20404 Маҳаллий бюджет қарамоғидаги бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари бўйича жамғарма депозитлари Ҳисобварақнинг таърифи: маҳаллий бюджет (туман/шаҳар, вилоят ёки Қорақалпоғистон Республикаси) ҳисобидаги бюджет ташкилотларининг маълум мақсад учун фоизлар ҳисобланиши билан жамғариладиган бюджетдан ташқари маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида маҳаллий бюджет ҳисобидаги бюджет ташкилотларининг жамғарма депозитларига келиб тушган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида маҳаллий бюджет ҳисобидаги бюджет ташкилотларининг жамғарма ҳисобварақларидан ҳисобдан чиқарилган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
20405 Бюджетдан ташқари жамғармаларнинг жамғарма депозитлари Ҳисобварақнинг таърифи: бюджетдан ташқари жамғармаларнинг маълум мақсад учун фоизлар ҳисобланиши билан жамғариладиган маблағлари ҳисоби олиб борилади
Ҳисобварақнинг кредитида бюджетдан ташқари жамғармаларнинг жамғарма депозит ҳисобварақларига келиб тушган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида бюджетдан ташқари жамғармаларнинг жамғарма депозит ҳисобварақларидан ҳисобдан чиқарилган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир жамғарма бўйича, ҳар бир жамғарманинг ичида эса мақсади бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
20406 Жисмоний шахсларнинг жамғарма депозитлари Ҳисобварақнинг таърифи: жисмоний шахсларнинг маълум мақсад учун фоизлар ҳисобланиши билан жамғариладиган маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида жисмоний шахсларнинг жамғарма депозит ҳисобварақларига келиб тушган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида жисмоний шахсларнинг жамғарма депозит ҳисобварақларидан ҳисобдан чиқарилган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
20408 Хусусий корхоналар, хўжалик ширкатлари ва жамиятларнинг жамғарма депозитлари Ҳисобварақнинг таърифи: хусусий корхоналар, фермер ва деҳқон хўжаликлари, тўлиқ ва коммандит ширкатлари, масъулияти чекланган ёки қўшимча масъулиятли ва акциядорлик жамиятларининг маълум мақсад учун фоизлар ҳисобланиши билан жамғариладиган маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида хусусий корхоналар, хўжалик ширкатлари ва жамиятларнинг жамғарма депозит ҳисобварақларига келиб тушган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида хусусий корхоналар, хўжалик ширкатлари ва жамиятларнинг жамғарма депозит ҳисобварақларидан ҳисобдан чиқарилган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.