Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги



Download 2,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/150
Sana25.02.2022
Hajmi2,83 Mb.
#271707
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   150
Bog'liq
53c4fc4b7834b

Патологик анатомияси. Қуйидаги органларда ўзгаришлар юз беради: 
— жараён жойлашган жойга кўра томирларда — интима липоидози, атеросклеротик 
пилакчалар, гиалиноз, некротик ўзгаришлар, томирлар торайиши, артериосклероз 
(касалликнинг боскичи ва фа-засига, қўшилган ёки бирга келган атеросклероз босқичига 
кўра); 
— бош мияда — томирлар зарарланиши, қон қўйилиши, мия юмшаши, нерв ганглиоз 
ҳужайраларда атрофик ўзгаришлар, аневритлар ва кўз туби томонидан ўзгаришлар ва б.; 
— юрак—гипертрофия, тож томирлар атеросклерози белгилари, кардиосклероз, 
чандиқли ўзгаришлар ва б.; 
— буйракларда — нефроангиосклероз, бирламчи-бужмайган буйрак белгилари, кўп 
сонли майда қон қўйилишлар, каналчаларда дегенератив силжишлар ва б. 
Клиник манзараси. Касалликнинг клиник белгилари касаллик босқичига, турсига, 
жараён кечишининг оғир-енгиллигига ва бошқаларга боғлик;. 
1. Субъектив маълумотлар. Шикоятлари: 
— бош оғриғи; бош айланиши; 
— қулоқда шовқин, кўз олди жимирлаши; 
— кўришнинг бўзилиши, кўр бўлиб қолиш мумкин (тромбоэмболия асоратларида); 
— юрак соҳасида ёқимсиз сезги ва оғрик; 
— нафас қисиши, «бўғилиш» синдроми бўлиши эҳтимол (чап қоринча
етишмовчилигида); 
— юрак уриши, нотекис ишлаши; 
— инжиқлик, уйқусизлик, ҳамма нарсадан гумонсираш; 
— умумий беҳоллик, иш қобилияти, хотира сусайиши ва б.; 
— касалликнинг турли асоратларига, юрак декомпенсацияси, бирга келадиган 
касалликлар учун хос шикоятлар. 
II. Субъектив маълумотлар анализи («босим ошиши» шикоятлари, симптомлари, 
даволаш тадбирлари, ўтказиладиган терапия таъсирчанлиги, касаллик нима билан боғлиқ: 
касб-кор, яшаш жойи, меҳнат шароитлари, ишдаги ва оиладаги шароит, зарарли одатлар, 
ирсият ва б.). 
III. Объектив маълумотлар. 
1. Артериал босим: босим максимал ёки систолик ошган, 160 дан 240 гача ва бундан 
юқори, минимал ёки диастолик босим симоб устуни ҳисобида 95 дан 140 мм гача ва 
бундан юқори. 
2. Қатор органлар ва тизимлар, аввало юрак-томирлар тизимси томонидан ўзгаришлар 
касалликнинг II босқичидан бошлаб аниқланади. I босқич учун асосан субъектив 
маълумотлар (функционал характердаги силжишлар) хос. 
Юрак-томирлар тизим:
— артериал босим ошиши; 
— пульс ритмик, аритмик, таранг, тахикардия; 
— юрак гипертрофияси чапга йўналган, томирлар дастаси кенгайган; 
— митрализация симптомлари — I тон сусайиши ва юрак учида систолик шовқин, 
аорта устида II тон акценти, касалликнинг кечиққан босқичларида баъзан митрал 
клапаннинг органик характердаги етишмовчилиги шаклланади; 
— тож томирлар (тож томирлар атеросклерози қўшилганда) ва юрак 
етишмовчилиги белгилари (кардиосклероз натижасида);
Нерв тизими: 
— артериал босим ошиши ва «ошган босим» симптомлари; 
— бош оғриғи, эшитувнинг пасайиши, қулоқларда шовқин, уйқу бўзилиши ва б.; 
— хотира пасайиши, кўриш қобилияти ёмонлашуви; 


55
— тез ўтадиган гемипарезлар, мия қон айланишининг динамик бўзилишлари; 
— психозлар, алаҳлаш ҳолатлари, эпилептиформ тутқаноқлар; 
— мияга қон қўйилиши, гемиплегия ва б.; 
— кўз туби ўзгариши, тўр парда томирлари артериосклерози, томирлар эластиклигини 
йўқотади, уларнинг калибри бир хил эмас мис ёки кумуш сим симптомлари, тўр парда 
томирлари артериосклерозига хос белги — торайиши сабабли уларнинг буралма шаклга 
кириши, артериовеноз чорраҳалар пайдо бўлиши (I, II ва III даражали Салюс симптоми), 
тўр пардага қон қуйилганлиги, баъзан тўр парданинг кўчиши ва кўрув нерви атрофияси. 
Буйракдаги ўзгаришлар: 
— артериал босим ошиши ғоят юқори кўрсаткичларга етади, барқарор туради, 
гипотензив препаратлар таъсири жуда кам бўлади хавфли ўтиши билан ажралиб туради; 
— сийдик синдроми (гематурия, протеинурия, цилиндрурия, солиштирма 
оғирлигининг аста-секин камайиши); 
— кечиққан босқичларида: буйрак функцияси бўзилиши — концентрацион хусусияти 
пасайиши, нефроангиосклероз ёки бирламчи-бужмайган буйрак натижаси сифатида 
азотемия ва буйрак етишмовчилигининг бошқа аломатлари. 
Қолган органлар ва тизимлар (ўпка, жигар, меъда-ичак йўллари ва б.) томонидан 
ўзгаришлар одатда касалликнинг III босқичида, айниқса декомпенсация босқичида 
аниқланади. 
IV. Лаборатория, рентгенологик ва бошқа текшириш усуллари маълумотлари: 
— периферик қон — патологиясиз ёки гемоглобин, эритроцитлар миқдори пасайиши 
ва анемиянинг бошқа белгилари бўлиши мумкин; эритроцитоз ва полиглобулия камроқ 
топилади; 
— сийдик: солиштирма оғирлиги ўзгариши, Зимницкий синамаси, протеинурия, 
микрогематурия, баъзан цилиндрурия ва гипертония касаллигининг бошқа ренал турси 
белгилари; 
— функционал синамалар маълумотлари бўйича буйрак турли функцияларининг 
ўзгариши: 
— биохимиявий силжишлар кузатилмайди ёки кечиққан босқичларда аниқланади 
(альбуминлар миқдори камайиши ва глобулинлар миқдори ошиши, шунингдек бирламчи 
бужмайган буйрак ривожланганда қолдиқ азот, мочевина ва бошқалар ҳисобига 
гиперхолес-теринемия, диспротеинемия); 
— асосий алмашинув ошиши, қалқонсимон без функцияси кучайиши, гипергликемия 
ёки унга мойиллик, сув-туз алмашинуви
кўрсаткичларининг ўзгариши мумкин; 
— рентгенологик текшириш, чап қоринча гипертрофияси, аорта кенгайган ва 
узунлашган, букилган; 
— капилляроскопияда, спастик қисқарган артериал тирсакнинг буралганлиги; 
ЭКГ: аввалига силжишлар бўлмайди, кейинчалик электр ўқининг чапга оғиши, S—Т 
интервали пасайиши, I ва II стандарт усулларда манфий тишча пайдо бўлиши кузатилади. 
QRS комплекси кенгайиши ва миокард дистрофияси, тож томирлар ва юрак 
етишмовчилигининг бошқа белгилари, юрак ритми ва ўтказувчанлигининг бўзилишлари 
бўлиши мумкин. 

Download 2,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   150




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish