10-боб. Вазирлик ҳисобдорлиги
68. Вазирлик раҳбарлари ўз фаолиятлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси
Президенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли
таркибий тузилмалари ва Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради.
69. Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти Вазирлик раҳбарларининг фаолиятини
юкланган вазифаларнинг улар томонидан самарали бажарилиши бўйича доимий
мониторинг олиб боради, Вазирлик фаолияти самарадорлигини ҳолисона баҳолайди.
70. Мониторинг ва баҳолаш натижаларига кўра, Вазирликнинг алоҳида ўрнак
кўрсатган ходимларини рағбатлантириш чоралари кўрилади, жиддий камчиликларга
йўл қўйган ходимларга нисбатан эса жавобгарлик чоралари, эгаллаб турган
лавозимидан озод этишгача жазо қўлланилади.
11-боб. Якунловчи қоида
71. Вазирлик қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этилади
ва тугатилади.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.04.2019 й., 09/19/336/2996-сон)