ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТРАНСПОРТ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ТРАНСПОРТ УНИВЕРСИТЕТИ
«________________________________»
кафедраси
МУСТАҚИЛ ИШ
Мавзу: ЮК ТАШИШ - ОРТИШ ВА МАХСУС ТРАНСПОРТЛАР
Бажарди: ___________________________
____________________________________
____________________________________
Қабул қилди: ________________________
____________________________________
Тошкент-2022
Режа:
1. ЮК ТАШИШ - ОРТИШ ВА МАХСУС ТРАНСПОРТЛАР
Махсус транспорт воситалари
2 Юклаш - тушириш машиналари
3 Узлуксиз ва даврий ишлайдиган юклагичлар
4 ЮК КЎТАРИБ-ТУШИРУВЧИ КРАНЛАР
1. ЮК ТАШИШ - ОРТИШ ВА МАХСУС ТРАНСПОРТЛАР????
Мустақил Ўзбекистонимизда қурилиш учун хар йили кўп миқдорда турли хил юрар ташилади. Қурилиш фақат автомобил транспортига кетган сарф умумий қурилиш-монтаж ишларининг сарфини 15-18% ни ташкил этади. Қурилиш юкларини ташиш учун юк автомобиллари, тракторлар, ғилдиракли шатакчилар, тиркама ва ярим тиркамалар, махсус транспорт воситаларидан фойдаланилади.
7.1. Автомобиллар
Автомобиллар юк ташиш билан бир қаторда кўпгина қурилиш машиналари учун негизли машина бўлиб хизмат қилади (7.1-расм)
7.1-расм. Умумий ишларга мўлжалланган юк автомобиллари.
а-очиқ очиқ пластформали ва бортли; б-ярим притсепли улашга мўлжалланган шатокчи; в-ўтувчанлиги оширилган.
Масалан, бунга кран, монтаж вишкалари ва бошқалар киради.
Қурилиш автомобиллари саройининг ўртача юк кўтариш қобилияти тахминан 4,6 тоннани ташкил этади. Автомобиллар нисбатан юқори тезликка эга, ҳаракатчан (80 км/соат), баландлик ва пастликлардан ўта олади, юклаш-тушириш механизмлари билан жиҳозланиши мумкин.
Барча автомобиллар бир хил тузилиш схемасига эга ва асосан учта қисм: 1. Юритгич, 2. Юк кузови ва 3. Шассидан иборат. Бортли автомобилларнинг кузовлари ёки металлдан тайёрланган платформалардан иборат ва кўпинча донали қурилиш ашёлари ташиш учун мўлжалланган. Юк автомобилларида карбюраторли ва кўпроқ, дизелли ички ёнув юриткичлари қўлланилади (7.1-расм).
Юк автомобиллари ғилдирак формуласи АХБ билан белгиланади, бу ерда А-ғилдиракларнинг умумий сони, Б-етакловчи ғилдиракларнинг сони, кейинги кўприкдаги жуфт ғилдираклар битта ғилдирак ҳисобланади.
Занжирли ва ғилдиракли тракторлар - тупроқ ташигичлар, трайлерлар ва турли хил тиркамалар билан қўшиб ишлатилади, ундан ташқари тракторлар шатакчи сифатида фойдаланилади.
Ғилдиракли тракторлар соатига 40 км гача тезлик билан юриши мумкин. Улар қаттиқ қопламали йўлларда самарали ишлайди. Яхши тайёрланмаган йўлларда занжирли (гусенитса) тракторлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Тракторларнинг бош параметри уларнинг номинал тортиш кучи ҳисобланади. Занжирли тракторлар - 30, 40, 60, 250, 350 кН:
Ғилдиракли тракторлар эса - 9, 14, 35, 100 кН.
Do'stlaringiz bilan baham: |