ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
З.Собирова. Таваккалчиликни бошқариш. Ўқув қўлланма. Т.: ТДИУ, 2012, 45 б
Р.Исматов, Ш.Қорабоев. Таваккалчиликни бошқариш. Маъруза матни. НамМПИ, 2013.
Ш.Зайнутдинов, Ж.Тўраев, В. Тошбоев “Таваккалчиликни бошқариш” ўқув қўлланма. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Адабиёт жамғармаси нашрёти, - Т.: 2005. 128 б.
Интернет сайтлари
www.google.ru. www.reviem. uz www.cer. uz .www.obo.ru.
МАВЗУ: ФОНД БОЗОРИ РИСКЛАРИНИ БОШҚАРИШ
РЕЖА:
1. Фонд бозори рискларининг таснифи ва тавсифи.
2. Фонд биржаси рисклари.
3. Фонд бозори рискларининг олдини олишда ахборотнинг роли.
Фонд бозори рискларининг таснифи ва тавсифи.
Фонд бозори у ёки бу давлатнинг иқтисодиётига турлича таъсир кўрсатиши мумкин. У тўғри ташкил қилиниб, давлат томонидан усталик билан тартибга солинса, фонд бозорининг халқ хўжалигига таъсири ижобий бўлади. Қимматли қоғозларнинг мунтазам айланмаси мамлакат молия тизимини тубдан янгилашни рағбатлантиради. Бозор ёрдамида асосий ииқтисодий операторлар – ишлаб чиқариш корхоналари, хизмат кўрсатувчилар, тижорат банклари, биржалар ва аҳоли ўртасида алоқалар мустаҳкамланади. Бундан ташқари, қимматли қоғозлар бозори ёрдамида пулни “кўп ишлашга” мажбур қилиш ва бу билан бутун халқ ҳўжалиги самарадорлигини ошриши мумкинлигидан ташқари, қимматли қоғозлари бозори жамиятнинг муҳим ижтимоий муаммоларини ҳал этиш имконини беради.
Қимматли қоғозларга эгалик қилиш ва улар билан савдо қилишда иштирок этиш аҳолининг даромадларини кўпайтиради, шунингдек жамиятнинг харакатланувчи кучи бўлган инсонни фаоллаштиради.
Фонд бозори риски – қимматли қоғозлар операциялари билан боғлиқ йўқотишлар ва муқаррар равишда уларга ҳос эҳтимоллардир.
Қимматли қоғозлар операцияларига доир рисклар қандайдир операцияни бажаришда кўпгина тасодифий омилларнинг унга таъсири туфайли исталган натижага эга бўла олмаслик эҳтимоли билан боғлиқ. Эндигина ўзининг фонд бозорини ташкил этаётган мамлакатларда бозор иштирокчилари учун рисклар бозор муносабатларининг кўп йиллик тарихига эга бўлган мамлакатлардагига қараганда бир неча марта юқори бўлади. Фонд бозоридаги фаолият турли рисклар хиллари билан боғлиқ. Шунинг учун қимматли қоғозлар бозорининг малакали иштирокчиларигина ўз фаолиятида рискларнинг турли хилларини инобатга олишига тўғри келади.
Фонд бозорида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчилар олдида ҳар доим турли хил рисклар пайдо бўлиши мумкин. Молия бозорини яхши ўрганиб, бўлажак рискларни олдини олиш ёки уларнинг таъсирини камайтириш мумкин. Шунинг учун, ҳар бир инвестор бунга тайёр бўлиб ўзи учун пайдо бўладиган хавф-рискни таъсирини камайтириш йўлларини ўйлаб қўйиши керак.
Молия бозорининг профессионал иштирокчилари ўз фаолиятида рискларининг турли хилларини инобатга олишга тўғри келади.
Рискларни ноаниқлик билан қўшмаслик керак. Ноаниқлик – бу олдиндан келажакда бўладиган ишларни аниқ айта олмаслик.
Риск эса – бу ноаниқлик эмас, уни олдиндан туриб ҳисобга олиши керак, чунки унинг оқибатида кишиларнинг моддий фаровонлигига таъсир кўрсатиши мумкин.
Фонд бозоридаги барча рискларни шартли равишда икки гуруҳга бўлсак бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |