Ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти журакулов д. О


Бинолар ва иншоотларга бўлган хўжалик юритиш ҳуқуқини ва оператив бошқариш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар қуйидагилардан иборат



Download 4,45 Mb.
bet73/101
Sana03.06.2022
Hajmi4,45 Mb.
#631373
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   101
Bog'liq
Ер ВА БИНО ИНШ хукуки Марузалар матни

Бинолар ва иншоотларга бўлган хўжалик юритиш ҳуқуқини ва оператив бошқариш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар қуйидагилардан иборат:

  • ваколатли давлат органлари ва хўжалик бошқаруви органларининг давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларини ташкил этиш тўғрисидаги ва уларга Бино- иншоотни хўжалик юритиш ёки оператив бошқариш ҳуқуқида бериш ҳақидаги қарорлари;

  • ваколатли давлат органлари ва хўжалик бошқаруви органларининг бинолар ва иншоотларни муайян давлат корхоналари ҳамда муассасаларига бериш тўғрисидаги қарорлари;

  • муассисларнинг бинолар ва иншоотларни улар томонидан ташкил этиладиган муассасаларга бериш тўғрисидаги қарорлари.

    1. Турар жой бинолари ва иншоотларга бўлган

ҳуқуқларни ва битимларни тасдикловчи ҳужжатлар


Турар жой бино ва иншоотларига бўлган ҳуқуқлар ва битимларни тасдикловчи хужжатлар мулк эгаларига ер участкаларини ажратиш карорлари ва куйидаги хужжатлардан бири асосида вужудга келади:


а) ер участкаси, бинолар, иншоотлар учун кадастр ҳужжати;
б) инвентаризация (кадастр) плани;
в) паспорт ёки бошқа шахс тасдиқловчи ҳужжат;
Тузиладиган битим турига қараб, қуйидаги ҳужжатлардан бири:
г) нотариал тасдиқланган олди-сотди шартномаси;
д) нотариал тасдиқланган ҳадя қилиш шартномаси;
е) нотариал орган томонидан берилган қонун бўйича ёки васиятнома бўйича мерос қилиб олиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома;
ж) нотариал тасдиқланган алмашиш шартномаси;
з) нотариал тасдиқланган турар жой биносини (хонадонни) умрбод асраш шарти билан бошқага ўтказиш шартномаси;
и) нотариал тасдиқланган ерга эгалик қилиш шартномаси;
к) нотариал тасдиқланган рента шартномаси;
л) турар жой биносини (хонадонни) ишониб топширилган бошқариш шартномаси;
м) туман ёки шаҳар ҳокимининг мулкий ҳуқуқларни тан олиш тўғрисидаги қарори;
н) мулкий ҳуқуқларни тан олиш, тақсимлаш ва бошқалар тўғрисидаги суд қарорлари.
о) уй жойнинг олди сотдиси, алмашилиши ёки гаровга берилиши, агар уй жойни сотиб олувчи томон чет эл фукороси, МДХ давлатларининг фукороси ёки фукоролиги булмаган фукоролар бўлса, бошқа ҳужжатлар қаторига биргаликда яшаш турини асословчи ҳужжатни тақдим этиши зарур;
уй жой хадя қилинганда, чет эл фукороси, МДХ давлатларининг фукороси ёки фукоролиги булмаган фукоро хадя олувчининг якин кариндоши ва Ўзбекистон Республикасида биргаликда яшаш тури булмаганда, уй жойнинг инвентаризация қийматининг 100 фоизлик йигин тўлови туланганлигини тасдиқловчи тўлов чекини тақдим этиши зарур.
Махсус камиссиянинг рўйхатга қўйиш қарори, агар уй жой сотиб олувчи томон Ўзбекистон Республикасининг бошқа ҳудудларидаги фукороларнинг Тошкент шахридан уй жой сотиб олиш, олмашилиши ёки гаровга бериши.




Download 4,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish