Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида


-§. Агентликнинг бошқа давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги



Download 430,04 Kb.
bet10/10
Sana25.05.2023
Hajmi430,04 Kb.
#943465
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
366 12.06.2021

3-§. Агентликнинг бошқа давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги
39. Агентлик ўз вазифалари ва функцияларини амалга оширишда бошқа давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
40. Агентликнинг ҳудудий бўлинмалари ўз ваколати доирасида бошқа давлат бошқаруви органларининг ҳудудий органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
Агентликнинг ҳудудий бўлинмалари тегишли ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича «йўл хариталари»ни ишлаб чиқишда ва амалга оширишда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ўзаро яқин ҳамкорлик қилади.
41. Агентлик фаолиятига Вазирлар Маҳкамасининг тегишли тузилмалари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири мутасаддилик қилади.
8-боб. Агентликни молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш, унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш
42. Агентлик фаолиятини молиялаштиришнинг асосий манбалари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобланади.
43. Агентлик марказий аппарати ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимлари меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш ва ижтимоий муҳофаза қилиш бўйича, тегишли равишда, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари ходимларига тенглаштирилади.
Туман (шаҳар) бўлимлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 30 сентябрдаги 459-сон қарорига 9а, 10а, 11а ва 12а-иловаларда назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади.
Агентликнинг бюджетдан ташқари ҳисобварақларида шаклланадиган маблағлардан Агентлик марказий аппарати ходимларига Агентлик директори томонидан лавозим маошининг 200 фоизигача миқдорда ҳар ойлик шахсий устамалар белгиланади.
44. Агентлик тизими ходимларининг Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига мувофиқ лавозим маошини белгилашда тариф коэффициенти марказий аппарат ходимларига — 1,5 баравар, унинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси марказий аппарати ва унинг ҳудудий комиссиялари ходимларига — 1,2 баравар оширилган миқдорда қўлланилади.
«Мурувват» ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйлари, «Саховат» кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйлари ҳамда Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати ходимларининг Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига мувофиқ лавозим маошини белгилашда раҳбар ва шифокор ходимларига — 1,5 баравар, ўрта ва кичик тиббиёт ходимларига — 2,0 баравар, бошқа барча ходимларининг — 1,2 баравар оширилган миқдорда қўлланилади.
45. Агентлик ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, мукофотлар, қўшимча ҳақлар, устамалардан ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлардан иборат.
Агентлик ходимлари лавозим маошларига ҳар ойда қўшиладиган рағбатлантириш хусусиятига эга бўлган қўшимча ҳақлар ва устамалар директор томонидан тасдиқланадиган низомга мувофиқ тўланади.
9-боб. Якунловчи қоида
46. Агентликни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.06.2021 й., 09/21/366/0550-сон)

Download 430,04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish