Ўзбекистон республикаси “Ҳунарманд” уюшмаси ўзбекистон республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги



Download 244 Kb.
bet6/20
Sana26.02.2022
Hajmi244 Kb.
#472317
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
1. Каштачилик. охирги - копия

Ироқи чоки сидирға қоплаб бутун ёки ярим “Х” шаклида тўрга ёки арқоқ ва танда ипларидан суғуриб, тўр шаклига келтирилган матога тикилади. Ушбу чок икки хил бўлиб, терма ироқи ва ироқи деб аталади. Терма ироқи бир-бири билан кўндаланг кесишадиган қия чизиқлардан иборат бўлиб, каштадўзлар бу чокни одатда пастдан юқорига қаратиб тикадилар. Терма ироқининг ҳам санама ва чизма ироқи каби хиллари мавжуд. Санама ироқи чокида ишлатиладиган тўрга ёки арқоқ ва ўришидан ип тортиб олиниб, тўр шаклига келтирилган матога кесма чизиқлар санаб гул тикилади. Чизма ироқи хили эса матога қалам билан чизилган нақш гул устидан тикилади. Ироқининг бошқа турида эса мато устига ип тўшалиб, у майда чоклар билан бир текисда кесиб чиқилади, кейин унинг ёнига яна ип тўшалиб, шу тарзда кесиб тикиб чиқилади. Бу чок билан кўпинча йирик кашталар тикилган. Терма ироқи билан дўппи каби майда кашта маҳсулотлари тикилади. Бу чок тури қадимдан Қашқадарё (Шаҳрисабз)да ривожланган, кейинчалик республиканинг бошқа ҳудудларига тарқалган.
Ироқи чокка расм
Хомдўзи – йигирилмаган ипак ип билан кашта тикиш бўлиб, баъзан икки томонлама дурия усулида, ип тик ёки қияроқ қилиб тикилади. Хом ипак билан тикилганидан шу ном билан аталган. Дўппи гулларида, белбоққа нозик геометрик нақшлар тикишда бу чокдан кенг фойдаланилади. Фарғона водийси, Самарқандда кенг тарқалган.
Бир каштага гул тикишда бир неча асосий чокларни қўллашга йўл қўйилмайди. Доимо ҳар бир гул, нусха асосий чоклардан биттаси билан бажарилади. Чокларнинг ҳар хил услубдалиги буюмга доимо кўркамлик бағишлаган. Ҳудуднинг ўз табиати, миллий-ирқий характери ва маданиятидан келиб чиққан ҳолда, ўзига хос безак чоки мавжуд.
Ҳар бир каштанинг безак мавзуи ва шаклу шамойили у ёки бу буюмнинг вазифаси ҳамда ҳажмига қараб белгиланади. Ҳатто безакли каштанинг палак, гулкўрпа, кирпич, чойшаб, сўзана зардевор каби бир нечта турлари мавжуд.
Йирик кашталар нақш мужассамотида ўсимликсимон нақш, ҳандасий шакл, фазовий жисм, мева ва ҳайвонларнинг услублаштирилган тасвирлари, байтлар, кейинроқ кишиларнинг қиёфалари, меъ­морий обидалар ҳам ўз ифодасини топди.
Кашталарда тикилган баъзи нақшлар ўз маъносига ҳам эга бўлган. Масалан, анор – барака рамзи, қалампир – кўздан, ҳар хил ёмонликлардан асровчи, бодом – ризқ-рўз, очилган гуллар – муҳаббат, шохчали гуллар мажмуаси – фаровон ҳаётни, баъзида кўзача, қушлар, дарахтлар тасвирланган кашталар турмуш тарзини англатган.
Жуда кўп учрайдиган нақш бу – қушлар. Қадимдан қушлар бахт ва омад тимсоли ҳисобланиб келинган. Халқимизда “бошига бахт қуши қўнган”, деб бежиз айтилмайди.
Ҳаёт ва ҳосилдорлик рамзи сифатида дўппиларда “бодом” нақш тури тасвирланган. Унинг чўзинчоқ ва ингичкароғи “қалампир” нусха деб аталади. Қадимдан буларга тумор сифатида қаралиб келинган. Улардан тумор қилиниб, ҳомиладор аёл ва болаларга тақиб қўйилган, гўёки ушбу тумор ёвуз ва ёмон кучлардан асраб қолади.
Дўппилар ва уларнинг нақшлари хақида турли афсоналар ва ривоятлар жуда кўп учрайди. Масалан, дўппининг тўрт томонидаги нақшлари, эркак кишини соғлиғини тўрт томондан ҳимоя қилиб келади, унинг атрофидаги 16 та гуллар оилада тинчлик-фаровонлик, катта серфарзанд оилали бўлишини ифодалайди. Қора заминда оқ иплар билан безак тикиш эса эркак киши қалбининг поклиги ҳамда софлигини ифодалайди. Бугунги кунда каштачиликни бутунлай янги мавзулари бошланди, яъни нақшлар ўз ҳолича сақланса-да, ранглар аҳолининг дидига кўра ўзгариб, қадимий нақшлар билан замонавий буюмлар тикила бошланди.
Кашталар тикиш усулига, орнаментларининг ҳолатига, шаклига, жойлашишига қараб катта ва кичик кашта турларига бўлинади.
Катта кашталар умумий тикиш усулларида тикилиб, гуллари бир-биридан турли-туманлиги билан фарқланади. Уларга сўзана, ним сўзана, ойпалак, зардевор, дорпеч, кирпеч, жойпуш, рўйижо, гулкурпа, чойшаб, такияпуш, сандалипуш, жойнамоз каби буюмлар киради.
Кичик шаклдаги буюмларга эса ойна халта, шона халта, сочиқ, чойхалта, қўл рўмолча, кийимлар киради.
Сўзана (форсча – игна билан тикилган) хонани безатиш учун деворга илиб қўйиладиган, матога кашта тикиб тайёрланган бадиий буюм. Сўзани деб ҳам юритилади. У сатин, бахмал, шойи ва бошқа матоларга тикилади. Сўзана ўзига хос бадиий кўринишга эга. Сўзана келинларнинг сепининг бир қисми ҳисобланган. Сўзана тикишда композицион жойлашган ўсимликсимон нақшлардан фойдаланилади. Сўзана ўртасида кўпинча доирасимон гул тикилиб, атрофи гулдор ислимий нақшлар билан безатилади. Сўзана тикиш жуда қадимдан ривожланган бўлиб, XIX асргача бўлган сўзаналар сақланмаган. Фақат XIX асрга оид Самарқанд, Бухоро, Фарғона, Ўратепа, Шаҳрисабз, Тошкент ва бошқа жойлардаги сўзана турларидан намуналар мавжуд.
Палак уйни безатиш учун деворга осиладиган каштачилик буюми. Ип-газламага асосан босма чокда тикилади. Сўзанадан гулларининг йириклиги ва замини ҳам кашта билан қуюқ қоплаб тикилиши билан фарқланади. Палакда осмон, ой ва юлдузлар ифодаланган нақш мужассамоти тасвирланади. Унинг ранги, жилоси эса ҳунарманд устанинг диди ва маҳоратига боғлиқ ҳолда шакллантирилади. Рангли матоларнинг ишлаб чиқарилиши палак ўрнини сўзана эгаллашига замин яратди. Палакнинг Тошкент, Фарғона, Сурхондарё каби юртларда яратилган ажойиб намуналари республикадаги ва хорижий музейларда сақланади.

Download 244 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish