1. Пигмент қават – энг ташқи, томирли парданинг Брух мембранасига тегиб турадиган тўр. У полигонал призматик пигмент ҳужайраларидан тузилган. Унинг апикал юзаси бевосита фоторецепторлар ташқи сегментига тегиб туради. Битта пигментоцит фоторецепторнинг 30-40 ташқи сегментлари билан контактлар ҳосил қилади; ҳар бир ташқи сегмент атрофида 3-7 та меланосома тутувчи пигментоцит ўсимталари мавжуд. Ўсимталардаги меланосомалар кўзга тушадиган ёруғликнинг 85-90% ини ютади. Қоронғиликда меланосомалар пигментоцитлар цитоплазмасига сурилади.
Пигмент эпителийсининг вазифаси:
1) ёруғликни экранлаш ва оптик ҳимоя;
2) томирли пардадан фоторецепторларга ёки аксинча метаболитларни, тузларни, кислородни ва бошқаларни транспорт қилиш.
3) фагоцитар вазифа – фоторецепторларнинг ташқарига ажратган дискларини ютиш.
4) субретинал соҳада ионлар таркибини регуляция қилишда иштирок этиш.
2. Таёқча ва колбача қавати фоторецепторларнинг ташқи сегментидан ҳосил бўлиб, ёруғлик фотонларини ютади ва кўрув қўзғалишини бошлаб беради. Ташқи сегмент таёқчаларда цилиндр шаклда ва ясси, айлана 1000 тача дискдан иборат. Ҳар бир диск ташқи сегмент асосидаги плазмолемманинг ботиб киришидан ҳосил бўлади. Плазмолеммадан ажралгандан сўнг дисклар қалинлиги 7 нм ва 1 нм тор ёриқ билан ажралган 2 та фоторецепторнинг ёпиқ мембраналаридан иборат бўлади. Дисклар орасидаги масофа 15 нм ни ташкил этади. Таёқчаларда дисклар ҳаёт давомида янгиланиб туради ( ҳар 30-45 минутда аста-секин сегментнинг апикал қисмига сурилиб боради). Ишлаб бўлган яроқсиз дисклар сегментнинг апикал қисмида плазмолеммага бирикади ёки ташқарига ажралиб, меланоцитлар ёрдамида фагоцоз қилинади. Колбачаларнинг ташқи сегменти бир хил бўлмайди: ўрта қисми кенг, у асосга ва апикал қисмида борган сайин тораяди. Плазмолемма остиги дисклар худди таёқчалардаги тузилишга эга, лекин улар ҳар хил диаметрда бўлади.
Диск плазмолеммаси кўрув пигменти родопсин (таёқчаларда) ва йодопсин колбачада сақлайди. Колбачалар яшил, қизил ва бинафша ранглар фарқлайди.
Ташқи сегмент ички сегмент билан (киприк) тузилишидаги (9х2+2 миккронайчалар) оёқча билан боғланган. Таёқча ички сегменти чўзинчоқ митохондриялар, рибосомалар, Гольджи комплекси цистерналари ва маълум миқдорда донадор ҳамда силлиқ ретикулум тутади. Колбачалар ички сегментида эса – митохондриялар айланасига зич ўраб олган, кўп миқдорда эндоплазматик ретикулум цистерналаридан иборат липид танача (эллипсоид) учрайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |