Халқаро сармоялар ва трансмиллий корпорациялар Тўғридан тўғри сармояларнинг моҳияти ва асосий йўналишлари. Тўғридан тўғри
сармоялашнинг асосий сабаблари: иш ҳақи даражаси ўртасидаги фарқ; табиий бойликлар;
транспорт харажатларини камайтириш; бозорни эгаллаш; фирмаларнинг ўзига хос
устунлигидан фойдаланиш; солиқларни камайтириш; таваккалчилик даражасини
камайтириш мақсадида активларни диверсификациялашга интилиш.
Тўғридан-тўғри сармояларни қабул қилувчи ва сармоя чиқарувчи мамлакатлар
иқтисодиётига таъсири. Миллий жамғарманинг ва инвестицияларнинг ўсиши. Янги
технология. Жаҳон жамғармалари самарадорлигининг ўсиши.Трансмиллий компаниялар ва
уларнинг жаҳон хўжалигида тутган ўрни.
Портфелли инвестициялашнинг таърифи, амалга ошириш сабаблари ва ривожланиш
тенденциялари.
Ўзбекистон иқтисодиётида хорижий сармояларнинг ўрни ва аҳамияти. Хорижий
сармояларни Ўзбекистон иқтисодиётига жалб қилиш соҳасида олиб борилаётган сиёсат ва
унинг асосий йўналишлари.
2017 - 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта
устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар Стратегияси (III. Иқтисодиётни ривожлантириш ва
либераллаштиришнинг устувор йўналишлари. 3.4. Иқтисодиётда давлат иштирокини
камайтириш, хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва унинг устувор мавқеини янада
кучайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожини рағбатлантиришга
қаратилган институционал ва таркибий ислоҳотларни давом эттириш): инвестиция
муҳитини такомиллаштириш, мамлакат иқтисодиёти тармоқлари ва ҳудудларига хорижий,
энг аввало, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни фаол жалб қилиш.
Мамлакатнинг халқаро рақобатбардошлиги ва уни баҳолаш услублари Халқаро рақобатбардошлик тушунчаси. М. Портернинг рақобатли афзалликлар
назарияси. Мамлакатларни рақобатли афзалликларининг асосий детеминантлари. Омиллар
билан таъминланганлик даражаси. Талаб шартлари. Қўллаб қувватловчи ва бир соҳа
ичидаги тармоқлар. Фирманинг стратегияси, унинг таркиби ва рақобатчилари.
Халқаро рақобатбардошликни баҳолашнинг замонавий услублари. Умумжаҳон
иқтисодий форумнинг рақобатбардошликни баҳолаш услубияти. Жорий рақобатбардошлик
индекси
(бизнес
учун
рақобатбардошлик
индекси).
Умумжаҳон
банкининг
рақобатбардошликни баҳолаш услубияти. Ўзбекистоннинг жаҳон иқтисодиётидаги
рақобатбардошлиги. Ўзбекистон иқтисодиётининг халқаро рақобатбардошлигини ошириш
йўналишлари.
2017 - 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта
устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар Стратегияси (III. Иқтисодиётни ривожлантириш ва
либераллаштиришнинг устувор йўналишлари. 3.2. Таркибий ўзгартиришларни
чуқурлаштириш, миллий иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини модернизация ва
диверсификация қилиш ҳисобига унинг рақобатбардошлигини ошириш): принципиал
жиҳатдан янги маҳсулот ва технология турларини ўзлаштириш, шу асосда ички ва ташқи
бозорларда миллий товарларнинг рақобатбардошлигини таъминлаш.