15800 Қарам хўжаликжамиятларига, биргаликдаги корхоналарга ва шўъба хўжалик жамиятларига қилинган инвестициялар 15801 Қарам хўжалик жамиятларига қилинган инвестициялар — Молиявий институтлар Ҳисобварақнинг таърифи: молиявий институт бўлган қарам хўжалик жамиятларининг хусусий капиталига, шу жумладан улушли қимматли қоғозларига қилинган инвестиция қийматининг ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг дебетида инвестициянинг, уни харид қилиш билан боғлиқ барча харажатларини қўшган ҳолдаги суммаси ва Марказий банк меъёрий ҳужжатларига асосан қайта таснифланган ва бошқа мос ҳисобварақлардан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган қимматли қоғозлар қиймати ҳамда банкнинг қарам хўжалик жамияти фойдасидаги улушини тан олиш натижасида юзага келган инвестициясининг ошиш суммаси ва инвестиция объекти билан ўтказиладиган қайта баҳолаш билан боғлиқ равишда, унинг хусусий капитал ҳисобварағини кўпайтирадиган бошқа тузатишлар акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобдан чиқарилган ва Марказий банк меъёрий ҳужжатларига асосан қайта таснифланган ва бошқа мос ҳисобварақларга ўтказилган инвестиция суммаси, шунингдек банкнинг қарам хўжалик жамияти зараридаги улушини тан олиш натижасида юзага келган инвестициясининг камайиш ва олиниши лозим бўлган дивидендлар суммаси ва инвестиция объекти бўйича ўтказиладиган қайта баҳолаш билан боғлиқ равишда, унинг хусусий капитал ҳисобварағини камайтирадиган бошқа тузатишлар акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб Молиявий институт ҳисобланган ҳар бир қарам хўжалик жамияти бўйича алоҳида ҳисобварақларда юритилади.
15805 Қарам хўжалик жамиятларига қилинган инвестициялар — Бошқалар Ҳисобварақнинг таърифи: молиявий институт бўлмаган қарам хўжалик жамиятларининг хусусий капиталига, шу жумладан улушли қимматли қоғозларига қилинган инвестиция қиймати ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг дебетида инвестициянинг, уни харид қилиш билан боғлиқ барча харажатларни қўшган ҳолда суммаси ва Марказий банк меъёрий ҳужжатларига асосан қайта таснифланган ва бошқа мос ҳисобварақлардан ушбу ҳисобварақ ўтказилган қимматли қоғозлар қиймати ҳамда банкнинг қарам хўжалик жамияти фойдасидаги улушини тан олиш натижасида юзага келган инвестициясининг ошиш суммаси ва инвестиция объекти бўйича ўтказиладиган қайта баҳолаш билан боғлиқ равишда, унинг хусусий капитал ҳисобварағини кўпайтирадиган бошқа тузатишлар акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобдан чиқарилган ва Марказий банк меъёрий ҳужжатларига асосан қайта таснифланган ва бошқа мос ҳисобварақларга ўтказилган инвестиция суммаси, шунингдек банкнинг қарам хўжалик жамияти зараридаги улушини тан олиш натижасида юзага келган инвестициясининг камайиш ва олиниши лозим бўлган дивидендлар суммаси суммаси ва инвестиция объекти бўйича ўтказиладиган қайта баҳолаш билан боғлиқ равишда, унинг хусусий капитал ҳисобварағини камайтирадиган бошқа тузатишлар акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб молиявий институт бўлмаган ҳар бир қарам хўжалик жамияти бўйича алоҳида ҳисобварақларда юритилади.