20418 Якка тартибдаги тадбиркорларнинг жамғарма депозитлари Ҳисобварақнинг таърифи: юридик шахс ташкил этмасдан фаолият кўрсатаётган якка тартибдаги тадбиркорлар ва деҳқон хўжаликларининг маълум мақсад учун фоизлар ҳисобланиши билан жамғариладиган маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида якка тартибдаги тадбиркорларнинг жамғарма депозит ҳисобварақларига келиб тушган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида якка тартибдаги тадбиркорларнинг жамғарма депозит ҳисобварақларидан ҳисобдан чиқарилган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
20496 Бошқа мижозларнинг жамғарма депозитлари Ҳисобварақнинг таърифи: юқорида кўрсатилган туркум таърифларга мос тушмайдиган мижозларнинг маълум мақсад учун фоизлар ҳисобланиши билан жамғариладиган маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида бошқа мижозларнинг жамғарма депозит ҳисобварақларига келиб тушган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида бошқа мижозларнинг жамғарма депозит ҳисобварақларидан ҳисобдан чиқарилган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
20600 Муддатли депозитлар 20602 Ҳукуматнинг бюджетдан ташқари маблағлари бўйича муддатли депозитлари Ҳисобварақнинг таърифи: ҳукумат(Молия вазирлиги)нинг қатъий келишилган муддатга фоизлар ҳисобланиши шарти билан қўйилган бюджетдан ташқари маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ҳукуматнинг муддатли депозит ҳисобварақларига келиб тушган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида ҳукуматнинг муддатли депозит ҳисобварақларидан ҳисобдан чиқариладиган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
20603 Республика қарамоғидаги бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари бўйича муддатли депозитлари Ҳисобварақнинг таърифи: Республика бюджети ҳисобига ташкил этилган бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари бўйича қатъий ўрнатилган муддатга фоизлар ҳисобланиши шарти билан қўйилган маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида Республика бюджети ҳисобига ташкил этилган бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари бўйича муддатли депозит ҳисобварақларига келиб тушган маблағлар акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида Республика бюджети ҳисобига ташкил этилган бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари бўйича муддатли депозит ҳисобварақларидан ҳисобдан чиқариладиган маблағлар акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.