70
топиш тўғрисидаги ариза билан маъмурий судга мурожаат қилган.
Суд мажлисида аризачи раҳбари
шикоятда келтирилган
важларни
қўллаб-қувватлаб,
ер
участкасидан
мақсадли
фойдаланилаётганлиги ҳамда тузилган контрактация шартномаси
бўйича
“Тошкентдон”
АЖ
олдидаги
мажбурияти
тўлиқ
бажарилганлигини баён қилди.
Манфаатдор шахс вакили аризада келтирилган важларга эътироз
билдириб, фермер хўжалиги ижарага олинган ер участкасида
шартномада
назарда
тутилмаган
полиз
маҳсулотларини
етиштирганлигини баён қилиб, билдирилган талабни рад этишни
сўради.
Суд, тарафлар вакилларини тинглаб ҳамда иш ҳужжатларини
ўрганиб
чиқиб,
қуйидагиларга
кўра
билдирилган
талабни
қаноатлантиришни лозим топади.
“Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси
Қонунининг 11-моддасига асосан фермер хўжаликлари юритиш учун
ер участкалари очиқ танлов асосида ижарага эллик йилгача бўлган,
лекин ўттиз йилдан кам бўлмаган муддатга берилади.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 24-моддасининг биринчи
қисмига мувофиқ ер участкасининг ижараси ер участкасига ижара
шартномаси шартларида муддатли, ҳақ эвазига эгалик қилиш ва
фойдаланишдан иборатдир.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Бектемир туман ҳокимининг
2016 йил 13 январдаги 19-сонли қарори билан фермер хўжалигига
майдони 65,8 га ер участкаси ажратилган бўлиб, жавобгар ва фермер
хўжалиги ўртасида 2016 йил 14 февралда ер участкасини узоқ
муддатга ижарага бериш тўғрисидаги 3-сонли шартнома тузилган.
Ер кодекси 36-моддаси биринчи қисмининг 6-бандига кўра,
ер
участкасидан
белгиланганидан
бошқа
мақсадларда
фойдаланилганида бутун ер участкасига ёки унинг бир қисмига эгалик
қилиш ҳуқуқи ёхуд ундан доимий ёки муддатли фойдаланиш ҳуқуқи,
шунингдек ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи бекор қилинади.
Бектемир туман ҳокимининг 2017 йил 10 мартдаги 274-сонли
қарори билан фермер хўжалиги билан
тузилган ижарага шартномаси
бекор
қилиниб,
берилган
ер
участкаси
ундан
мақсадли
фойдаланилмаганлиги сабабли қайтариб олинган.
Ер кодекси 36-моддасининг бешинчи қисмига мувофиқ, ушбу
модда биринчи қисмининг 1, 2, 6-10, 12-бандларида назарда тутилган
ҳолларда ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини тугатиш ушбу
Кодекснинг
24-моддасида
назарда
тутилган
тартибда
ер участкасининг ижара шартномасини бекор қилиш йўли билан
амалга оширилади.
71
Ер кодекси 24-моддасининг тўққизинчи қисмига асосан
ер участкаларини ижарага олиш шартномасини
муддатидан олдин
бекор қилиш тарафларнинг келишуви билан, бундай келишувга
эришилмаган тақдирда эса, суднинг ҳал қилув қарори билан амалга
оширилади.
Мазкур ҳолатда ер участкаси ижара шартномасини бекор қилиш
тўғрисида
келишув мавжуд эмас, тарафлар ўртасида ер участкасини
узоқ муддатга ижарага бериш тўғрисида тузилган 3-сонли шартнома
бекор қилинмаган ёки суд қарори билан ҳақиқий эмас деб топилмаган.
Шу боис, Бектемир туман ҳокимининг низолашаётган қарори
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ эмас ҳамда аризачини
фуқаролик ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини
бузади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 12-моддасининг
биринчи қисмига кўра, давлат органининг ёки фуқароларнинг ўзини
ўзи бошқариш органининг қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган
ҳамда фуқаронинг ёки юридик шахснинг фуқаролик ҳуқуқларини ва
қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган ҳужжати суд
томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Бундай
ҳолатларда
аризачининг
талаби
асосли
бўлиб,
у қаноатлантрилиши ва суд ҳаражатлари Ўзбекистон Республикаси
Фуқаролик процессуал кодексининг 117-моддасига
асосан айбдор
зиммасига юкланиши лозим.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Фуқаролик процессуал кодексининг 203-206 ва 271-моддаларини
қўллаб, суд
Do'stlaringiz bilan baham: