15817 Шўъба хўжалик жамиятларига қилинган инвестициялар — Молиявий институтлар Ҳисобварақнинг таърифи: молиявий институт бўлган шўъба хўжалик жамиятларининг хусусий капиталига, шу жумладан улушли қимматли қоғозларига қилинган инвестиция қиймати ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг дебетида инвестиция қилинган маблағларнинг, уни харид қилиш билан боғлиқ барча харажатларини қўшган ҳолда суммаси (инвесторнинг соф активлардаги улушининг ҳақиқий қийматидан ошмаган суммага) ва Марказий банк меъёрий ҳужжатларига асосан қайта таснифланган ва бошқа мос ҳисобварақлардан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган сумма акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобдан чиқарилган ва Марказий банк меъёрий ҳужжатларига асосан қайта таснифланган ва бошқа мос ҳисобварақларга ўтказилган инвестиция суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб молиявий институт бўлган ҳар бир шўъба хўжалик жамияти бўйича алоҳида ҳисобварақларда юритилади.
15821 Шўъба хўжалик жамиятларига қилинган инвестициялар — Бошқалар Ҳисобварақнинг таърифи: молиявий институт бўлмаган шўъба хўжалик жамиятларининг хусусий капиталига, шу жумладан улушли қимматли қоғозларига қилинган инвестиция қиймати ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг дебетида инвестиция қилинган маблағларнинг, уни харид қилиш билан боғлиқ барча харажатларини қўшган ҳолда суммаси (инвесторнинг соф активлардаги улушининг ҳақиқий қийматидан ошмаган ҳолда) ва Марказий банк меъёрий ҳужжатларига асосан қайта таснифланган ва бошқа мос ҳисобварақлардан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобдан чиқарилган ва Марказий банк меъёрий ҳужжатларига асосан қайта таснифланган ва бошқа мос ҳисобварақларга ўтказилган инвестиция суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб молиявий институт бўлмаган ҳар бир шўъба хўжалик жамияти бўйича алоҳида ҳисобварақларда юритилади.
15827 Тижорат банклари томонидан стратегик инвесторларга корхоналарни бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиш Ҳисобварақнинг таърифи: тижорат банклари томонидан сотиладиган корхоналар, уларнинг устав фондларидаги улушлар, аввал тақдим қилинган кредитларнинг қайтарилмаслиги натижасида тижорат банклари мулкига қабул қилинган кўчмас мулк объектлари негизида янгидан ташкил этилган корхоналар бўйича сотиб олиш тўловларини салоҳиятли инвесторлар томонидан бир йўла ёки сотиб олиш суммасининг қолдиғига фоизлар ҳисобламасдан бўлиб-бўлиб тўлаш, шунингдек сотиб олиш тўловлари тўлиқ тўлангунга қадар тасарруф этиш ҳуқуқисиз амалга оширишнинг ҳисоби.
Ҳисобварақнинг дебетида бўлиб-бўлиб тўлашга реализация қилиниши лозим бўлган корхоналарнинг қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида бўлиб-бўлиб тўлашга реализация қилинаётган корхонанинг тўланган қиймати акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб бўлиб-бўлиб тўлашга реализация қилиш жараёнида турган ҳар бир корхона тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.