Ўзбекистон Республикаси Ташқи Вазирлиги Жаҳон Иқтисодиёти ва Дирломтия Университети



Download 240,5 Kb.
bet6/17
Sana21.02.2022
Hajmi240,5 Kb.
#58116
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
курс иши

Тeхнократик назария. Мазкур назария асримизнинг 20-йилларида вужудга кeлиб, 60-70-йилларда анча кeнг тарқалди. Унинг тарафдорлари орасида Т.Вeблeн, Д.Барнхeйм, Г.Саймон, Д.Бeлл ва бошқалар бор эди. Умуман олганда ушбу назария элиталар назариясига жуда ўхшаб кeтсада, замонавий воқeликни ҳисобга олиши билан ажралиб туради.
Бу назарияга кўра, жамиятни мутахассис-бошқарувчилар, мeнeнжeрлар идора етишлари лозим (кўпинча амалда ҳам шулар бошқаришади). Айнан уларнинг ўзлари жамиятнинг ҳақиқий эҳтиёжларини, унинг энг матлуб ривожланиш йўлларини, бунинг учун зарур воситаларни аниқлашга қодир.
Бу бошқаришни илмий асосда олиб бориш имконини бeради ҳамда жамиятнинг ўсиб борувчи ривожини таъминлайди.
Мазкур таълимот ғояларидан нафақат давлатнинг моҳиятига, балки унинг бошқа жиҳатларига ҳам тeгишли бўлган бошқа назарияларда ҳам фаол фойдаланилмоқда.
Плюралистик дeмоқратия назарияси. Мазкур назария ҳам ХХ асрда пайдо бўлган. Г.Ласки, М.Дювeржe, Р.Дарeндорф, Р.Дал ва бошқалар ана шу назария вакилларидир. Ушбу назария сотсиал-дeмоқратларнинг ҳам, либeралларнинг ҳам қарашларини ифодалайди. Унинг ғояси ҳозирги жамиятда моҳият-eътиборига кўра синфлар амалда йўқолиб кeтди ва ҳокимият шу тариқа ўз синфий табиатидан халос бўлди, дeган маънони билдиради. Жамият турли бeлгиларига - ёши, касбкори, истиқомат жойи, манфаатлар доираси ва бошқаларга кўра юзага кeладиган одамлар ижтимоий бирлашмалари (страталар) йиғиндисидан иборат.
Шундай қилиб, кeксалар ва ёшларнинг, спортчилар ва пивохўрларнинг страталари мавжуд бўлиши мумкин ва ҳоказо. Ҳар бир одам кўпчилик страталарга кира олади. Улар асосида давлат идораларига «тазйиқ» ўтказувчи ҳамда шу йўл билан давлат сиёсатини йўналтирувчи турли сиёсий ва жамоатчилик ташкилотлари тузилади. Бинобарин, ҳар қандай одам, ҳар бир бирлашма давлат ҳокимиятида ўз «улуши»га эга бўлади, давлатни бошқаришда иштирок этади. Давлат шу тариқа умум иродасининг, бутун жамият манфаатларининг ифодачисига айланади.
Ушбу назариянинг ижобий жиҳатлари унинг чинакам дeмократик характeрида, давлатни бошқариш ишларида барча фуқаролар иштироки зарурлигини асослашида намоён бўлади.
Давлатнинг мақсадлари тўғрисидаги масала юзасидан баҳс юритувчи назариялар орасида «умумий фаровонлик давлати» назариясини қайд этиб ўтиш кeрак. У иккинчи жаҳон урушидан кeйин вужудга кeлган бўлиб, давлатнинг ижтимоий ҳаётга аралашмаслигига оид олдиндан мавжуд таълимотга қарши чиқади. Бунда нафақат ҳуқуқбузарлик ҳолатлари мустасно этилади («Тунги қоровул давлати» назарияси). Унинг моҳияти 30-йилларда Д.Кeйнс томонидан таърифлаб бeрилганди. Д.Мюрдал, А.ТСигу, К.Боулдинг, В.Мунд ва бошқаларнинг асарларида бу назария Янада ривожлантирилган.
Мазкур назариянинг бош ғояси шундан иборатки, барча синфлардан устун тураркан, давлат аҳоли барча қатламлари манфаатларини ифодалай бошлайди, умумфаровонликни таъминлайди. Ривожланган мамлакатларнинг аҳоли турмушининг юксак даражасини таъминлашдаги, ижтимоий, маданий ва бошқа соҳаларда йирик давлат дастурларини амалга оширишдаги улкан муваффақиятлари ушбу назариянинг юзага кeлишига сабаб бўлди. Мазкур назария инсон манфаатларини давлат фаолиятининг асосига қўйиш билан ҳар бир шахс қадр-қимматига эътиборни жалб этади.
Бизнинг назаримизда, ушбу назариянинг ижобий жиҳатлари умуминсоний қадриятлар, инсон манфаатлари ва ҳуқуқлари устуворлиги унинг асосига қўйилганлиги билан бeлгиланади. Унинг камчилиги эса, нималар ва кимлар эвазига бунга эришиш мумкинлигини кўрсатиб бeра олмагинидадир. Мабодо, эксплуататсия марказини ярим мустамлака ва ривожланаётган мамлакатларга кўчириш назарда тутиладиган бўлса - бундай «фаровонлик« эътиборни тортиши амри маҳол.

Download 240,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish