´збекистон республикаси солиµНИ



Download 2,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/77
Sana17.04.2022
Hajmi2,23 Mb.
#559104
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   77
Bog'liq
2 5195226994253500783

Счётлар режаси
— бухгалтерия хисоби бўйича счётларнинг уларнинг иқтисодий 
мазмунига кўра бир тизимга солинган рўйхатидир. 
Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия хисоби 
счётлари режасининг янги тахрири Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2002 йил 
9 сентябрдаги 103-сонли қарори билан тасдиқланди ва Адлия вазирлиги томонидан 2002 йил 
23 октябрда 1181-сон билан 21-сон БХМС сифатида рўйхатдан ўтказилди ва 2002 йил 2 
ноябрдан кучга киради. Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва аудиторлик 
ташкилотлари 2002 йил 1 январдан бошлабоқ янги Счётлар режаси бўйича хисоб юрита 


30 
бошладилар, 2003 йил 1 январдан бошлаб уларга биржалар, 2004 йил 1 январдан бошлаб 
мулкчилик шаклидан қатъий назар бошқа хўжалик юритувчи субъектлар шу жумладан 
автотранспорт корхоналари ҳам қўшиладилар. Счётлар режасида 249 та баланс ва 14 та 
балансдан ташкари счёт мавжуд. 
Счётлар режасининг дастлабки 1—8-бўлимларида доимий ёки баланс счётлари, 9-
бўлимда эса транзит ёки вақтинчалик счётлар жойлаштирилган. 
Корхонанинг хўжалик воситалари фақатгина асосий воситалар ва номодддий активлар 
билан белгиланмай, айланма воситалари ҳам мавжуд. Булар асосий воситалар ва номоддий 
активлардан фарқланиб ишлаб чиқариш ёки савдо қилиш жараёнида бир маротаба иштирок 
этадилар. Айланма воситаларнинг бир қисмини товар-моддий бойликлар эгалайди (товарлар, 
материаллар, таранинг айрим турлари). 
Ҳар бир корхонада моддий бойликларни тўғри ҳисобга олиш танланган ҳисоб сиёсати ва 
маълум шарт-шароитларига боҳлиқ. Бу шарт-шароитлар асосан, қуйидагалардан иборат: 
— корхонада ишлатиладиган моддий бойликларнинг номи, нархлари ва тартиб рақамини 
акс эттирадиган рўйхат мавжудлиги; 
— моддий бойликларнинг кирим ва чиқимини расмийлаштирадиган ҳужжатлар аниқ 
тизими белгиланиши; 
— лавозим мажбуриятларининг мавжуддиги ва моддий жавобгар шахсларни тегишли 
йўриқномалар билан таништириш; 
— моддий бойликларнинг сарфланишига оид жараёнлар тўғри юртилишига жавобгар 
ҳодимлар рўйхатини белгилаш ҳамда улар билан моддий жавобгарлик шартномаларини 
тузиш; 
— моддий бойликларнинг сарфланишини акс эттирувчи ҳужжатларга имзо қўйиш 
ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахслар рўйхатини дорихонараҳбари буйруғи билан 
тасдиқлаш; 
— омбор хўжалигини ташкил қилишни яхшилаш; 
— моддий бойликларни ўз вақтида инвентаризациялаш, шунингдек инвентаризация 
натижаларини бухгалтерия ҳисобида тўлиқ акс эттириш. 
Товар-моддий заҳиралар ташкилотларда қуйидагилар кўринишида бўлиши мумкин: 
— маҳсулот ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш, ишлаб 
чиқаришга хизмат кўрсатиш, маъмурий эҳтиёжлар ва бошқа мақсаддар учун мўлжаллан-ган 
хом ашё ва материаллар, ҳарид қилинадиган ярим тайёр маҳсулотлар ва бутловчи буюмлар, 
ёқилғи, идиш ва идишбоп материаллар, эҳтиёт қисмлар, инвентарь ва хўжалик жиҳозлари, 
бошқа материаллар заҳиралари; 
— ташкилотда тайёрланган тайёр маҳсулот (ишлаб чиқариш циклининг пировард 
натижаси — сотиш учун мўлжалланган ва қонун ҳужжатлари билан белгиланган ҳолларда 
шартномада ёки бошқа ҳужжатларнинг талабларида назарда тугилган техник ва сифат 
тавсифларига мувофиқ келадиган ишлов берилиши (бутланшпи) тугалланган актив); 
— бошқа юридик ёки жисмоний шахслардан ҳарид қилинган (олинган) ва ташкилотнинг 
одатдаги фаолияти давомида қўшимча ишлов беришсиз сотиш ёки қайта сотиш учун 
мўлжалланган товарлар. Бунда узоқ муддатли активлар объектлари (бинолар, иншоотлар, 
транспорт воситалари, мулкий (мутлақ) ҳуқуқлар ва бошқ.) кейинчалик сотиш ёки қайта 
сотиш мақсадида ҳарид қилинган ҳолларда товар бўлиб ҳисобланиши мумкин. 
Товар-моддий заҳиралар (ТМЗ) бухгалтерия ҳисоби тартиби ва уларни ҳаражатларга 
киритиш пайтида улар таннархини ҳисоблаш 4-сонли БҲМС «Товар-моддий заҳиралар» (ЎзР 
АВ томонидан 17.07.2006 йилда 1595-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан тартибга 
солинади. 
Товар-моддий заҳиралар актив сифатида тан олинади, агар: 
— ташкилотга келгусида актив билан боғлиқ иқтисодий фойда келиб тушишига ишонч 
бўлса; 
— актив қийматини ишончли баҳолаш мумкин бўлса; 
— уларга бўлган мулк ҳуқуқи ўтса. 


31 
Ҳисобварақлар режаси биринчи устуни синтетик ва иккинчи устуни субсчетлардан 
ташкил топган бўлиб, унда ҳар бир ҳисобварақнинг номи ва тартиб рақами кўрсатилади.
Бошланғич-бирламчи ҳужжатларни тўғри тузиб қайд қилиб бориш йиғма ҳужжатларни, 
ҳисоботларни ўз вақтида тўғри тузилишига олиб келади. Дорихонада хўжалик жараёнларини 
бухгалтерия ҳисобварақларида ўз вақтида тўғри акс эттириб бориш бухгалтерия ҳисоботини 
тузишни тезлаштиради.
Акциядор дорихоналар товарларни олиш учун «Дори-дармон» Акциядорлик компанияси 
(АК) омборхоналари бўлимларига буюртма-талабнома ёзади. Миқдорий ҳисобда турувчи, 
заҳарли, гиёҳванд дори воситалари ва этил спиртига алоҳида талабнома ва ҳисоблар ёзилади. 
Омборхонада уларни бериш учун 4 нусҳада ҳисоб ёзилади. Транспорт экспедиция бўлимидан 
дорихонага товар транспорт юк-хати 3 нусҳадан тўлғизилинади. Омборхона транспортида 
келтирилган товарларни моддий жавобгар шахс томонидан қабул қилинаётганда қайтариб 
берилаётган нусҳасига бўйича муҳр уриб беради. Ҳужжатсиз келган товарни қабул 
қилаётганда дорихонада ҳайъат тузилади ва 2 нусҳада далолатнома расмийлаштирилади ва 
зудлик билан омборхонадан ҳужжат талаб қилинади. Товарларни олиш ишончнома орқали 
амалга оширилади. У 10 кунгача ҳақиқий ҳисобланади. Заҳарли дори воситалари олиш учун 
ишончнома бир ой ҳақиқий ҳисобланади.
Республикага ташқаридан товарлар олиб келинаётганда божхонадан реестрда қайд 
қилинган бўлса, лаборатория таҳлилидан ўтказилади ва божхона декларацияси (мувофиқлик 
сертификати) орқали товарларни ўтказади. Хусусий дорихоналар дори воситаларини турли 
шароитларда таъминотчилардан ўзи олиш ҳуқуқига эга. Бунда дорихона таъминотчилар 
билан шартнома тузади. Шартномада товарларни юбориши ва қабул қилиш шартлари ва 
шароитини кўрсатилади. Шартнома икки томон реквизитлари билан тасдиқланади. 
Республика ҳудудида қабул қилинган амалдаги тартиб асосида олинаётган товарларга 
олдиндан пул ўтказиш 15% дан кам бўлмаслиги керак. Қолганини 30 календар кун давомида 
ўтказиш мумкин. Ёки пул маблағларини шартнома шартлари асосида 100%,олдиндан ўтказиш 
мумкин.
Дорихонага товарлар қабул қилинаётганда «Товар-моддий бойликларни гуруҳлари 
бўйича қабул қилиш» дафтарида қайд қилинади. Миқдорий ҳисобда турувчи дори воситалар, 
заҳарли, гиёҳванд, камёб дори воситалар ва этил спиртини ҳисобга олувчи дафтарда миқдори 
бўйича қайд қилинади.
Қабул қилинган товарлар товар ҳисоботи ва дорихонанинг ойлик ҳисоботида акс 
эттирилади. 
4-сонли БҲМС «Товар-моддий заҳиралар»нинг 11-моддасига биноан товар-моддий 
заҳиралар таннархидан ёки сотишнинг соф қийматидан энг кам қиймат бўйича баҳоланади. 
Ўзбекистон Республикасида қонун ҳужжатларига мувофиқ материалларни баҳолашнинг 
қуйидаги услублари қўлланилади: 
1. Эркин бозор (шартнома) ёки давлат томонидан белгиланган улгуржи нархлар бўйича. 
Улар дорихонатомонидан етказиб бериш шартномаларини тузиш пайтида мустақил равишда 
белгиланади ва уларни етказиб берувчининг тўлов ҳужжатларида кўрсатилган ҳолда фактура 
нархи сифатида қўлланилади. 
2. Шартнома нархларига транспорт-тайёрлов ҳаражатларининг режадаги (ҳисоблаб 
чиқилган) миқдорини қўшиш билан ҳисобланадиган режадаги нархлар бўйича. 
3. Ҳакикий таннарх бўйича. Бу нархлар ҳар ойнинг охирида бухгалтерия томонидан 
шартнома нархларига ҳақиқатда сарфланган ҳаражатлар: импорт божлари ва йиғимлари 
тўлови; сертификатлаш ҳаражатлари; таъминот ва воситачи ташкилотларга тўланган 
воситачилик мукофотлари; солиқлар; юклаш-тушириш, ташиш, сақлаш ва етказиб бериш, 
омборга жойлашга ҳаражатлар; моддий бойликларни етказиб бериш билан боғлиқ хизмат 
сафари ҳаражатларини қўшган ҳолда ҳисоблаб чиқилади. 
Моддий бойликларнининг ҳақиқий нархи фақат ойнинг тугашидан кейин ҳаражатларни 
тасдиқловчи барча ҳужжатлар бухгалтерияга келиб тушганда аниқланади. Моддий 
бойликларнининг ҳаракати ҳар куни амалга оширилади ва кирим ҳамда чиқим ҳужжатлари ўз 
вақтида расмийлаштирилиши лозим. Шунинг учун моддий бойликларнининг кундалик 


32 
ҳисобини аввалдан белгиланган ҳисоб нархларида акс эттириш зарурияти пайдо бўлади. 
Ҳисоб нархлари сифатида шартнома (счет-фактура) ёки режадаги нархлардан фойдаланиш 
мумкин. 
Режадаги нархлар қўлланган тақдирда ойнинг охирида ҳақиқий билан режадаги нарх 
ўртасида сумма ва фоиз кўринишидага тафовут (тежалган ёки ортиқча сарфланган) ҳисоблаб 
чиқилади.Ҳисоб нархлари сифатида фактура баҳосидан фойдаланганда транспорт-тайёрлов 
ҳаражатлари суммаси ва фоизи аниқланишига мисол келтирамиз. 
1010-«Хом ашё ва материаллар» ҳисобварағи 
Кўрсаткич 
Материалларнинг баҳоланиши, сўм 
фактура нархлари 
бўйича 
ҳақиқий таннарх бўйича 
Ой бошига омбордаги моддий 
бойликлар қолдиғи 
7 000 
7 700 
Ҳисобот 
ойида 
моддий 
бойликлар кирими 
193 000 
201 300 
Жами 
200 000 
209 000 
Транспорт-тайёрлов 
ҳаражатларнинг суммаси, % 
(209 000 - 200 000) 
(9 000 х 100 : 200 000) 
9 000 
4,5% 
Ҳисобот 
ойида 
моддий 
бойликларнинг сарфланиши 
180 000 
(180 000 х 4,5% : 100) + 
+180 000 =188 100 
Ойнинг охирида омбордаги 
моддий бойликларнинг қолдиғи 
(200 000 -- 180 000) = 
= 20 000 
(209 000 -- 188 100) = 
= 20 900 
Бундай ҳисоб-китоб моддий бойликларнининг асосий гуруҳлари, яъни моддий 
бойликларни ҳисобга оладиган ҳисобварақларнинг алоҳида ҳар бир ҳисобварағи бўйича 
амалга оширилади. 
Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартларига биноан, товар-моддий бойликларнинг 
айрим турларини баҳолаш ва ҳисобга олишда қуйидаги усуллардан бири қўлланилади: 

Download 2,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish