Пайванд чокларини ҳисоблаш
Ҳисоблашни барча ховонлар ва устунлар учун бажарамиз. Мисол тариқасида 2 ва 5 ховонлар пайванд чокининг ҳисобини кўриб чиқамиз. Қолган ховон ва устунлар учун худди шундай ҳисоб бажарилади.
Бурчаклик бурчаги (обушоки) ва перо қисмидаги зўриқиш қуйидагига тенг:
Nоб = 0,7106.30 = 74.41 кН; Nп = 0,3106.30 = 31.89 кН.
Пайванд чок катетларини қуйидагича қабул қиламиз:
Бурчакликларнинг бурчак(обушка) қисми бўйича kf 1,25 = 6мм, ва учи (перо) бўйича kf= 5– (1-2) = 4 мм.
Пайванд чоклар узунликларини аниклаймиз:
N*n/2*Bf*kf*R*f=106.30*0.7/2*0.7*0.6*21.5*1=4.12
Bf=0.7 f =1 R=21.5
Бурчак (обушок) чоклар узунлиги
= = 4.12+1 = 5.12 см, 6 см қабул қиламиз;
Учидаги ( перо)
= = 2.64+1 = 3.64 см, 4 см қабул қиламиз.
Ҳисоблаш натижаларини 4- жадвалга киритамиз.
4 - жадвал. Пайванд чокларни ҳисоблаш натижалари
Стерженлар рақамланиши
|
Ҳисобий зўриқиш
|
Кўндаланг кесими
|
Тепадаги чок (обушка)
|
Учидаги чок (перо)
|
Nоб кН
|
kf см
|
lw см
|
Nп кН
|
kf см
|
lw см
|
2,5
|
-106,30
|
┐┌75х5
|
74,41
|
0,6
|
6
|
31,89
|
0,4
|
4
|
7
|
63,78
|
┐┌45х3
|
44,65
|
0,4
|
5
|
19,13
|
0,2
|
9
|
11
|
21,261
|
┐┌70х5
|
14,89
|
0,6
|
4
|
6,38
|
0,4
|
4
|
1
|
13,77
|
┐┌45х4
|
9,64
|
0,5
|
4
|
4,13
|
0,3
|
4
|
9
|
27,54
|
┐┌45х4
|
19,28
|
0,5
|
4
|
8,26
|
0,3
|
4
|
3
|
0,00
|
┐┌40х3
|
0,00
|
0,4
|
4
|
0,00
|
0,2
|
4
|
НОМАРКАЗИЙ-СИҚИЛГАН УСТУН ҲИСОБИ
Устун ўлчамларини аниклаш учун бинонинг кўндаланг рамасини тузиб олишимиз керак. Устундаги ҳисобий зўриқишни аниқлаш учун раманинг статик ҳисобини амалга оширишимиз керак. Рама ва устунни ҳисоблашда услубий кўрсатмадан фойдаланамиз [2].
Дастлабки маълумотлар: Рама равоғи L = 18 м, қадами B = 6 м, том ёпма қурилмаси пўлат профнастил, қор юки Pсн = 0,7 кН/м2, шамол таъсири w0 =0,60 кН/м2. Устун материали С235 маркали пўлат, ҳисобий қаршилиги Ry= 23 кН/см2.
Бино, юк кўтариш қобилияти Q=16 тс бўлган иккита кўприк кран билан жихозланган. (кўприк кранлар учун маълумотларни [3,4] қабул қиламиз): Кран ости релсининг пол сатҳидан баландлиги 8.8 м, шу белгидан кран аравачанинг устигача бўлган баландлик Hk = 1.9 м; краннинг рельсдан чиқиб турган қисмини B1 = 230; эни B2 = 5.4 м; кран базаси K = 4.4 м;аравача оғирлиги Gт = 24 кН; краннинг аравача билан оғирлиги Gk = 128 кН. Кран ости тўсининг баландлиги hб= 0.7 м, (устун қадами В = 6 м бўлса), кран релсининг баландлиги 0,85 м.
Рамани тузиш.
Рама ҳисоби учун устуннинг параметрларини аниқлаймиз.
Ишлаб чикариш биносининг кран рельсидан стропила остигача бўлган баландлиги:
H2 = Hk + 100 мм + а = 1.9 + 0,1 + 0,3 = 2.4м;
H2 =2.4 м қабул қиламиз ( 0,2 м каррали).
Ишлаб чиқариш биносининг нол сатҳдан баландлиги:
H0= H1 + H2 = 8.8 + 2.4 = 11.2 м.
Устуннинг тепа қисми баландлиги:
HВ = H2 + hб + hр = 2.4 + 0,85 + 0,2 = 3.45 м.
Устуннинг паст қисми баландлиги:
HН = H - HВ + 0,8 м = 11.2 – 3.45+ 0,8 = 8.55 м.
Устуннинг тўлиқ баландлиги (асосининг ости билан)
H = HН + HВ = 8.55 + 3.45 = 12 м.
Энди устуннинг горизонтал ўлчамларини аниқлаймиз. Устуннинг ўк чизиғи билан боғланишини b0 = 250 мм, энини эса bk = 750 мм тенг қилиб оламиз ва қуйидаги шартни текширамиз:
bk= 750≥ H/20 = 12·1000/20 = 600 мм.
Шарт бажарилди.
Кран релесининг устун ўқига боғланиш l1 = 1000 мм, ва кран билан устун орасидаги масофа:
l1– B1 – (bk – b0) = 1000 – 300 – (750 – 250) = 200 мм 75 мм.
Кран ости консолининг устун четидан чиқиб турган қисми 500 мм.
Рамага таъсир этадиган юкларни аниқлаш.
Фермани ҳисоблашда юза бўйича тенг тақсимланган доимий юк g = 0.55 кН/м2 ва қор юки p = 0,7 кН/м2 га тенг эканлиги аниқланган эди. Раманинг 1 п/м ригелига таъсир этадиган юк қуйидагига тенг:
доимий qп = 0.55·6 = 3.3 кН/м;
қордан qсн = 0,7·6 = 4.2 кН/м.
Энди рамага таъсир этадиган бошқа юкларни аниқлаймиз:
Кўприк кранларнинг юки.
[2] да келтирилган мисолдагидек топамиз:
Битта ғилдиракга тушадиган максимал юк Fmax = 85 кН га тенг;
Минимал юк Fmin = (Gk + Q)/2 – Fmax= (128 + 100)/2 – 85 = 29 кн га тенг.
Иккита краннинг тўртта ғилдирагидан тушадиган жами босимни таъсир чизиғидан фойдалниб топиш мумкин. Биз кўрадиган ҳолатда B = 6 м, Кран йўлагининг таянчига тушадиган энг катта босим қуйидагига тенг бўлади:
Dmax = ·f·Fmax·yi,
y2 = 4.8/6=0,8; y3 = 1,6/6=0,26; топамиз
yi= 1+0.26+0,8 = 2.06.
У ҳолда Dmax = 0,85·1,1·85·2.06 = 163.72 кН.
Мос равишда Dmin = Dmax·Fmin/Fmax= 163.72*29/85 = 55.86 кН.
Бир ғилдиракга таъсир этадиган горизонтал юк қуйидагига тенг:
Fk= 0,05·(Q + Gт)/2 = 0,05·(100+24) = 6.2 кН.
Устунга таъсир этадиган горизонтал куч (тормоз балка таянчига) қуйидагига тенг:
T = ·f·Fk·yi, = 0,85·1,1·6.2·2.06 = 12 кН.
Шамол таъсиридан ҳосил бўладиган юклар.
Шамолнинг норматив юки w0 = 0,60 кН/м2; рама устунига таъсир этувчи ҳисобий юк(3-расм):
w = f·w0·k·c·B,
бунда f = 1,4 – шамол юки учун ишончлилик коэффициенти k – шамол юкининг баландлик бўйича ўзгаришини эътиборга олувчи коэффициент, c - аэродинамик коэффициент (0,8 шамол таъсир этаётган томон учун, 0,6 қарама-қарши томон учун) B = 6 м – рама қадами
шаҳар объектлари учун К=05 (5 метргача) К = 0,65 (10 метргача) ва К = 0,85 (20 метр). Шамол таъсир этаётган томон учун чизиқли юк
w5= 1,4·0,6·0,5·0,8·6 = 2.01 кН/м;
w10= 1,4·0,6·0,65·0,8·6 = 2,62 кН/м;
w20 = 1,4·0,6·0,85·0,8·6 = 3.42 кН/м.
Сўнгра устун тугунлари саҳтидаги юклар қийматини ҳисоблаймиз, устуннинг устки ва пастки қисмлари учун эса трапеция шаклида деб ҳисоблаймиз. Шундай қилиб, устун тугунлари сатҳидаги актив юк миқдори қуйидагига тенг:
1- тугун (0 м): wн1 = w5 = 2.01 кН/м;
2- тугун (8.78 м): wн2= w5+ (8.78-5) ·(w10-w5)/5 = 2,47 кН/м;
4- тугун (12 м): wн4=w10 + (12-10)·(w20-w10)/10 = 2.78 кН/м.
Худди шундай қарама-қарши томонига таъсир қиладиган юк қийматларини ҳисоблаймиз:
wп1 = 0,6wн1/0,8 = 0,75·1,61 = 1.51 кН/м;
wп2 = 0,6wн2/0,8 = 0,75·2,05 = 1,96 кН/м;
wп4 = 0,6wн4/0,8 = 0,75·2,33 = 2.56 кН/м.
Бундан ташқари, ферманинг юқори тугунларига бинонинг том ёпмасига таъсир этадиган шамол босимига тенг бўлган тўпланган куч қўямиз. Том ёпмаси баландлигини 3,15 м га тенг деб олиб, том ёпмасининг пастки ва кори қисми учун юкни топамиз:
wпк1 = wн3 = 2,78 кН/м;
wпк2 = 2.62 + (12+3,15-10)·(3.42-2.62)/10 = 3.03 кН/м.
Том ёпмаси баландлиги бўйича юкнинг ўртача қиймати қуйидагига тенг:
wср= (wпк1 + wпк2)/2 = (2,78+3.03)/2 = 2.9 кН/м.
Шамолга рўпара турган томон ва шамолга тескари томонларга таъсир этадиган тўпланган юклар қиймати қуйидагига тенг:
Fн= 2,9·3,15 = 9.15 кН - шамол таъсир этаётган томон учун;
Fп = 0,75·9.15 = 6,86 кН – қарама-қарши томон и учун.
Рама элементларининг бикрликларини аниқлаш.
Устуннинг инерция момент ива кесим юзаси:
Устун учун Jx,A ва кўндаланг кесим баландлигига яқин бўлган профилни танлаймиз
«Лира ДМ» дастурида рамани ҳисоблаш.
Курс лойихасида мисолларни ўхшаш бўлган “Рама – КП 18” “Рама – КП24 ” ва “Рама КП 30” файллардан фойдаланиш мумкин. Булар равоғи 18,24 ва 30 метр бўлган рамаларга мос келади. Дастлаб тегишли файларни юклаб, сўнгра уни бошқа ном билан сақлаб (сохранит) масалан (фамилия- группа) кейинчалик шу файл билан ишни давом этиш керак бўлади. (6-жадвал).
Do'stlaringiz bilan baham: |