Ўзбекистон республикаси ташқи ишлар вазирлиги


-БЎЛИМ. ТАШҚИ САВДО НАЗАРИЯСИ



Download 2,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/124
Sana14.07.2022
Hajmi2,4 Mb.
#797903
TuriДиплом
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   124
Bog'liq
ХИМ ўқув қўлланма

1-БЎЛИМ. ТАШҚИ САВДО НАЗАРИЯСИ 
 1.1. “ХАЛҚАРО ИҚТИСОДИЙ МУНОСАБАТЛАР” ФАНИГА КИРИШ 
 
1.
 
“Халқаро иқтисодий муносабатлар” фанининг предмети. 
2.
 
Халқаро иқтисодиётда ялпи талаб ва ялпи таклиф тушунчалари.
3.
 
Халқаро иқтисодий муносабатларда савдо қилинадиган ва савдо 
қилинмайдиган товарлар тушунчаси. 
4.
 
Ишлаб чиқариш омилларининг халқаро тақсимоти. 
5.
 
Жаҳон бозори ва маҳсулотларнинг халқаро ҳаракати. 
6.
 
Жаҳон хўжалиги тушунчаси. 
 
1.
 
“Халқаро иқтисодий муносабатлар” фанининг предмети. 
Халқаро иқтисодиёт 
замонавий иқтисодиёт назариясининг кескин 
ривожланаётган қисми ҳисобланади. Аввал халқаро иқтисодиёт микро ва 
макроиқтисодиётнинг бир қисми ҳисобланган ва унда халқаро иқтисодий 
муносабатларининг турли йўналишлари таҳлили берилган (халқаро савдо, 
ишлаб чиқариш омилларининг халқаро ҳаракати, валюта курсларини 
ўзгариши, очиқ иқтисодиётларнинг моделлари ва х.қ.). Унинг мустақил фан 
сифатида тан олиниши ХХ асрнинг иккинчи ярмида кузатилган жаҳон 
хўжалигини ривожланишининг янги поғонасига ўтиши билан боғлиқ. Мазкур 
ҳолатга қуйидаги воқеалар сабабчи бўлган: колониал тизимнинг бузилиши ва 
50-йилларда кўпгина давлатларнинг мустақилликка эришиши, 90-йилларда 
социализм тизимининг бузилиши ва собиқ социалистик давлатларнинг бозор 
иқтисодиётига ўтиши. Буларнинг барчаси турли мамлакатлар миллий 
иқтисодиётларининг ўзаро боғлиқликларини кучайтирди ва халқаро 
иқтисодий вазиятдаги доимий ўзгаришларга олиб келди.
Жаҳон хўжалиги ривожланишнинг янги поғонасига ўтиши қуйидаги 
омиллар билан ифодаланади: 

иқтисодиётларнинг очиқлик даражасининг ошиши; 




халқаро ташкилотлар тизимининг тузилиши (БМТ, Жаҳон банки, 
ХВФ, ЖСТ ва бошқ.); 

ТМКларнинг пайдо бўлиши ва дунё бўйлаб кенг тарқалиши; 

тўғридан-тўғри ташқи савдо ва ишлаб чиқариш омилларининг 
халқаро ҳаракати билан боғлиқ бўлмаган мустақил халқаро 
молиявий тизимнинг ривожланиши.
Назарий жиҳатдан халқаро иқтисодиёт ўз ичига ушбу соҳада охирги 
икки юз йилликда ишлаган кўпгина таниқли иқтисодчиларнинг ғояларини 
қамраб олган (А.Смит, Д.Риккардо, Б.Олин, П.Самулсон ва бошқ.). 
Замонавий халқаро иқтисодиёт неоклассик, неокейсиан ва рационал 
кутишлар каби турли иқтисодий мактабларга тегишли назария ва моделларни 
бирлаштиради. Прагматик ёндашувни қўллаган ҳолда у халқаро иқтисодий 
муносабатлар соҳасидаги амалий саволларга аниқ ва тўлиқ жавоб бера 
оладиган назариялар, моделлар ва иқтисодий сиёсатнинг инструментларини 
ўрганади. 
Амалий жиҳатдан халқаро иқтисодиётга оид билимларга эга бўлиш 
қўшма корхоналарда ва ТМКларда, халқаро банклар ва иқтисодий 
ташкилотларда муваффақиятли фаолият олиб бориш учун зарур.

Download 2,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   124




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish