´збекистон республикаси солиµНИ


Мавзу 5 : Дорихонада товарлар сарфининг ҳисоби



Download 2,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/77
Sana17.04.2022
Hajmi2,23 Mb.
#559104
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   77
Bog'liq
2 5195226994253500783

Мавзу 5 : Дорихонада товарлар сарфининг ҳисоби. 
Режа. 
Дорихоналарда товарларни сотиш тартиби. Чакана савдо ҳажмини ҳисобга олиш. 
1.
Амбулатория рецептураси бўйича дори воситаларни сотилишини ҳисобга олиш. 
2.
Рецептларсиз савдони ҳисобга олиш. 
3.
Бепул рецептлар бўйича сотилган дори воситаларини ҳисобга олиш, дорихона 
шаҳобчаси савдосини ҳисобга олиш. 
Улгуржи савдо ҳажмини ҳисоби
1.
Стационар рецептура бўйича товарлар сотилишини ҳисобга олиш 
2.
Дорихона шаҳобчаси савдосини ҳисобга олиш 
3.
Дорихонадан бошқа ҳаридорларга товарларни сотиш тартиби
Товарлар сарфини ҳисобга олиш 
1.
Лаборатория ва қадоқлаш ишларини ҳисоби 
2.
Яроқсиз ҳолга келган товарлар ҳисоби, анализга олинган дорилар ҳисоби 
3.
Тиббий ёрдам кўрсатиш ва хўжалик эҳтиёжларига сарфланадиган товарлар 
сарфининг ҳисоби 
Бошқа товарлар сарфини ҳисобга олиш 
1.
Доривор ўсимликлар хом ашёси ҳисоби
2.
Тарани ҳисобга олиш 
3.
Ёрдамчи материалларни ҳисобга олиш 
4.
Ёқилғи ва ёнилғини ҳисобга олиш 
 
Дорихоналарда товарлар сотилиши 2 турга бўлинади: 1) Чакана; 2) Улгуржи. 


35 
Шифохоналараро хўжалик ҳисобидаги дорихоналарда фақат улгуржи савдо ҳажми 
мавжуд. Дорихона шаҳобчаларида чакана савдо ҳажми мавжуд бўлади. Чакана савдо ҳажми 
амбулатор рецептураси бўйича савдо ва дори воситаларни рецептсиз савдосини ўз ичига 
олади. Якка тартибда тайёрланган дориларни ва тайёр дориларни миқдори ва суммаси 
аниқланади. 
Уларни 
ҳисоби 
рецептура 
дафтарида 
ва 
квитанция 
дафтарида 
расмийлаштирилади. Бепул сотилган дори-дармонлар жамловчи реестрда қайд қилинади. 
Буни акциядор, жамоа ва хусусий дорихоналар ҳам амалга оширади. Дорихона шаҳобчалари 
орқали қабул қилинган савдо дорихона кассасига нақд пул ҳолида кирим қилинади. 
Рецептларни ҳисобга олиш дафтарида якунланади.
Улгуржи савдо ҳажми стационар рецептураси бўйича савдо ва даволаш-профилактика 
муассасаларига товарларни сотишни ўз ичига олади. Бу савдо нақд пулсиз, пул ўтказиш йўли 
билан чакана нархларда амалга оширади. Ҳаридорлар дорихонадан товарларни олишда 
юкхати – талабнома 3 нусҳада, заҳарли, гиёҳванд ва миқдорий ҳисобда турувчи дори 
воситалари учун 4 нусҳада ёзиладилар. Дорихона сотилган товарлар учун ҳисобварақ ёзиб 
беради. Ой давомида ёзилган ҳамма ҳисобварақлар ҳаридорларга ёзилган юкхатлари, 
ҳисобварақлар рўйхатида расмийлштирилади. Ҳаридорлар томонидан ёзилган юкхати–
талабнома ва дорихонадан олинган товарлар қиймати тўланганлиги хақидаги ҳисобварақ 
майда улгуржи савдони ҳисобга олиш ва ҳаридорлар билан олиб бориладиган ҳисоб - китобни 
қайд этиш дафтарида қайд этилади. Дорихона маьмурияти ҳаридорлар билан ҳар ойда бир 
маротаба бўйича ҳисоб-китоб қилади. 
Лаборатория ва қадоқлаш ишларини олиб борилиши «Лаборатория ва қадоқлаш 
ишларини ҳисобга олиш дафтари»да ҳисобда юритилади. Жараёнлар бўйича бу ҳужжатда 
нарх ошиши ва камайишини аниқлаш мумкин. Бу ҳисоб ҳужжати асосида ярим тайёр 
маҳсулотлар сони ҳақида маълумот олиш мумкин. Тайёрланган дориларни кўп чиқиши 
(дооценка), кам чиқиши (уценка) маълумотномада расмийлаштирилиб, натижалари дорихона 
товар ҳисоботига чакана нархда киритилади. 
Сақлаш муддати ўтган, синган, бузилган (брак) товарлар далолатнома билан муомала 
ҳаражатларига киритилади. Дорихонада дастлабки бепул тиббий ёрдам кўрсатиш хизмати 
мавжуддир. Бу ёрдам «Дастлабки тиббий ёрдам беришда сарфланган товарларни ҳисобга 
олиш дафтари»да қайд этилади. Ойнинг охирида сарфланган товарларга 2 нусҳада 
маълумотнома тузилади. Хўжалик эҳтиёжларига сарфланадиган товарлар (хлорамин, совун, 
ювиш кукунлари, ҳантал кукуни, крахмал) «Хўжалик эҳтиёжларига сарфланган товарларни 
ҳисобга олиш дафтари» дарўйхатга олинади.
Хўжалик эҳтиёжлари учун сарфланган маблағларни ой охирида ҳисобдан чиқариш хақида 
2 нусҳадан иборат «Хўжалик эҳтиёжи учун дори воситаларини ҳисобдан чиқариш ҳақида» 
далолатнома тузилади. Унда ҳам чакана ҳам улгуржи нарх кўрсатилади. 
Доривор ўсимликлар ҳисоби қабул квитанцияси, товар ҳисоботи асосида ойлик ҳисобот 
билан расмийлаштирилади. Бошқа товарлар, тара, ёрдамчи воситалар, қурилиш, созлаш 
материаллари, ёқилғи кабилар ҳам товар ҳисоботида акс эттирилади. Сарфланган қурилиш 
созлаш материаллари, ёқилғи, ёрдамчи воситалар сарфланиши далолатнома билан 
расмийлаштирилади.

Download 2,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish