Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни



Download 152,44 Kb.
bet2/9
Sana09.04.2022
Hajmi152,44 Kb.
#539180
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
8- маъруза. сезги аъзолари

Тараққиёти: тўр парда ва кўрув нерви нерв найининг кўз пуфакчаси ҳосил бўлиши йўли билан ривожланади. Кўз пуфакчаларидан икки қават – ташқи ва ички варақлардан тузилган кўз қадаҳлари шаклланади. Ташқи варақ юпқа 1 қават ҳужайлардан тузилган бўлиб, улардан пигмент ҳужайралар дифференциаллашади. Ички қаватдан эса кўп қаватли тўр парда вужудга келади. Кўз пуфакчаси олдидаги эктодерма қалинлашади ва гавҳар куртагини ҳосил қилади. Бу куртак шаклланаётган кўз қадаҳининг ичига ботиб кириб, ўраб олинади. Мугуз парда эпителийси ҳам эктодерманинг ҳосиласи ҳисобланади. Мезодермадан ёй парда, шишасимон тана, томирли парда ва оқсил парда ривожланади.
Мугуз парда – олдинги тиниқ парда бўлиб, кўз ташқи пардасининг 1/6 қисмини ташкил этади. Унда тафовут этилади:
1. Олдинги эпителий: 5-6 қават мугузланмайдиган эпителий ҳужайраларидан иборат.
2. Олдинги чегараловчи базал пластинка (Боумен пардаси).
3. Хусусий модда.
4. Орқа чегараловчи пластинка (десцемет парда)
5. “Эндотелий” ёки орқа эпителий.
1-2 қаватдан иборат бўлган олдинги юза эпителий кўз ёш секрети ва конъюнктивал безлар ёрдамида намланиб туради, ҳамда ўлган ҳужайраларни чиқариб ташлайди. Базал призматик эпителий герминатив, доимо митотик бўлиниб, физиологик ва репаратив регенерацияни таъминлаб туради. Базал қават устида 2-3 қават кўп қиррали (тиканаксимон) ҳужайралар ётади.
Структурасиз чегараловчи мембрана – 6-9 мкм қалинликда, тиниқ, гомоген, тартибсиз жойлашган коллаген фибриллалардан тузилган.
Мугуз парданинг хусусий моддаси мугуз парданинг 90% ини ташкил этиб, пластинкалар ҳосил қилган коллаген толалардан иборат. Ҳар бир пластинкада толалар юза бўйлаб параллел жойлашган, қўшни пластинкалар толалари билан эса тўғри бурчак ҳосил қилиб ётади. Коллаген толалар таркибида сульфатланган гликозааминогликан тиниқ моддалар мавжуд. Пластинкалар ва уларнинг ораларида ясси ўсимтали ҳужайралар – фиброцитлар жойлашган. Хусусий модданиннг периферик қисмлари кўз ташқи пардасининг тиниқ бўлмаган қисмига - оқсил пардага давом етади.
Мугуз парда хусусий моддасида қон томирлар бўлмайди.
Орқа чегараловчи пластинка десцемет парда гомоген, шишасимон, ёруғликни кучли синдирадиган 5-10 мкм қалинликдаги мембрана. У аморф модда таркибида коллаген толалар бор. Десцемет парданинг ўзига хос хусусиятлари: мустаҳкам, кимёвий моддаларга чидамли, мугуз парда жароҳатланишида йирингли экссуатни эритувчи ҳусусиятга ега.
“Эндотелий” ёки орқа эпителий. Мугуз парданинг хусусий моддасини озиқлантирадиган ва ҳимоя қилиб турадиган бир қаватли полигонал ясси ҳужайралардан тузилган.
Мугуз пардада моддалар алмашувини лимб олди капиллярлари ва кўз олди камераси суюқлигидаги озиқ моддалардан диффуз йўл билан амалга оширилади.


Гавҳар – ташқи томони тиниқ капсула билан қопланган қавариқ тана. Капсуланинг олд томонини бир қаватли кубсимон эпителий қоплаб, унинг чекка қисми томон эпителий цилиндрсимон бўлиб боради. Эпителий ҳужайралари дифференциаллашиш давомида чўзилади, ядросини йўқотади ва олти қиррали гавҳар толаларига айланади.


Шишасимон тана - бу дилдироқ модда бўлиб, гавҳар ва тўрсимон парда орасини тўлдириб туради. Шишасимон тана гелида коллаген толалар тўри, витреин оқсили ва гиалурон кислотадан тузилган.

Download 152,44 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish