Ўзбекистон республикаси ташқи ишлар вазирлиги жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети



Download 480,46 Kb.
Pdf ko'rish
bet22/40
Sana21.02.2022
Hajmi480,46 Kb.
#41808
TuriДиплом
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   40
Bog'liq
5A233501-5A231102

5А231102 ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТ  
(ТАРМОҚЛАР ВА ФАОЛИЯТ ЙЎНАЛИШЛАРИ БЎЙИЧА)  
  
Тузувчилар: Р.Джураева - “Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар” 
кафедраси доценти, и.ф.н;
Г.К.Султанова - “Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар” кафедраси 
доценти, и.ф.н.
Тақризчилар: C.А.Закирова -“Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар” 
кафедраси доценти, и.ф.н.
М.М.Хамдамов - “Халқаро иқтисодий муносабатлар” факултети декани, и.ф.н.
  
Кириш  
Ўзбекистон Республикаси олдида турган муҳим стратегик вазифалардан бири очиқ 
иқтисодиётни шакллантириш орқали миллий иқтисодиётни жаҳон хўжалиги билан 
интеграциялашувини таъминлаш ва глобализация ҳамда халқаро меҳнат тақсимоти 
афзалликларидан самарали фойдаланишдир. Бу долзарб муаммони муваффақиятли ечиш 
мамлакатимизнинг халқаро иқтисодий муносабатларини янада ривошлантиришни
уларнинг самарадорлигини оширишни талаб қилади. Шунинг учун ҳам иқтисодиётни 
эркинлаштириш ва диверсификация қилиш жараёнлари давом этаётган ҳозирги кунда 
халқаро иқтисодий муносабатлар ва жаҳон иқтисодиётини ҳар томонлама чуқур ўрганиш 
муҳим аҳамият касб этади.
“Халқаро иқтисодий муносабатлар” фанини ўрганиш мақсади – талабаларни 
халқаро иқтисодий муносабатларнинг моҳияти, асосий шакллари, ривожланиш 
тенденциялари ва мамлакат иқтисодининг ривожланишига таъсири, миллий 
иқтисодиётнинг 
жаҳон 
ҳамжамиятига 
интеграциялашувининг 
аҳамияти, 
очиқ 
иқтисодиётда макроиқтисодий сиёсатнинг ички ва ташқи мувозанатга таъсири билан 
таништиришдир.
Жаҳон иқтисодиёти – бу хўжалик фаолиятини ташкил этишнинг ўзига хос 
усулларига эга бўлган турли иқтисодий тизимларга кирувчи миллий хўжаликлар 
умумийлигини қамраб олувчи мураккаб, ривожланаётган тизимдир. Шу билан бир вақтда, 
унга ривожланишнинг баъзи умумий қонуниятлари ва йўналишлари хосдир. Мазкур соҳада 
жаҳон иқтисодиётининг асосий хусусиятлари, унинг ривожланишини сабаблари ҳамда 
босқичлари кўриб чиқилади. Унинг ривожланишини умумий жараёнлари ҳамда 
йўналишлари, алоҳида мамлакатлар ва ҳудудларнинг ҳолати таҳлил қилинади.
Жаҳон иқтисодиёти, халқаро иқтисодий муносабатларнинг асосий йўналишларини 
англаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар 
стратегиясида белгиланган иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг 
устувор йўналишлари доирасида белгиланган чора-тадбирларнинг ҳозирги жаҳон иқтисоди 
ривожидаги асосий йўналишлар ва тенденцияларга мувофиқлигини тушуниш учун асос 
яратади.
Мазкур дастур Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг 5А231102 – 
«Ташқи иқтисодий фаолият (тармоқлар ва фаолият йўналишлари бўйича)» мутахассислиги 
бўйича магистратурага кириш имтиҳонлари топширувчиларига мўлжалланган. Унда 
“Жаҳон иқтисодиёти” ва “Халқаро иқтисодий муносабатлар” фанларининг намунавий ва 
ишчи ўқув дастурларида белгиланган асосий мавзуларининг саволлари келтирилган. 
Бундан ташқари ушбу дастурда 5А231102 – «Ташқи иқтисодий фаолият (инвестицион 
фаолият)» мутахассислиги бўйича магистратурага кириш имтиҳонининг баҳолаш мезони 
ҳамда тавсия этилаётган адабиётлар рўйхати келтирилган.

Download 480,46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish