Ўзбекистон республикаси таълими маркази



Download 0,82 Mb.
bet3/16
Sana16.03.2022
Hajmi0,82 Mb.
#498605
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
qo\'l to\'pi mamur

Кичик ўспиринлар гуруҳи - машғулот юкламасининг ҳажмини ошириш йўли билан ҳар томонлама жисмоний ривожлантириш, ўйин техникаси ва тактикасини такомиллаштириш, мусобақаларда қатнашиш, жамоатчи ҳакам ва инструкторларни тайёрлаш, ўқув машғулотининг асосий услубиёти билан таништириш каби малакаларни эгаллайди.
Амалий машғулот уч қисмга бўлинади: Тайёрлов, асосий ва якуний.
Тайёрлов қисми - груҳни сафга турғизиш, ахборот бериш, вазифани тушунтириш, саф машқлари, мушак ва бўғиннинг алоҳида қисмлари учун машқлардан ташкил топади.
Асосий қисмда - ҳаракат малакалари шакллантирилади, тактик ҳаракат ва ўйин усулларининг техникаси такомиллаштирилади, икки томонлама ўқув ўйинлар ўтказилади.
Якуний қисмда – нафас ростловчи машқлар берилади, машғулотга якун ясалади ва ўтказилган ўқув машғулоти таҳлил қилинади.
Гандбол бўйича ўқув машғулотида - турли хилдаги ҳаракатли ўйинлар, эстафеталар, мусобақа элементлари киритилишини ва уларни кенгроқ қўллаш тавсия қилинади.


Бошланғич тайёрлов гуруҳи тўгарак машғулотлари
дастури
(11-12 ёш)
Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спорт.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш чора-тадбирлари” ҳақидаги қарори.
Жисмоний тарбия ва спортнинг одам организмига таъсири. “Алпомиш” ва “Барчиной” назорат меъёрлари. Машғулотни ўтказиш тартиби билан таништириш. “Гандбол” тўгарагида шуғулланувчиларга қўйиладиган талаблар.
Ўзбекистонда гандболнинг ривожланиши.
Гандбол ўйинига қисқача таъриф. Жисмоний ривожланиш ва саломатликни мустаҳкамлаш учун Гандбол ўйинининг аҳамияти. Мактаб ўқувчилари ўртасида Гандбол ўйинининг ривожланиши ҳақида қисқача маълумот. Мини гандболнинг ривожланиши.
Гигиеник билим ва малака.
Шахсий гигиена: терини, сочни, тирноқни, оғиз бўшлиғини парвариш қилиш. Чиниқиш, табиатнинг табиий омилларидан фойдаланиш (қуёш, ҳаво, сув). Баданни ҳўл латта билан артиш, устидан сув қуйиш ва гигиеник чиниқиш муолажаси сифатида оёқ ваннаси. Сув муолажаси, умумий кун тартиби. Ёш гандбол ўйинчи сининг кун тартиби.


Гандбол ўйини қоидаси
Асосий мусобақа қоидаларини ўрганиш ва таҳлил қилиш. Мини гандбол ўйинининг қоидаси. Команда сардори ва ўйинчиларнинг вазифалари, ҳуқуқи ва мусобақа турлари.
Машғулот ўтказиш жойи, асбоб-анжомлар ва жиҳозлар
Гандбол ўйини учун майдонча, уни жиҳозлаш, белгилаш, мусобақа ва машғулот учун тайёрлаш. Айланиб ўтиш учун устунлар, ҳимоячилар-тақлидчилар, нишонга ташлаш учун белги ва штатлар. Дарвозабон учун паралон тўшак.
Умумий ва махсус жисмоний тайёргарлик
Умумий ва махсус жисмоний тайёргарликнинг аҳамияти. “Алпомиш” ва “Барчиной” назорат меъёрларини топширишга тайёрлаш.
Амалий машғулот
Умумий ривожлантирувчи машқлар. Икки киши бўлиб қаршилик кўрсатиш, куч, аниқлик билан бажариладиган машқлар. Арғамчи, гимнастик тайёқча, 1-2 кг тўлдирма тўп, гантеллар ва бошқа тортилиш билан бажариладиган машқлар.
Саф машқлари
Турган жойида ва ҳаракатда бажариладиган саф машқлари: сафни тўғрилаш, бурилишлар, сафга, иккита, учта, тўртта қаторга қайта сафланиш. Ёйилиш ва бирлашиш. Шахдам қадам ташлаш, сафда юриш, ҳаракатда тезликни ўзгартириш. Сафда югуриш, олдинга, орқа билан югуриш, ўнг, чап, ёнбош билан югуриш, ҳаракат йўналишини ўзгартириш, тўхташ.


Гимнастик машқлар.
Қўл, елка камарини, бўйин, орқа, оёқ мушакларини ривожлантириш учун машқлар. “Алпомиш” ва “Барчиной” назорат меъёрлари талабларига мос равишда келадиган эрталабки гигиеник гимнастика. Гимнастика асбоб-анжомларида бажариладиган машқлар (арқон, якка чўпда туриш, гимнастик деворчада). Ҳаркат координацияси учун бериладиган машқлар ва бўшашиш.
Акрабатика машқлари
Умбалоқ ошиш, тик туриш, сакраш, думалаш, тўнтаришлар.
Енгил атлетика машқлари
Қисқа масофага югуриш (30, 60, 100м). Ҳар хил тўсиқларни ошиб ўтиш билан ўнқир-чўнқир ёки паст-баланд жой бўйлаб (кросс) югуриш. Турган жойдан ва югуриб келиб узунликка ва баландликка сакраш. Коптокка (гандбол ва теннис коптогини) узоққа улоқтириш. Найзани улоқтириш.
Ҳаракатли ўйинлар ва эстафеталар. Тўпсиз ўйинлар: “Кун ва тун”, “Анқайиб турма”, “Қувлашмачоқ”, “Қопқон”, “Қармоқча”, “Уйсиз қуён”, “Югуриш ва сакраш билан боғлиқ эстафеталар”.
Тўп билан ўйналадиган ўйинлар. “Тўп учун кураш”, “Қалъа ҳимояси”, “Тўрт томондан тўп ташлаш”, “Овчилар ва ўрдаклар”, “Тўп капитанга”, тўп билан ва тўпсиз, тўпни олиб юриш, тўпни узатиш билан эстафеталар ва бошқалар.
Сузиш (вақтни ҳисобга олмаган ҳолда) 25, 50, 100 метрга эркин усулда сузиш. Спорт ва буралишларнинг техникасини ўрганиш. Сувда тўп билан ўйнаш (сувнинг паст жойида).


Махсус машқлар
Гандбол ўйинлари элементларидан иборат бўлган машқлар. Ҳимояда оёқ билан ишлаш, силжиш, сакраш, тўхташлар, бурилишлар, силтаниб чиқиш, айлантириб чиқиш, айланиб ўтиш, тўпни узатиш ва илиб олиш, тўпни олиб юриш ва отиш.
Тезликни ривожлантириш учун бериладиган машқлар
Турган жойда ва олдига силжиш, тиззани баланд кўтариш билан югуриш. Тезликни ошириш билан югуриш, секин-аста меъёрдан тез югуришга ўтиш, охирида-максимал тезликда 15-20 метрга силжитиб чиқиш (60 метр масофага). Тезликни ўзгартириш билан югуриш, 60 метр йўлакда такрорий югуриш. Паст ва юқори стартдан югуриш. Орқа билан олдинга, ўнг ва чап ёнбош билан югуриш, марра, 5х30метрга югуриш. Силжитиш билан бирга қўшиб югуриш, 20-30метр масофага йўналишини ўзгартириш билан ва тўғрига тўпни олиб юриш. 10-12метр масофага олдинга чиқиш билан силтаниб чиқиш, орқага қайтиш.
Эпчилликни ривожлантириш учун бериладиган машқ. Акробатика машқлари. Умбалоқ ошиш, тўнтарилиш, билакда, бошда, панжаларда тик туриш, олдинга тўнтарилиб “кўприк ҳосил қилиш”, “кўприкдан орқага панжаларда тик туриш орқали тўнтарилиб” қўлда тик туриш.
Тўп билан ва тўпсиз биргаликда бажариладиган эстафеталар. Тўп билан ўтказиладиган ҳаракатли ўйинлар: “Тўп ҳавода”, “Тирик нишон”, “Ким узоққа”, “Отишма”, “Тўпни қувлаб ет”. Спорт ўйинлари: соддалаштирилган қоида бўйича баскетбол, волейбол, футбол, гандбол ўйинларини ўйнаш.
Гандбол ўйини техникаси
Гандбол ўйини техник усулларининг таснифи ва терминлари. Дарвозобон ва ўйинчилар томонидан бажариладиган техник усулларни таҳлил қилиш. Техника. Куч, аниқ, узоққа улоқтириш.
Амалий машғулот. Ўйинчининг туриш ҳолати. Ҳар-хил усулда силжиш, силтов билан чиқиш. Бурилишлар. Қадам ташлаб ва сакраб тўхташ. Узатилган тўпга чиқиш. Турган жойида ва ҳаракатда, таяниб ва таянмасдан турган холатдан тўпни бир қўлда (ўнг ва чап) узатиш. Тўпни ҳар хил баландликда ва йўналишда узатиш. Тўпни ерга уриб узатиш. Турган жойида ҳаракатда қўлни юқоридан, ёндан, пастдан тўпни узатиш. Тўпни бармоқлар билан узатиш. Тўпни икки қўллаб, кўкракдан, ёндан, бош устидан ва ерга уриб узатиш. Орқадан, бош устидан, қўл учидан, яширин тўп узатиш, тўпни чеккадан ярим ҳимоячига ва марказий ўйинчига узатиш, тўпни биринчи чизиқдан иккинчи чизиққа узатиш.
Ерга урилиб сапчиб қайтгандан кейин турган жойидан ва ҳаракатда ҳар хил баландликда учиб келаётган тўпни бир ва икки қўллаб илиб олиш. Параллел ҳолатда жойни алмаштириш билан тўпни узатиш ва илиб олиш. Тўпга чиқиш билан илиб олиш. Сакраб тўпни бир ва икки қўлда илиб олиш. Югуриш ва қадам ташлаб, қарама-қарши томонга ҳаракатланиб тўпни илиб олиш. Турган жойда ва ҳаракатда думалаб келаётган тўпни илиб олиш. Рақибга қаршилик кўрсатиш билан тўпни узатиш. Ён чизиқдан тўпни ўйинга киритиш.
Тўп билан ўтказиладиган ҳаракатли ўйинлар. “Тўпни тўрт томондан узатиш”, “Тўп капитани”, “Тўпни қувлаб ет”, “Тўп учун кураш” ва бошқалар.
Тўпни олиб юриш
Турган жойида ерга қайтган тўпни паст, ўрта, баландликда олиб юриш, Шу машқнинг ўзини қадам ташлаб, ҳаракатланиб, югуриб бажариш. Силжиш тезлигини (юқори, ўрта, паст) олиб юриш. Тўпда тўсиқни айланиб ўтиб, тана билан беркитиб олиб юриш. Ҳаракатда рақиб қаршилигида тўпни узатиш ва олиб юриш. Тўпни илиб олиш ва олиб юришга ўтиш.
Тўпни отиш. Турган жойида, югуриб келиб сакраш билан юқоридан қўлни букиб отиш, ён томондан тўғри ва қўлни букиш билан отиш. Олиб юргандан кейин таянган ҳолатда, йиқилиб олдинга силташ билан, эркин отиш, бурчакдан ва ён томондан отиш, дарвозага тўп отиш каби эстафеталар.
Алдамчи харакатлар (финтлар). Тўпсиз алдамчи харакатлар (финтлар) тезликни ошириб, бурилишлар, тўхташ, сакраш, ҳамла қилиш билан бажарилади. Аста секин алдамчи харакатларга ўргатиш, бир қадам ва икки қадам ташлаб алдамчи харакатлар қилиш. Тўп билан алдамчи ҳаракатлардан сўнг дарворзага тўп отиш. Узатишдаги алдамчи ҳаракат.
Дарвозабон ўйин техникаси
Реакцияни ривожлантирувчи ҳар-хил машқлар бажариш, дарвозабоннинг туриши, дарвозада сакраб, ёнлама қадам ташлаш билан силжиш. Дарвозани ҳимоя қилишда туриш ҳолатини танлаш. Дарвозабонга тўп тўғридан, ён томондан ҳар-хил даражада учиб келаётган тўпни ушлаш. Тўпни ушлашда тана, оёқ ва қўлнинг ишлаши. Тўп отиш.
Гандбол ўйини тактикаси
Тактик усуллар ва комбинациялар ҳақида тушунча. Ўйиннинг алоҳида звенолари таърифи. Ҳимоячилар, ҳужумчиларни, дарвозабоннинг якка (индувидуал) ва жамоа ўйини. Гуруҳ ўйини ҳақида тушунча.
Амалий машғулот
Ҳужум тактикаси. Якка (индивидуал) ҳаракатланиш, жойни танлаш, ҳимоячилардан озод қилиш, дарвозага тўп отиш, ўзаро ҳаракатланиш учун тўпни узатиш, алдашлар (финтлар), иккита-учта ҳужумчилар орасида гуруҳ бўлиб ҳаракатланиш, узатиш, силжиш, тўсиқ қўйиш, жой алмашиш. Икки, уч, тўрт киши бўлиб комбинация уюштириш. Командали ҳаракат. Тез ёриб ўтиш ва позицион ҳужум. Тез ёриб ўтиш, тўпни узоқ ва қисқа масофаларга узатиш, 3:3, 4:2, 5:1 позицион ҳужум Маълум бирхужум тизимида туриб хужум уюштириш. “Тўлқин”, “Иккита учбурчак”, “Кичик ва катта саккизлик бўлиб” бўлиб барча ҳужумчиларнинг келишилган ҳолда жойларини алмашлаб ҳужум қилиш. Сон жиҳатдан кўп бўлиб ҳужум қилиш, сон жиҳатдан кам бўлиб хужум қилиш. Бўш, бошланғич, бурчакдан, 7 метрдан отиш, жойидан ҳужумда тактик комбинацияларни ўргатиш.
Ҳимоя тактикаси
Якка (индивидуал) ҳаракат. Жой танлаш, тўпни уриб қайтариш (ушлаб олиш), тўсиқ қўйиш, ўйинчининг олдига чиқиш, алдашлар. Гуруҳ бўлиб ҳаракатланиш. Ўзаро ҳаракат қилиш, гуруҳ бўлиб тўсиқ қўйиш. Жамоа ҳаракатлари. Шахсий, зонали, аралаш ҳимоялар. Барча майдон бўйлаб шахсий ҳимоя. Ўз томонидаги майдон ярмисида шахсий ҳимояни қўллаш. Зонали ҳимоя: 6:0, 5:1, 4:2, 3:3. Аралаш ҳимоя: 5+1, 4+2, бир ва икки томонлама ўқув машқи, ҳимояда тактик комбинацияларни ўрганиш.
Гандбол бўйича назорат ўйинлар ва мусобақалар
Кичик гандболни соддалаштирилган ўйин қоидалари бўйича спорт тадбирларини календар режаси асосида ўтказилади. “Алпомиш” ва “Барчиной” назорат меъёрларини бажариш. “Алпомиш” ва “Барчиной”назорат меъёрларига тайёргарлик кўриш ва топшириш.


    1. Download 0,82 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish