Ўзбекистон республикаси транспорт вазирлиги



Download 302 Kb.
bet1/8
Sana23.07.2022
Hajmi302 Kb.
#844804
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
УК амалиёт 2 курс 2.03.2021 тасдик





Кириш
5313100 Автомобиль транспорти, йўл қурилиш машиналари ва жиҳозларининг эксплуатацияси (автомобиль транспорти бўйича) ва 5620600–“Автомобиль сервиси” таълим йўналишлари 2-курс назарий машғулотлар тугаганидан сўнг бакалаврларни тайёрлаш тизимида бажариладиган малакавий амалиёт автомобиль транспорти ва автомобиллар сервисини ривожлантириш соҳаларидаги билимларини шакллантиришда асос ҳисобланади.
Талабалар етакчи автотранспорт корхоналари ҳамда “Тошавтотаъмирхизмат” АЖ ёки “Автотеххизмат” АЖ таркибидаги сервис хизмат кўрсатиш корхона ва марказларида малакавий амалиётнинг ўтилиши даврида автомобилларга техник хизмат кўрсатиш (ТХК) ва жорий таъмирлаш (ЖТ) ишларини ҳамда жараёнларини ташкил этишни ўргатади.
1. Малакавий амалиёти мақсади
Малакавий амалиёти умумкасбий ва мутахассислик фанларидан назарий билимларини мустаҳкамлашга ва амалий (ишлаб чиқариш) жараёнлари билан уйғунлаштириш, тегишли амалий кўникмалар, компетенциялар ва малакаларни шакллантиришга қаратилади. Малакавий амалиёти ўқув жараёнинг давоми ҳисобланади.
Ушбу амалиёт таълим йўналишларига оид автотранспорт ва автосервис корхоналарда ўтказилади. Амалиёт даврида талаба университетда олган назарий билимларини амалий жиҳатдан мустахкамлаб боради ва корхонадаги ишларни бажаришда ташкилотчилик ва ишчанлик қобилиятларини намоён қила билишлари лозим.
Амалиётнинг асосий мақсади “Автомобиль транспорти, йўл қурилиш машиналари ва жиҳозларининг эксплуатацияси (автомобиль транспорти бўйича)” ва “Автомобиль сервиси” таълим йўналишлари бўйича қуйидагилардан иборат:
 ишлаб чиқариш корхоналарида турлари, вазифалари билан танишиш;
– бакалаврлар эгаллаши мумкин бўлган лавозимлар билан танишиш;
– автомобилларга ТХК ва ЖТ жараёнлари билан танишиш;
– эксплуатация даврида учраган бузилиш, носозликларни бартараф этиш ва уларни таҳлил этиш ва бошқалар.
2. Малакавий амалиёти вазифалари
Амалиёт ўташ даврида талабалар қуйидагиларни билишлари лозим:
– мазкур дастурда кўзда тутилган топшириқларни тўлиқ бажаришлари;
– корхонадаги ўрнатилган ички тартиб қоидаларга тўлиқ риоя қилиши;
– корхона иш ўринларида техника хавфсизлиги, меҳнат муҳофазаси қоидаларини ўрганиб чиқиши ва уларга риоя қилиши;
– корхонадаги умумий ва махсус иш шароитларига риоя қилишлари лозим;
– штатдаги ходимлар билан бир қаторда бажарилаётган ишларга жавобгарликни хис қилишлари;
– амалиёт тугаганидан кейин ишлаб чиқариш ва университет томонидан тайинланган раҳбарларига амалиёт дастурида кўзда тутилган барча бажарилган ишлар бўйича 3 кундан кўп бўлмаган муддатда ёзма ҳисобот тайёрлаш, амалиёт ўталган корхона раҳбарияти томонидан имзолаш ва муҳрланган билан тасдиқланган ҳолда амалиёт ҳисоботини ҳимоялашлари лозим.
Ички тартиб қоидаларни бузган амалиётчи талабага нисбатан амалиёт раҳбари ёки корхона раҳбарияти томонидан жазо қўлланиши мумкин ҳамда бу ҳақида университет ректорига хабар берилади. Талабанинг университетдаги кейинги фаолияти университет раҳбарияти томонидан хал этилади. Талабага степендия тайинлаш ва курсдан кейинги курсга ўтиши фақатгина амалиёт бўйича ҳисобот топширилгандан кейингина амалга оширилади.

Download 302 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish