари ҳудудларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш соҳасида республикамизда амалга оширилаётган ислоҳотларни ўрганиш;
- тураржой бинолари ҳудудларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришда хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг маҳаллий ҳокимиятлар билан ҳамкорликни ташкил этишнинг аҳамиятини ёритиб бериш;
- тураржой бинолари ҳудудларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришда хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг маҳаллий ҳокимиятлар билан ҳамкорлигини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Курс ишининг таркиби ва тузилиши: курс иши кириш, иккита боб, хулоса ҳамда фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат.

I-БОБ Турар-жойлар худудларини ободонлаштириш ва кўакаламзорлаштириш ишларини инновацион ташкил этиш асослари


    1. Кўп хонадонли уйларга туташ ҳудудлардаги майдонлар тaркиби вa улaрни тaшкил этиш

Атроф-муҳит озодалигини таъминлаш, аҳолини тозалик талабларига риоя қилиш бўйича тартиб-интизомга чақириш, ёшларни шаҳар ва қишлоқларимиз озодалигига эътиборли қилиб тарбиялашда фуқароларнинг ўзини-ўзибошқариш органларининг ўрни беқиёсдир. Халқимизнинг эзгу анъаналарини давом эттириш, уй-жой, ҳовли ва кўчаларни супуриб-сидириш, зиёратгоҳларни тартибга келтириш, ободликка дахлдор юмушларни фарзандларга ўргатиш, аҳолини бу ишларга кенг жалб этиш бўйича республикамиздаги барча маҳаллаларда кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.
Аҳоли фаровонлигини таъминлаш, уларнинг ўз ҳаётидан мамнун бўлиб яшашларини кафолатлаш мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг пировард мақсадидир.
Бунда уй-жой коммунал соҳасининг самарали фаолият кўрсатиши муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унинг янги механизмларини жорий этиш фуқаролар турмуш даражасини яхшилашга хизмат қилади.
Айтиш жоизки, мамлакатимизда коммунал хизмат кўрсатиш бўйича замонавий бозорни шакллантириш йўлида изчил саъй-ҳаракатлар рўёбга чиқарилмоқда. Ўтган даврда қабул қилинган бир қатор қонунлар соҳани тараққий топтиришнинг ҳуқуқий асоси бўлаяпти.
Бироқ шиддат билан ўтиб бораётган давр уй-жой коммунал соҳасини янада такомиллаштириш ва ривожлантиришни тақозо этмоқда.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан жорий йил 18 апрель куни имзоланган "Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизимини бошқаришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони соҳада олиб борилаётган ишларни тубдан яхшилашга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Унга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳамда унинг таркибида Қоракалпоғистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, вилоятлар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармалари ва Тошкент шаҳар уй-жой коммунал хизмат курсатиш бош бошқармаси ҳамда уларнинг туманлар (шаҳарлар)даги бўлимлари ташкил этилмоқда.
Янги вазирлик ҳузурида Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ва иккита давлат унитар корхонаси - "Кўп хонадонли уйлар, иссиқлик таъминоти объектлари қурилиши бўйича инжиниринг компанияси" ва "Сув таъминоти ва канализация объектлари қурилиши бўйича инжиниринг компанияси" ташкил қилинади. Шуни таъкидлаш лозимки, иккинчи давлат унитар корхонаси бевосита Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига бўйсунади. Юқорида кўрсатиб ўтилган ташкилотларнинг ҳудудий бошқармалари, инспекциялари ва минтақалараро филиалларининг фаолияти йўлга қўйилади. Бундай ёндашув соҳадаги ишларни нафақат республика, балки ҳудудларда ҳам тизимли олиб бориш имконини беради. Бу эса жабҳада фаолият юритаётган ҳар бир мутахассисдан ўз ишини танқидий таҳлил қилиш, қатъий тартиб-интизом ҳамда шахсий жавобгарликни талаб қилади.
Амалга оширилаётган ислоҳотлар, авваламбор, амалдаги қонунчиликни такомиллаштиришни тақозо этади. Шу боис Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси, Уй-жой кодекси ва "Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида"ги Қонунларга ўзгартишлар ҳамда қўшимчалар киритилади. Бу, ўз навбатида, мутахассислардан қонун лойиҳаларини кўриб чиқиш жараёнида уй-жой коммунал соҳасидаги мавжуд муаммоларни бартараф қилишга алоҳида эътибор қаратиши лозимлигини кўрсатади. Фуқаролар ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларининг олиб борилиши ҳам, ҳеч шубҳасиз, бу борада долзарб аҳамиятга эга. Бинобарин, одамларнинг қонунлар мазмун-моҳиятидан хабардорлиги, ҳуқуқий маданиятининг юксаклиги соҳадаги муаммоларга ўз вақтида ва самарали ечим топишга кўмаклашади.
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатишнинг сифати нафақат масъул ташкилотлар фаолиятига, балки фуқароларнинг ўзларига ҳам боғлиқлигини ҳаётий мисоллар орқали кўрмоқдамиз. Масалан, аҳоли томонидан кўп хонадонли уйлардан фойдаланиш жараёнида белгиланган техник тартибга риоя этмай, тегишли органлар билан келишмасдан ўзбошимчалик билан қайтадан режалаштириб олганликлари каби ҳолатларга ҳам гувоҳ бўлишмоқда. Фуқаролар бундай ҳаракатлар қандай оқибатларга олиб келишини, нафақат ўз оиласи, балки атрофдагиларга ҳам жиддий зарар келтириши мумкинлигини кўп ҳолларда тасаввур ҳам қилмайдилар. Фармонда белгиланганидек, кўп хонадонли уйларни сақлаш ва улардан фойдаланиш қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш жуда ўринли бўлиб, бу фуқароларнинг хавфсиз муҳитда яшашига зарур шарт-шароит яратади. Мазкур Фармоннинг ижроси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш сифатини тубдан яхшилашга имкон беради.
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуслари ва бевосита раҳнамолиги остида “2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси” ишлаб чиқилди. Ушбу Ҳаракатлар стратегиясининг 4.3-бандида республикамизда Арзон уй-жойлар барпо этиш, аҳолининг ҳаёт шароитларини яхшиланиш, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ва модернизация қилишни назарда тутувчи, халқ фаровонлигини таъминлашга катта хизмат қилувчи қуйидаги тадбирлар кўзда тутилган:

  • аҳоли, энг аввало, ёш оилалар, эскирган уйларда яшаб келаётган фуқаролар ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бошқа фуқароларнинг яшаш шароитини имтиёзли шартларда ипотека кредитлари ажратиш ҳамда шаҳар ва қишлоқ жойларда арзон уйлар қуриш орқали янада яхшилаш;

  • аҳолининг коммунал-маиший хизматлар билан таъминланиш даражасини ошириш, энг аввало, янги ичимлик суви тармоқларини қуриш, тежамкор ва самарали замонавий технологияларни босқичма-босқич жорий этиш орқали қишлоқ жойларда аҳолининг тоза ичимлик суви билан таъминлашни тубдан яхшилаш;

  • аҳолига транспорт хизмати кўрсатишни тубдан яхшилаш, йўловчи ташиш хавфсизлигини ошириш ва атроф муҳитга зарарли моддалар чиқишини камайтириш, ҳар томонлама қулай янги автобусларни сотиб олиш, автовокзал ва автостанцияларни қуриш ҳамда реконструкция қилиш;

  • йўл инфратузилмаси қурилиши ва реконструкция қилинишини давом эттириш, энг аввало, минтақавий автомобиль йўлларини ривожлантириш, хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларини, аҳоли пункти кўчаларини капитал ва жорий таъмирлаш;

  • янги электр энергия ишлаб чиқариш қувватларини қуриш ва мавжудларини модернизация қилиш, паст кучланишли электр тармоқлари ва трансформатор пунктларини янгилаш асосида аҳолини электр энергияси ҳамда бошқа ёқилғи-энергия ресурслари билан таъминлашни яхшилаш, шунингдек, қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;

  • театр ва томоша масканларини, маданий-маърифий ташкилотлар ва музейлар фаолиятини ривожлантириш ҳамда такомиллаштириш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш.

  • одамларнинг экологик хавфсиз муҳитда яшашини таъминлаш, маиший чиқиндиларни қайта ишлаш комплексларини қуриш ва модернизация қилиш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, аҳолини чиқиндини йўқ қилиш бўйича замонавий объектлар билан таъминлаш.

Кейинги йилларда маҳаллаларда яна бир замонавий инфратузилма – болалар ўйин майдончалари ҳам кўпаймоқда. Бундай масканлар нафақат болаларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, балки саломатлигини мустаҳкамлаш, уларни жисмонан чиниқтиришда ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда. Ҳар бир майдончада ўнга яқин ўйин қурилмаси ўрнатилган. Бундай масканларнинг техник ҳолати, тозалиги маҳалла томонидан доимий назорат қилинади. Яроқсиз ҳолга келган ўйин қурилмалари янгиланиб, такомиллаштирилиб борилмоқда.
Кўп қаватли уйларни таъмирлаш, кўчаларни ёритиш тизимини модернизациялаш, чиқинди йиғиладиган майдончаларнинг моддий-техник ҳолатини яхшилаш ишлари давом этмоқда. Бу жараёнда маҳаллаларнинг уй-жой мулкдорлари ширкатлари, “Махсустранс” корхонаси, Ободонлаштириш бошқармаси билан яқиндан ҳамкорликни йўлга қўйгани яхши самара бермоқда.
Ҳозирги кунда кўкаламзорлаштирилган майдондаги эркин кўчадиган ўсимликларнинг ландшафт композицияси шаҳар кўкаламзорларини лойиҳалашда асосий манбаа бўлиб қолди. Объектга қатъийлик ва тугатилганлик тусини бериш ва шу билан бир вақтнинг ўзида уни яратиш нархини камайтириш учун, кўкаламзорлаштиришда 2-3 етакчи жинсли ўсимлик ва унга алоҳида гуруҳлар ва бошқа ўсимликларнинг якка экинлари қўлланилади. Етакчи жинсли ўсимликни танлашда устунлик маҳаллий флора ўсимликларига берилади, бу уларнинг ҳаёт фаолиятини оширади ва яратилган кўкаламзор объектининг атроф-муҳит билан органиқ алоқасига эришишига имкон беради.
Юқорида келтирилганлар асосида республика пойтахти Тошкент шаҳрида бу соҳада талайгина ишлар бажарилди. Жумладан, 1990 йилда пойтахтнинг умумий майдонидан яшил зоналар 9% ни ташқил этган бўлса, 2000 йил бошларида ушбу кўрсаткич 23% га етди.
Тошкентнинг кўкаламзорлаштириш даражаси Санк-Петербург, Пекин, Москва ва Сиэтл каби шаҳарларни шунга ўхшаш кўрсаткичларидан 2-3 маротаба юқори туради.
Дарҳақиқат, статистика маълумотларига кўра 15200 га ер, яъни пойтахтнинг кўкаламзор ҳудудлари 35% майдонни ташкил этади. Тошкентда 220 кўринишдан ортиқ дарахт ва буталар мавжуд. Шаҳар истироҳат боғларида ва боғ-равонларида 220 хил кўринишдаги дарахтлар ва буталар ўсади, шу жумладан экзотик флоранинг бир қанча турлари (липа войлочная, клён остролистный, магнолия крупноцветковая, ясень американский, бумажное дерево, гингко, сакура японская, самшит, кипарис ва б.қ.) мавжуд.
Давлат ўсимликларнинг 28 кўринишдаги қимматбаҳо ва ноёб турдаги ўсимликларни (улар орасида қадимдан сақланиб келган ўсимлик гингко двулопастный – баландлиги 30-40 м, қалинлиги 1 м га яқин декоратив дарахт) ўз қўриғига олган. Пойтахтимизда ёши 100 йилдан кўп бўлган 20 та дуб ва платанлар бор.
Умумий майдони 158,4 га бўлган 18 та истироҳат боғига 40 га боғ- равонли жойлар қўшилди.
Кези келганда, айтиб ўтиш лозимки, ёш дарахтлар кўчатларини экиш кўп ҳолатларда биноларга яқин, турли муҳандислик коммуникациялар устидан, шунингдек, юқори вольтли электр ўзатиш линиялари ва кўпдан бери ўсаётган дарахтлар остида эқилади.
Вақтни ўтиши билан бундай кўчатлар коммуникация тармоқлари ёки бинолар пойдеворини бўзилишига сабаб бўлади. Айрим ҳолларда бундай кўчатлар сувсиз жойларда ҳам эқилади ва шу боис қурий бошлайди.
Шу ўринда Тошкент шаҳрининг Мустақиллик, Мирзо Улуғбек, Дўрмон йўли ва Темур Малик кўчаларида 2019- йил 24-сентябрдан бошлаб ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда.



Download 4,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish