АДАБИЁТЛАР
1. Абдуллаева. Ш.З. Банк рисклари ва кредитлаш. Т., «Молия», 2003.
2. Балабанов И.Т. Риск-менеджмент.- М.: Финансы и Статистика, 1996.
3. Альгин А.П. Риск и его роль в общественной жизни, - М.Мысль 1989
18. Интернет сайтлари:
www.cbu.uz
www. microfinance.uz
www.stat.uz
МАВЗУ:ТАВАККАЛЧИЛИКНИ БОШКАРИШ МЕХАНИЗМИ.
Режа:
1. Хўжалик таваккалчилиги
2.Таваккалчиликни бошқариш тизимлари.
Таваккалчиликни бошкаришнинг асосий принциплари шароитида хамда у билан боглик молиявий, маънавий бошка йукотишларда маълум бир механизм ёрдамида талаб пайдо булади, унинг натижасида тадбиркор (фирма) эришиши мумкин булган максади нуктаи назаридан энг кулай имкониятдаги усулда хжалик карорларини кабул килиш ва амалга ошириш учун таваккалчилик хавф-хатарини хисобга олади.
Бу механизм таваккалчиликни бошкариш дейилади. Таваккалчиликни бошкариш бу кандайдир даражада таваккал вазиятлар содир булиши имкониятини башорат килувчи хамда уларнинг салбий окибатларини бартараф этиш имконини берувчи тадбирлар, усуллар ва услублар жамланмаси деб тариф берилади. Таваккалчиликни бошкариш бир тизим сифатида 2 кичик тизимдан ташкил топади. Унга бошкарилувчи куйитизим (бошкарув объекти) ва бошкарувчи куйитизим (бошкарув субъекти) киради.
Таваккалчиликни бошкариш тизимида бошкарув объекти булиб капитал киритишнинг таваккалчилиги ва таваккалчиликни амалга ошириш жараёнила хужалик субъектлари (тадбиркор ва ракиблар, ракобатчилар, карз олувчи ва карз берувчилар, сугуртачи ва сугурталовчилар) орасидаги иктисодий муносабатларга айтилади.
Таваккалчиликни бошкариш тизимида бошкарув субъекти булиб уз фаолиятлари воситасида бошкарув объектига бевосита таъсир курсатувчи махсус одамлар гурухи (тадбиркор, молиявий менежер, таваккалчилик буйича менежер, сугурталаш буйича мутахассис ва бош) гавдаланади.
Таваккалчиликни бошкариш иктисодий фаолиятда махсус соха булиб, у хужалик фаолиятининг иктисодий тахлили, психология, сугурта ишлари хужалик карорларини оптималлаштириш усуллари сохасида чукур билим талаб килади.
Бу сохада тадбиркорнинг асосий вазифаси-лойиха канчалик даромадли булса, уни амалга оширишда таваккалчилик даражаси шунчалик юкори булишидан келиб чикиб, мазкур лойиха учун даромад ва таваккалчиликнинг бирикувини оптимал даражада таъминловчи харакат вариантини топишдан иборат булади. Бу ерда шуни кайд этиш лозим-ки, иктисодий жараённинг ажралмас булаги булган таваккалчиликнинг мавжудлиги, шунингдек, бу сохада кулланилаётган бошкарувга таъсир воситалари шунга олиб келмокдаки, таваккалчиликни бошкариш катор холларда махсус мустакил касбий фаолият сифатида намоён булмокда.
Бу турдаги фаолиятни ихтисослашган институтлар мутахассислари, сугурта компаниялари, шунингдек, молиявий, таваккалчилик буйича менжерлар сугурта мутахассислари амалга оширилади.
Таваккалчилик буйича мутахассисларнинг бош вазифасига:
-Кучайган таваккалчилик сохаларини аниклаш.
-Таваккалчилик даражасиларини бахолаш;
-Ташкилот (фирма) учун мос келувчи таваккалчилик даражасини тахлил килиш;
-Зарур вазиятларда таваккалчилик даражасини пасайтириш ёки ундан химояланиш тадбирларини ишлаб чикиш;
-Таваккалчилик ходисаси содир булганида ундан курилган зарарни максимал даражада коплаш буйича тадбирлар ишлаб чикиш кабилар киради.
Тадбиркорлик фаолиятининг хусусиятига караб, таваккалчилик шароитида карор кабул килиш ёки уни амалга ошириш буйича аник усул ва услублар маълум даражада фарк килади, хамда фирманинг максадга эриш учун танланган стратегияси, конкрт вазиятга боглик булади. Шу билан бир каторда бошкарув субъектлари учун куланма сифатида тавсия этилувчи таваккалчилик назарияси ва амалиётини бошкариш буйича бир катор асосли принциплари ишлаб чикилган булиб, уларнинг асосийларига куйидагиларни киритиш мумкин:
-Уз капиталингиз имкониятидан ортик хавф-хатарга йул куйманг.
- Таваккалчилик окибати тугрисида уйлаб куринг еки етти улчаб бир кесинг.
- Арзимас нарса учун катта хатарга бормаг.
Биринчи приципни амалга оширишнинг маъноси шуки тадбиркор таваккал вазиятда карор кабул килишида:
-Агар иши аксига содир булса курадиган зарарини максимал хажмини хисобга олиши
-Уни кираётган капитали ва бошка хусусий молиявий Ресурслар билан такослаб келгусида курилган зарар банкиротга олиб келмаслигини хисобга олиш лозим.
Иккинчи принципни амалга ошириш эса тадбиркор куриниш мумкин булган зарар микдорини билган холда таваккалчилик эхтимоли кандай унинг окибати нимага олиб келишни аниклашини хамда бу маълумотлар асосида тадбиркор таваккалчилик хатари учун масъулиятини уз зиммасига олиш ёки шу масъулиятни узгалар (сугурталаш оркали) зиммасига юкланиш ёки шу тадбирни бажаришдан воз кечиш тугрисида карор кабул килишни талаб килади.
Учинчи принципни амалга оширишда тадбиркор хатарга боришни таваккал килишда унинг назарида тутаётган натижаларни, йукотиш хажмини хисобга олиш лозим.
Тадбиркор учун таваккалчиликдан курилган зарар ва фойда нисбатан коникарли булсагина таваккал килиш тугрисида бир карорга келиш мумкин. Бу ерда шуни таъкидлаш лозим-ки, хар бир юкорида кайд этилган нисбатни мос келган хар бир аник вазияти хилма хил булиб у куплаб омилларга яъни мулкий холатга тадбиркорнинг таваккалчилик хавф-хатари сохасидаги сиёсати, тактика ва стратегияси лойиха вазифа ва максадларига боглик булади.Вахоланки, масъулиятининг бу масаласи хам иктисодий ва хукукий жихатлар мавжуд. Хужалик карорлари билан боглик таваккалчилик даги масъулият масалалари, амалий тажрибалар ва бу сахада туплаган тажрибалар тугрисида батафсил тухталамиз.
Таваккалчилик тушунчаси табиий фанларда аниклаб ўз тарифини топган хамда математик формуларда ифода этилган. Аммо иктисодиёт узига хос хислат ва хусусиятга эга. Шунинг учун «хужалик таваккалчилиги» деган махсус атамани тарифини беришимиз зарур.
Кейинги йилларда куплаб макола ва илмий ишларда муаллифлар ташкилотнинг хужалик фаолияти, режалаштириш, бозар механизми, талаб ва таклиф муносибатларини караб чикишда хужалик таваккалчилиги масалаларига катта эътиборни каратмокдалар.
Биз куплаб холларда, илмий хулосаларда юкорида айтиб утилган сохаларда карорлар кабул килишда таваккалчилик элементларини хисобга олиш зарурлигини ва хатто уни максадга мувофиклигини кайд этилгашини кузатдик. Аксарият муаллифлар техникавий ва хужалик карорларини кабул килишни таваккалчиликсиз амалга ошириб булмайдиган гояни илгари сурмокдалар чунки таваккалчиликни тан олмаслик, ривожланишга сунъий тусик куйган билан баробардир. Биз ишлари билан танишган яна бир гурух муаллифлар: таваккалчиликнинг мохияти-махсадга эришишда куриладиган зарарда эмас. Балки максадга эришиш учун йуналишни узгартириш тугрисида кабул килинган карорлар учун яратилган имкониятдадеган гояни илгари сурадилар. Тавакакалчилик тушунчасини куриниши мумкин булган зарар имконияти даражада тор маънода талкин килиниши уни иктисодий сохада тугри кулланилишини анча чеклаб куяди.
Шуни хам кайд этиш лозимки, баъзи иктисодчилар сузма-суз «таваккалчилик» ва «ноаниклик» терминлар тушунчалари орасидаги фаркни излашади. Ноаник вазиятлардан таваккалчилик вазияти сифатида содир булиши эхтимол булган ва хатто бахоланган номаълум ходисалар каралади. Айни пайтда содир булиши эхтимолини олдиндан билмаган ноаник вазиятлар яъни биз анъанавий усуллар билан бартараф эталмаган вазиятларни - «ноаниклик» деб атаймиз. Бундан анча машхур булгани «vismajor» (енгилмас тусик) булиб унинг содир булиши хамма вакт тула тасодифдир.
Шуни кайд этиш лозимки, режалаштирилган келгуси натижалардан чекиниш хамма вакт зарар куриш билан боглик булмай, гохо кушимча даромад хам келтиради. Шунга кура суз тушумлар таваккалчилиги тугрисида хам кетиши мумкин, яъни харажатлар килиш таваккалчилиги билан бир каторда, кушимча даромад (фойда) олиш таваккалчилиги хам мавжуд.
Олдиндан режалаштирилган иктисодий усишда тасодифий омиллар таъсирини тан олиниши, кутилган вазиятни содир булишини оркага суриши, еки уни мазмун - мохиятини узгартириши мумкин-ки, у уз-узидан кун тартибига, хужалик таваккалчилиги муаммоларини куяди. Иктисодиётни давлат бошкаруви шароитида 2 турдаги хўжалик таваккалчилиги мавжуд, айнан халк хужалиги тавакклчилиги (глобал, умумий) ва ташкилот доирасидаги таваккалчилик (локал, махаллий) булиб, улар диалектик ягона карама-каршиликда туради, бир-бирини тулдиради, бир-бирига таъсир этади, айни пайтда маълум даражада автоном холда учрайди. Улар шунингдек, узаро карама-карши майл, рагбатларни ташувчи хамдир, айникса у иктисодий мухит иккала таваккалчилик вазиятини вужудга келтириш учун бир хил имконият яратганда яккол намоен булади. Таваккалчилик элементларини пайдо булиш имкониятлари нафакат йирик йукотишларда ифодаланади, балки биринчи навбатда катта даромад олишда хам гавдаланади, шунинг учун хам барча хужалик рахбарлари таваккалчиликга боришади. Бир хил шароитда олинадиган катта даромад-жадвал ривожланиш натижасидир.
Таваккалчиликни хисобга олувчи режалаштирилган тадбирда ижобий натижага эришишни таъминловчи шароит яратиш-мураккаб иш. Бу шароит биринчи навбатда иктисодни бошкариш тизими билан белгиланади.
Давлат томонидан бошкарилувчи иктисодиетни бошкариш тизимида катта ролни (катта хажмда) ташкилотлар уйнайди. Улар нафакат узлари ишлаб чикарувчи махсулотлар микдорини белгилайди, яъни келгусида уларни сотилишга таваккалчиликга боради ва шунинг учун хам ташкилот ривожи учун йуналтирилган бир кисм маблаг уларнинг хусусий карорлари ихтиерида булади.
Хозирги вактда иктисодий шарт шароит ташкилот даражасида, шунингдек халк хужалигининг барча даражасида, шунингдек халк хужалигининг барча дарожасида жадвал ривожланиш билан боглик таваккалчиликни кабул килиш учун кулай имконият яратади.
Таваккалчиликнинг икки (глобал ва локал) турини яна иккига ажратиш мумкин :
узок муддатли (ривожланиш билан боглик таваккалчилик):
киска муддатли (конъюнктурали) таваккалчилик.
Энди куйидаги кизикарли хуласага келамиз; тугри хулоса схемали ва ихчамли; яъни узок муддатли таваккалчилик (яъни ривожланиш билан боглик таваккалчилик) хаммадан олдин халк хужалигининг барча даражасида карорлар кабул килиш учун характерли булса, киска муддатли (конъюнктурали) таваккалчилик бош даражада локал таваккалчиликга хосдир, яъни ташкилот даражасидаги карорлар таваккалчилигидир. Лекин бундай хулоса бизни ута нотугри йуналишга олиб бориши мумкин. Бир томондан у халк хужалигининг барча тармокларини ривожлантиришда конъюнктур имкониятлардан фойдаланиш ва уни тарифини уз ичига олмайди, иккинчи томондан ташкилот олдида истикболли ривожланишни бусиб куяди. Халк хужалигининг барча тармоги, алохида ташкилот ривожи учун бундай хулосанинг накадар салбий экомлигини куйидаги мисолда аник куриш мумкин .
Ташкилот ишлаб чикаришдаги узини тутган урнидан келиб чикиб, конъюнктур узгаришга жадал мослашди, дейлик, лекин у буни факатгина узини жорий режаларини баркарор конъюнктура интилишни инобатга олиб ишлаб чикиш оркали амалга оширади.
Карор кабул килишнинг бу жараёни нафакат уз имкониятларини хисобга олишга таяниши, балки шундай стратегияни ишлаб чикиши керак-ки, у «хамкор»лар, хамда ракибларнинг хатти харакати ва кабул килиши мумкин булган карорларини хам хисобга олади. Факат бундай мулжалларни объектив бахолаш оркалигина ташкилотни келгуси мувафакиятини таъминлаш мумкин.
Махсус адабиётларда таваккалчилик турларини бошка усулда синфларга ажратиш учрайди. Улар уч йирик гурухдан иборат булиб, куйидагиларни уз ичига олади :
-Хужалик таваккалчилиги;
-Инсоннинг узини табиати билан боглик таваккалчилик;
-Табиий омиллар билан боглик таваккалчилик.
Бу таваккалчилик энг содда карордан тортиб энг мураккаб кароргача барчасини ажралмас хислати эканини яккол намоён этади.
Колаверса, «хужалик таваккалчили»ги тушунчаси уз таркибига бевосита табиат омиллари билан боглик таваккалчиликни хамда кейинги 2 турдаги таваккалчиликни иктисодий окибатларини бириктиради.
Айни пайтда жамиятнинг иктисодий хаёти инсон табиати ва табиий омиллар билан боглик таваккалчиликга акс таъсир курсатади ва уларнинг мазмунини узгартиради. Бу узаро богликликда бир канча таъсир этувчи омиллар шаклланади масалан «инсон табиати билан боглик таваккалчиликда куйидаги элементларини (масалан: касаллик, бахтсиз ходиса, улим, кобилият, хайрихохлик ва бошкалар), «иктисодий» элементларини (масалан: иш кучини кунимсизлиги, камомад, узлаштириш, ишчиларни малака даражаси, иктисодий манфаатдорлик) кабилар.
Кайд этиб утилган таваккалчилик турларидан хужалик таваккалчилиги учун анча мухими бу табиат омиллари билан боглик таваккалчилик булади, табийки у ишлаб чикариши кимёвий биологик ва бошка табиий жарёнлар билан боглик булса.
Хужалик таваккалчилиги хам 2 турга : муваккат ва объектив (худудий)га булинади.
Масалан: Муваккат таваккалчилик махсулот ишлаб чикариш жараёнида кераксиз булиб колганда пайдо булади, у холда ишлаб чикариш тугрисидаги карор махсулот учун талаб баркарор булади деб хисобланади.
Объектив таваккалчилик мазкур худудда, аник бозорда ишлаб чикарилган махсулот сотилмай колганида пайдо булади. Бу хол асосан ташки савдо муаммолари, халкаро бозор конъюнктурасига таъсир окибатида вужудга келади. Биз энди хужалик таваккалчилигини таъкидлаб утилган юкоридаги турларининг алохида холда хислат ва хусусиятларига тухталамиз.
Хужалик таваккалчилиги категориялари ноаник шароитларда ишлаб чикаришни режалаштириш, иктисодий конунлар тавсифи, ишлаб чикариш жараёнлари, тадбиркорлик даромади каби сиёсий, иктисодий тушунча ва масалалар билан боглик, унинг тахлили нафакат таъкидланган категорияларни тадкик этиш учун балки мустакил категория сифатида хам зарур.
Тадбиркорлик даромадини тадкик этишдаги таваккалчилик тугрисида классик назариётчилар (Сениор, Милл) бошланишда тадбиркорлик даромади структурасини фоиз (киритилган капиталга нисбатан хисса сифатида), тадбиркорнинг иш хаки, ва нихоят таваккалчилик учун тулов (тадбиркорлик фаолияти билан боглик таваккалчилик имкониятларини копласи мисолида) каби булакларга ажратдилар. Натижада купчилик хорижий иктисодчилар (Самюэль Род, Селигман, Сей, Кларк ва бошкалар) тадбиркорлик даромадини бевосита таваккалчилик нуктаи назаридан туриб яъни тадбиркорлик фаолияти билан боглик таваккалчиликни бахолай олишда деб ифодаламокда.
Do'stlaringiz bilan baham: |