Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ерларни қайтариш (Ер кодексиниг 91-моддаси). Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари уларга ғайриқонуний равишда эгалик қилинган ва фойдаланилган вақтда қилинган сарф-харажатлар қопланмаган тарзда тегишлилигига кўра қайтарилади.
Ер участкаларини фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш, шу жумладан ундаги иморатларни бузиш ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олган шахслар ҳисобидан амалга оширилади.
Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасини ер эгасига, ердан фойдаланувчига, ер участкаси ижарачисига ёки мулкдорига қайтариш тегишли туман, шаҳар, вилоят ҳокимининг қарорига биноан ёки суднинг ҳал қилув қарорига кўра амалга оширилади.
Назорат саволлари: 1. Эгаликдаги, фойдаланишдаги, ижарадаги ва мулк қилиб берилган ер участкасини бошқа шахсларга бериш (реализация қилиш) қандай тартибда амалга оширилади? 2. Фуқароларга дехкон хўжалиги юритиш учун мерос килиб колдириладиган умрбод эгалик килиш хукуки ким ошди савдоси орқали реализация қилиш тартиби? 3. Ноқишлоқ хўжалик корхоналарига қишлоқ хўжалик ерлари нима мақсадда берилади ва участкасини ажратиш тартиби? 4. Жамоа боғдорчилиги, узумчилиги ва полизчилиги юритиш учун ер участкасини ажратиш тартиби? 5. Ер участкасининг олди -сотдиси ва уни амалга ошириш тартиби? 6. Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун ўтказиладиган танловга қайси ерлар қўйилади ва уни амалга ошириш тартиби? 7. Ер участкаларини ҳусусийлаштиришнинг ҳуқуқий-иқтисодий асослари? 8. Уй-жой қурилишида фуқароларга мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳукуқи бўйича еро участкасини реализация қилиш тартиби? 9. Ўзбекистон Республикаси фуқароларига якка тартибда уй-жой куриш бўйича қабул қилинган норматив-ҳуқуқий хужжатлар? 10. Жисмоний ва юридик шахсларга бино – иншоотлар қуриш учун берилган ер участкаларидан фойдаланиш ҳукуқи? 11. Жисмоний ва юридик шахсларга бино – иншоотлар қуриш учун берилган ер участкаларини ободонлаштириш тартиби? 12. Ер участкаларига бўлган хукукларни бекор килиш тартиби? 13. Ер участкаларини ижарага олиш шартномасини бекор қилиш тартиби? 14. Ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганда қайтариб олиш тартиби? 15. Вақтинча эгаллаб турилган ерларни қайтариш тартиби? 16. Қишлоқ хўжалиги ерларини ва бошқа ерларни яроқсиз ҳолга келтирганда қайтариб олиш тартиби? 17. Ерлардан хўжасизларча фойдаланганда қайтариб олиш тартиби? 18. Ер участкасига ноқонуний объектларни жойлаштирганда, қурганда, лойиҳалаштирганда қайтариб олиш тартиби?