ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ЖАҲОН ИҚТИСОДИЁТИ ВА ДИПЛОМАТИЯ УНИВЕРСИТЕТИ
МАГИСТРАТУРАГА КИРИШ СИНОВИ ДАСТУРИ ВА БАҲОЛАШ
МЕЗОНЛАРИ
5А233501 - Халқаро иқтисодиёт ва менежмент
(минтақалар ва фаолият йўналишлари бўйича);
5А231102 - Ташқи иқтисодий фаолият
(тармоқлар ва фаолият йўналишлари бўйича)
МУТАХАССИСЛИКЛАРИ УЧУН
-
Тошкент 2018
5А231101 - ЖАҲОН ИҚТИСОДИЁТИ ВА МЕНЕЖМЕНТ (МИНТАҚАЛАР ВА
ФАОЛИЯТ ТУРЛАРИ БЎЙИЧА) мутахассислиги
Тузувчилар: Н.Сирожиддинов -“Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий
муносабатлар” кафедраси профессори, и.ф.д;
Г.К.Султанова -“Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар” кафедраси
доценти, и.ф.н.
Тақризчилар: C.А.Закирова -“Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар”
кафедраси доценти, и.ф.н.
М.М.Хамдамов - “Халқаро иқтисодий муносабатлар” факултети декани, и.ф.н.
КИРИШ
Ўзбекистон Республикаси олдида турган муҳим стратегик вазифалардан бири очиқ
иқтисодиётни шакллантириш орқали миллий иқтисодиётни жаҳон хўжалиги билан
интеграциялашувини таъминлаш ва глобализация ҳамда халқаро меҳнат тақсимоти
афзалликларидан самарали фойдаланишдир. Бу долзарб муаммони муваффақиятли ечиш
мамлакатимизнинг халқаро иқтисодий муносабатларини янада ривошлантиришни,
уларнинг самарадорлигини оширишни талаб қилади. Шунинг учун ҳам иқтисодиётни
эркинлаштириш ва диверсификация қилиш жараёнлари давом этаётган ҳозирги кунда
халқаро иқтисодий муносабатлар ва менежментни ҳар томонлама чуқур ўрганиш муҳим
аҳамият касб этади.
“Халқаро иқтисодий муносабатлар” фанини ўрганиш мақсади – талабаларни
халқаро иқтисодий муносабатларнинг моҳияти, асосий шакллари, ривожланиш
тенденциялари ва мамлакат иқтисодининг ривожланишига таъсири, миллий
иқтисодиётнинг
жаҳон
ҳамжамиятига
интеграциялашувининг
аҳамияти,
очиқ
иқтисодиётда макроиқтисодий сиёсатнинг ички ва ташқи мувозанатга таъсири билан
таништиришдир.
Жаҳон иқтисодиёти – бу хўжалик фаолиятини ташкил этишнинг ўзига хос
усулларига эга бўлган турли иқтисодий тизимларга кирувчи миллий хўжаликлар
умумийлигини қамраб олувчи мураккаб, ривожланаётган тизимдир. Шу билан бир вақтда,
унга ривожланишнинг баъзи умумий қонуниятлари ва йўналишлари хосдир. Мазкур соҳада
жаҳон иқтисодиётининг асосий хусусиятлари, унинг ривожланиши сабаблари ва
босқичлари кўриб чиқилади, умумий жараёнлари ҳамда йўналишлари, алоҳида
мамлакатлар ва ҳудудларнинг ҳолати таҳлил қилинади.
Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар фанларини чуқур ўрганиш
иқтисодиётнинг асосий йўналишларини англаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасини
янада ривожлантириш бўйича Харакатлар стратегиясида белгиланган иқтисодиётни
ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устувор йўналишлари доирасида белгиланган
чора-тадбирларнинг ҳозирги жаҳон иқтисоди ривожидаги асосий йўналишлар ва
тенденцияларга мувофиқлигини тушуниш учун асос яратади.
“Менежмент” фанини ўрганиш - талабаларда менежмент назарияси ва амалиёти
бўйича замонавий билим ва кўникмаларни шакллантириш орқали уларни бошқарувчи
малакали мутахассислар даражасига олиб чиқишга имкон беради.
Мазкур дастур Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг 5А233501 –
«Халқаро иқтисодиёт ва менежмент (минтақалар ва фаолият йўналишлари бўйича)»
мутахассислиги бўйича магистратурага кириш имтиҳонлари топширувчиларига
мўлжалланган. Унда “Жаҳон иқтисодиёти”, “Халқаро иқтисодий муносабатлар” ва
“Менеджмент асослари” фанларининг намунавий ва ишчи ўқув дастурларида белгиланган
асосий мавзуларининг саволлари келтирилган. Бундан ташқари ушбу дастурда 5А233501 –
«Халқаро иқтисодиёт ва менежмент (минтақалар ва фаолият йўналишлари бўйича)»
мутахассислиги бўйича магистратурага кириш имтиҳонининг баҳолаш мезони ҳамда
тавсия этилаётган адабиётлар рўйхати келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |