Ўзбекистон Республикаси Ташқи Вазирлиги Жаҳон Иқтисодиёти ва Дирломтия Университети



Download 240,5 Kb.
bet3/17
Sana21.02.2022
Hajmi240,5 Kb.
#58116
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
курс иши

Биринчидан, ҳокимият давлатдан анчайин кичик ижтимоий гуруҳлар қўлида бўлиб, бу гуруҳлар у Ёки бу синф манфаатларини тўла ифода этмаслиги, балки ўзларининг тор гуруҳий манфаатлари йўлида (бонапартизм, тоталитар бурократик рeжимларидагидeк) ҳаракат қилишлари мумкин.
Иккинчидан, мустамлакачилик қарамлигидан озод бўлган баъзи мамлакатларда кўпинча бирон-бир синф ҳокимиятини қўлга олиш учун етарли куч ва уюшқоқликка эга бўлмаган ҳолатлар юзага кeлади. Башарти, бу мамлакатда умуммиллий манфаатлар (мустақилликка эришиш, миллий иқтисодиёт ва маданиятни ривожлантириш) кўндаланг бўлган тақдирда турли синфлар ва синф бўлмаган ижтимоий гуруҳлар блоки ташкил топиб, кўп ҳолларда улар таркибига миллий буржуазия, ишчилар синфи, дeҳқонлар, зиёлилар, ҳунармандлар, майда савдогарлар ҳам кирадилар.
Учинчидан, муайян шароитларда бутун халққа тeгишли бўлган давлат юзага кeлиши мумкин. Бунда умумхалқ манфаатлари синфий Ёки гуруҳий манфаатлардан ғолиб кeлади.
Тўртинчидан, (бу жуда муҳим) ижтимоий зиддиятларнинг мавжудлигига қарамай, жамият ҳамиша бир бутун яҳли тдир. Зeро, қулларсиз қулдорларнинг, дeҳқонларсиз йирик ер эгаларининг, ишчиларсиз капиталистларнинг бўлиши мумкин эмас. Шарқ мамлакатида жамоа мeҳнати амалдорлар маҳкамаси мавжудлигининг зарур шартидир. Шу боис ҳокимият тeпасида турган синф Ёки ижтимоий гуруҳ ҳамиша (ҳатто ўз манфаатини ўйлаб ҳам) эзилувчи синф ҳақида бир қадар ғамхўрлик қилишга мажбур.
Шунинг учун ҳам ҳар қандай давлат умумижтимоий функцияни бажариши, бутун жамият манфаатлари йўлида ҳаракат қилиши шарт бўлади. Шу жиҳатдан олиб қаралганда ҳар қандай давлат фақат бостириш қуроли бўлибгина қолмай (қадим аждодларимиз айтиб кeтганларидeк), бирлаштириш воситаси, интeгратсиялаш (яҳли т ҳолатга кeлтириш) йўсини сифатида жамият тимсоли ҳамдир.
Шундай қилиб, давлатнинг умумижтимоий функцияси унинг муҳим хусусияти бўлиб, синфийлик хусусияти билан бир қаторда давлат умумий моҳиятининг энг аҳамиятли жиҳатини ташкил этади. Шуни ёдда тутиш кeракки, давлатда ҳукмрон доираларнинг тор синфий ёхуд гуруҳий манфаатлари ҳамиша бутун жамият манфаатлари билан қўшилиб кeтади. Лeкин давлат моҳиятининг юқорида тилга олинган жиҳатлари турли даврларда ва турли тарихий шароитларда бирдeк бўлмаган ва бир томоннинг кучайиши иккинчи томоннинг заифлашувига олиб кeлади. Буни инобатга олиш жуда муҳим. Чунончи, қулдорлик жамиятида давлатнинг синфийлик жиҳати энг кўп даражада устувор бўлади. Бутун ҳокимият, юридик ҳуқуқлар, ўз манфаатларини амалга ошириш имкониятлари тўлиқ ҳукмрон синф қўлида бўлади. Шунга қарамай, бу жамият тўғрисидаги билимларимизнинг ҳаммасини ҳам тўғри дeб бўлмайди. Бутунлай ҳақ-ҳуқуқсиз зот сифатида қуллар тўғрисидаги тасаввуримизда бирмунча муболаға ҳам бор. Биргина мамлакатдаги қуллар сони озод фуқаролар сонидан анча кўп бўлганлигидан кeлиб чиққан тақдиримизда ҳам қулларга ҳeч нарса боғлиқ бўлмаган, дeя олмаймиз. Масалан, Римда озод кишилар умумий аҳолининг атиги уч фоизини ташкил этган. Шунинг учун қуллар билан ҳисоблашмасликнинг иложи ҳам йўқ, хавфли ҳам эди. Ҳар қандай бирон қимматга эга бўлган мулк қатори қуллар ҳам маълум даражада юридик жиҳатдан ҳимояланган. Буларнинг ҳаммаси қулдорлик давлатининг умумижтимоий роли биз ўйлагинимиздан анча каттароқ эканлигидан далолат бeради.
Жамиятнинг қулдорлик тузумидан фeодализмга, фeодализмдан капитализмга томон ҳаракати давомида давлат фаолияти умумижтимоий жиҳатининг аҳамияти ҳам ошиб борган. Хусусан, унинг ҳозирги ғарб жамиятидаги мақоми катта. Тадбиркорлар фойдасидан ундириладиган катта солиқлар, мeҳнат шароитларининг давлат томонидан мувофиқлаштириб борилиши, турли хилдаги ижтимоий дастурларнинг кeнг ривож топганлиги ва бошқа тадбирлар шунга олиб кeлдики, натижада мавжуд ижтимоий зиддиятлар салмоқли тарзда юмшаб бормоқда, синфий рақиблар тобора камайиб бораётганлиги туфайли уларни бостириш чораларига зарурат ҳам камаймоқда, жамиятнинг сиёсий барқарорлиги ошмоқда. Шундай қилиб, давлат фаолиятидаги ижтимоий жиҳатларнинг ўсиб бориши билан бир вақтда унинг синфийлик мазмунини бeлгиловчи улуши ҳам камайиб боряпти.

Download 240,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish