Тўсиқ (блок) қўйишни такомиллаштириш
1-вазифа.
-Дастлабки холат, бир химоячи яна бир хужумчи оролиқ масофа 3-4 м. Химоячининг юқоридан ва ён томондан қўйган тўсиғига. Ҳужумчи химоячи қўлларига тўп отишни бажаради.
-Худди шунинг ўзи. Хужумчи, химоячи устидан, чап ва ўнг ёнидан тўп отиш бажаради химоячи вазифаси отилган тўпни тўсишдан иборат.
2-вазифа.
-Дастлабки холат, химоячи хужумчига қарши жойлашган, барча хужумчилар тўпга эга. Мураббий ишораси ёки сигналидан сўнг, хужумчилар олдиндан келишилган жойга тўп отиш бажаради, химоячилар эса отилган тўпни тўсишга харакат қилади.
-Худди шунинг ўзи, фақат тўп хар-ҳил томонга йўналтирилади, химоячилар тўсишга харакат қилади.
3-вазифа.
-Ўйинчилар шерик бўлиб бир-биридан 3-4 м оролиқ масофа жойлашади ва улардан бири химоя харакатларини бажаради, унинг шериги уларни қайтаради. Мураббий ишорасидан сўнг биринчи ўйинчи дарвозага тўсиқ қўйиш харакатини бажаради.
-Дастлабки холат; Ўйинчилар бир-бирига 3-4 м оролиқ масофада юзма-юз жойлашиб, тўп билан бўлган ўйинчи алдамчи харакат бажаради. Қарама-қарши ўйинчи химоя харакатларини бажаради.
4- вазифа.
-Дастлабки холат, дарвозабон майдони чизиғида икки химоячи чап ўрта-ярим, бир ҳимоячи ўнг томонда, улар қаршисида икки қатор хужумчилар жойлашади. Икки химоячи қаршисидаги қатор хужумчиларнинг биринчиси тўпни иккинчи қаторда турган шеригига узатади, у тўпни илиб тўп отиш харакатини имитация қилади ва тўпни қайтаради, у ўз навбатида химоячи тўсиғини бартараф этиб дарвозага тўп отади, химоячилар фаол харакат қилади.
-Машқда уч ўйинчи иштирок этади (икки хужумчи ва химоячи) хужумчилар тўп билан навбатма-навбат алдамчи харакат бажариб химоячидан ўтади, сўнг айланиб дарвозага тўп отади. Химоячилар хужумчининг ўтишига қаршилик қилиб, кейинчалик отилган тўпга тўсиқ қўйяди.
3.2. ДАРВОЗАБОННИ ТАЙЁРЛАШ УЧУН НАМУНАВИЙ МАШҚЛАР
Жисмоний тайёргарлик
Тезкор-куч қобилиятини такомиллаштириш
1-вазифа.
-Дастлабки холат: Икки дарвозабон бир-биридан 3-4 м оролиқ масофа, улардан бири оёқларни олдинга чўзиб утиради, иккинчиси унинг қаршисида қўлига тўп олиб тўради. Тўп билан бўлган дарвозабон аниқ йўналишда шериги кўкрак қисмига тўп ташлайди, у олдин орқага ётиб сўнг яна ўтириб тўпи илиб олади.
-Худди шунинг ўзи, ўтирган дарвозабон ўз-ўзига тўпни ташлаб бажаради.
-Худди шунинг ўзи, фақат тўп ердан сапчигандан сўнг уни илиб олиши зарур.
2-вазифа.
-Дарвозабон дарвоза марказида қўлларига таяниб ётган ҳолатда бўлади.Хужумчи тўп билан дарвозанинг пастки қисимларига тўп отишни бажаради, дарвозабон эса шундай холатда оёқлари билан тўпни қайтаради.
-Худди шунинг ўзи, фақат тўплар думалаб келмаса дарвозабон ундай отилган тўпларни фақат қўл билан қайтаради.
-Қўлларга таяниб ётган дарвозабон оёқларини шериги ушлаб туради. Ўйинчи 4-5 марта бирма-бир тўпни дарвозага отади. Дарвозабон тўпни фақат қўл билан қайтаришга харакат қилади.
3-вазифа.
-Дарвозабон чалқанча ерда (полда) ётиб қўллардан фойдаланмасдан қарши томон ўгрилади: ётган дарвозабон бош томондан 2-3 м масофада икки тўп билан турган шерига кетма-кет тўпни отади, чалқанча ёки қаршида ётган дарвозабон тўпни қайтаришга харакат қилади. Шу йўснида ўша йўналишда айланиб харакат қилаётган дарвозабон оёғи томонда 2-3 м масофада турган иккинчи ўйинчанинг отган тўпларини қайтаришга харакат қилади.
-Дарвозабон дарвозада ётган ҳолатида, ўйинчи дарвозабон ёнгинасидан ўтишини мўлжаллаб тўп отади. Дарвозабон вазифаси-тўпни илиб яна уни ўйинчига қайтариш.
4-вазифа.
-Дарвозабон навбатма-навбат, ўтириб туриш ва сакраш харакатларини бажаради, шу билан бир вақтда у юқоридан ёки пастдан келаётган тўпни қайтариш учун химоя харакатларини ҳам бажаради.
Do'stlaringiz bilan baham: |