Рискдан ҳоли бўлган активларга нақд пуллар ва бошқа касса ҳужжатлари, МБ даги “Ностро” ҳамда “Востро” счётдаги маблағлар, мажбурий заҳира ҳисоб варағидаги маблағлар, хазина векселлари, давлат облигациялари, МБ нинг қимматли қоғозлари ва облигациялари.
Минимал (кичик) даражадаги рискка эга бўлган активларга бошқа банларнинг “Ностро” ҳамда “Востро” корсчётларидаги олиниши лозим бўлган маблағлар, еврооблигациялар, қисқа муддатли биринчи синф таъминлаганликка эга бўлган кредитлар ва бошқа ҳужжатлар киради. Бу активлар бўйича риск даражаси 20% га тенг.
Юқори рискли активларга бошқа банкларга берилган кредитлар, бошқалар учун банк берган гаров ва кафолатлар киради. Бу активлар бўйича
риск 50% га тенг.
Энг юқори даражадаги (максимал) рискли активларга қимматли қоғозлар сотиш ва сотиб олиш счети, сотиб олинган векселлар, траст ҳужжатлар ва аккредитивлар тратталари бўйича мижозларнинг мажбуриятлари, банкнинг тўланмаган акциялари бўйича мижозларнинг мажбуриятлари, суд жараёнида бўлган кредитлар, аккредитивлар, форвард, банк ва банклараро сотиш ва сотиб олиш киради. Булар бўйича риск даражаси максимал бўлиб, у 100 % ни ташкил этади.
Ушбу гуруҳларга бўлиш натижасида банк активларининг маълум бир қисмини рискли активлар, яъни рискка тортилган активлар деб тан олишимиз мумкин. Рискка тортилган активлар миқдорига қараб банк активлари сифатига баҳо бериш мумкин. Банк активларининг даромадлилиги таҳлилига келсак, активлар ўзининг иқтисодий моҳиятига кўра даромад келтирувчи ва даромад келтирмайдиган активларга бўлинади. Банкка даромад келтирувчи ва даромад келтирмайдиган активларни таҳлил қилиш улар таркибини ўзгартириб туриш кераклиги тўғрисида хулоса чиқаришга имкон беради.
Даромад келтирувчи активларга барча ишлаётган активлар, яъни барча берилган кредитлар, инвестициялар, хазина векселлари, давлат облигациялари ва қимматли қоғозлар киради.
Даромад келтирмайдиган активларга пул активлари гуруҳи, асосий воситалар, капитал харажатлар, барча моддий активлар ва бошқа активлар ҳамда номоддий активлар киради.
Даромад келтирмайдиган активларга банк фаолиятида катта эътибор берилиши лозим. Чунки бу гуруҳда банкнинг барча активларининг сифатини пасайтирувчи активлар, муддати кечиктирилган, фоизлар тўланмаган ижара ва бошқалар бўлиши мумкин.
Тижорат банкларининг асосий даромад келтирувчи операциялари бу кредит операцияларидир. Шу сабабли банк кредит операциялари бўйича оладиган даромади ва у бўйича риск даражасини аниқлаши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |