Ўзбекистон республикаси транспорт вазирлиги тўҒрисидаги низомни тасдиқлаш ҳАҚида ўзбекистон Республикаси Президентининг «Транспорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»


-§. Вазирликнинг давлат ва хўжалик бошқарувининг бошқа органлари, маҳаллий



Download 185,72 Kb.
Pdf ko'rish
bet12/14
Sana20.06.2022
Hajmi185,72 Kb.
#684065
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
336-сон 19.04.2019. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

3-§. Вазирликнинг давлат ва хўжалик бошқарувининг бошқа органлари, маҳаллий
давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик тартиби
47. Вазирлик ўз вазифалари ва функцияларини амалга оширишда давлат ва
хўжалик бошқарувининг бошқа органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва
бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.
48. Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ўз ваколати доирасида давлат ва
хўжалик бошқарувининг бошқа органлари, ҳудудий бўлинмалари, маҳаллий давлат
ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.
Вазирликнинг 
ҳудудий 
бўлинмалари 
комплекс 
ижтимоий-иқтисодий
ривожлантириш секторлари билан тегишли ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий
ривожлантириш бўйича «йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда
яқиндан ҳамкорлик қилади.


49. Вазирлик фаолияти Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси
Президенти Администрациясининг таркибий тузилмалари томонидан назорат
қилинади.
4-§. Вазирликнинг ҳайъати, бошқа кенгаш, маслаҳат ва эксперт органлари
50. Вазирликда Вазир (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари (лавозими бўйича)
ҳамда фаолиятнинг асосий йўналишларида мутасаддилик қиладиган таркибий
бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари таркибидан иборат ҳайъат
ташкил этилади.
Ҳайъат аъзоларининг сони ва шахсий таркиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан
Вазир тақдимномаси бўйича тасдиқланади.
51. Ҳайъатга қуйидаги вазифалар юкланади:
1) Вазирликнинг мазкур Низом билан белгиланган асосий йўналишларини
тайёрлаш ва амалга ошириш;
2) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси қарорларида
белгиланган вазифалар билан юкланган вазифаларнинг Вазирлик тизимидаги
раҳбарлар ва ходимлар томонидан ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш
учун уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш чораларини кўрган ҳолда, таркибий
бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботларини тизимли
эшитиб бориш;
3) Вазирлик фаолияти соҳасидаги ҳудудий ва тармоқ дастурларини амалга
ошириш ҳолатининг натижадорлигини ҳар чоракда ва тизимли муҳокама қилиб
бориш;
4) Вазирлик фаолияти соҳасидаги долзарб масалалар муҳокамасини жойларда
таъминлаган ҳолда, ҳайъатнинг кенгайтирилган сайёр йиғилишлари ўтказилишини
ташкил этиш ҳамда юзага келган муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли
қарорлар ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;
5) Вазирликнинг марказий аппарати номенклатурасига ва тизимига кирувчи
лавозимларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;
6) Вазирликнинг марказий аппарати номенклатурасига кирувчи лавозимларга
кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш масалаларини кўриб чиқиш;
7) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва
фармойишлари билан белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли
бажарилишини таъминлаш мақсадида Вазирлик раҳбарлари ва ходимларининг ижро
интизомини мустаҳкамлаш ва шахсий жавобгарлигини ошириш.
Ҳайъат, шунингдек, Вазирлик ваколатига тегишли бошқа масалаларни ҳам
муҳокама этиш ҳуқуқига эга.
52. Ҳайъат йиғилишига Вазирлик ваколатига тегишли масалалар юзасидан
давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда бошқа ташкилотлар раҳбарлари ва эксперт
мутахасислари таклиф этилиши мумкин.
53. Ҳайъат, агар унинг йиғилишида аъзоларнинг ярмидан кўпи иштирок этган
тақдирда, ҳақиқий деб ҳисобланади. Муҳокама этилаётган масалалар юзасидан
қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
54. Ҳайъат қарорлари Вазир буйруғи билан тасдиқланади.
55. Вазир ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар юзага келган
тақдирда, Вазирлар Маҳкамасига юзага келган келишмовчиликлар ҳақида Вазир
ахборот беради ва мустақил қарор қабул қилади. Шунингдек, ҳайъат аъзолари ҳам
Вазирлар Маҳкамасига ўз фикрларини маълум қилишлари мумкин.
56. Ҳайъат фаолияти тартиби ҳайъат томонидан тасдиқланадиган регламент
билан белгиланади.

Download 185,72 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish