Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги



Download 2,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/150
Sana25.02.2022
Hajmi2,83 Mb.
#271707
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   150
Bog'liq
53c4fc4b7834b

Пульсни текшириш 
Пульснинг иккала билакда бир хиллигини текширгандан сунг, унинг бевосита 
хусусиятларини урганишга утилади. Бунда пульснинг сони, ритми, туликлиги, таранглиги, 
катта-кичиклиги, шакли ва бошкаларга эътибор берилади. 
Соглом одам пульсининг сони юрак уриш сонига мос келади, яъни бир минутда 60—90 
марта булади. Пульс се-кундометрли соат ёрдамида чорак ёки ярим минут даво-мида 
саналади ва топилган сон 4 га ёки 2 га купайтирилади. Агар пульснинг ритми нотугри булса, 
унда бир минут давомида санаш лозим. Агар пульснинг сони 90 тадан ортик булса — 
тахикардия дейилади, 60 тадан камайиб кетса брадикардия деб аталади. Физиологик 
холатларда кучли хаяжонланганда, огир жисмоний иш килганда, овкат егандан сунг томир 
уриши тезлашиши мумкин. Баъзи касалликлар — юрак етишмовчилигида, миокард 
зарарланганда, моддалар алмашинуви бузилганда, калконсимон без ортикча ишлаганда, 
бемор иситмалаётганда ва бошка холларда хам юрак уриши тезлашади. 
Соглом одамда пульс тулкинлари бир хил вакт оралигида юзага келади. Буни тугри 
ритмли пульс дейилади, аксинча холатини аритмик пульс деб аталади. Баъзан нормал ритмли 
пульс орасида кушимча кичикрок пульс тулкини хам учрайди ва ундан кейин навбатдаги 
пульс тулкинигача узунрок (компенсатор) пауза келади. Бу экстрасистолия (юракнинг 
навбатдан ташкари кискариши) деб аталади. Бу баъзи холларда шунчалик тез содир 
буладики, юрак коринчаси хали конга тулмасиданок (буш) кискаради ва натижада пульс 
тулкини юзага келмайди. Бундай холларда юракнинг кискариш сонидан томир уриш сони 
камрок булади. Буни пульс дефицита деб аталади. Бемор пульсини текширганда у худди 
тушиб колгандек булади. Агар пульс ритмик равишда тушиб колса, яъни экстрасистола 
маълум микдордаги ритмик пульс тулкинидан кейин юзага келса — бу аллоритмия 
дейилади. Бунда экстрасистола икки тулкиндан кейин келса — бигеминия, хар уч тулкиндан 
кейин келса — тригеминия, хар турт тулкиндан кейин келса — тетрагеминия дейилади. 
Томир уришининг таранглиги шу томирни пульс тухтагунча босиш учун сарфланган 
кучнинг даражаси билан белгиланади. Бунинг учун купрок куч талаб килинганда таранг 
пульс, агар енгил босишдан пульс тухтаса, юмшок пульс деб аталади. 
Пульснинг тулалиги артериядаги коннинг микдорига боглик. Тулалиги буйича тула 
пульс ва буш пульс фаркланади. Кон айланиши кескин бузилганда, шок, коллапс 
холатларида, киши хаддан ташкари куп кон йукотганда, пульс жуда кичик ва юмшок булади. 
Бундай томир уришини ипсимон пульс деб аталади. 
Пульс катталиги артерия деворининг систола вактида кенгайиши ва диастола вактида 
торайиши даражасига боглик булади. Бу эса уз навбатида юрак уриш хажмига хамда пульс 
босимига богликдир. Юракнинг уриш хажми катта булиб, артерияларнинг тонуси паст булса, 
пульс тулкинининг катталиги хам ортади. Бундай пульс катта пульс, акс холда кичик пульс 
дейилади. 
Пульснинг шакли хам ташхис куйишда катта ахамиятга эга булиб, систола ва 
диастола даврида артериал системада босимнинг узгариш тезлигига боглик булади. Пульс 
тулкини канчалик тез кутарилса ва пастга тушса, пульс хам шунчалик тез сакровчи ва 
купинча баланд булади. Бу купинча аорта клапани етишмовчилигида, Базедов касаллигида, 
кучли хаяжонланганда кузатилади. Агар пульс тулкини секин кутарилиб, секин пастга 
тушса, буни секин пульс - дейилади. Купинча унинг тулалиги хам кам булади. Бундай томир 
уриши аорта клапани стенозида, артериялар кучли склерозга учраганда кайд этилади. 
Периферик кон томирлар тонуси пасайганда, айникса бемор кучли иситмалаганда пульс 
тулкинининг пасайиш даврида, унинг янгидан кутарилиши натижасида юзага келувчи 


48
дикротик пульс кузатилади. Бундай пульс диастола даврининг бошида аортадаги кон кисман 
оркага кайтиб, ёпик яримойсимон клапанларга урилиб, янги кичик тулкинини хосил 
килишдан юзага келади. 
Ёпишкок перикардит касаллигида перикардиал чандиклар юзага келиши туфайли, 
бемор нафас олганда томир уриш сони камаяди, нафас чикарганда купаяди. Бундай пульс 
парадоксал пульс деб аталади. 
Пульсни факат пайпаслаб текширибгина колмасдан, балки сфигмограф ёрдамида хам 
ёзиб олиш мумкин. Бундай асбобнинг махсус утказгичлари оркали томирлар деворининг 
тебраниш харакатлари электр сигналига айлантирилади ва кучайтириб ёзиб олинади. 
Сфигмограф утказгични тугридан-тугри томир устига жойлаштириш ёки манжетка оркали 
утказгичга улаш мумкин. Тананинг кайси кисмидаги пульс тулкинлари ёзиб олинишига 
караб, марказий (уйку, умров ости артерияларида) ва периферик (кул ва оёкларда) 
сфигмограммлар фарк килинади. 

Download 2,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   150




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish