IV. Лаборатория, инструментал ва биохимиявий текшириш усулларининг маълумотлари:
— биохимиявий текширишлар: холестерин, фосфолипидлар, липопротеинлар, қон
оқсил спектрининг, протромбин индекси ҳолати, қоннинг ивиш ва ивишга қарши
42
тизимлари омиллари;
— юракни электрон-оптик асбоблар, рентгенокимография ва бошқалар ёрдамида
рентгенологик текшириш;
— ЭКГ да: гипоксия, «ишемик» ўзгаришлар, сурункали коронар етиршовчилик
белгилари, ритм—қўзғалувчанлик, ўтказувчанлик функцияси бўзилишлари; ЭКГ да
ўзгаришлар бўлмаслиги беморда стенокардия борлигини истисно қилмайди;
— яширин сурункали етишмовчиликни аниқлаш учун электрокардиографик нагрузкали
синамалар (жисмоний ҳаракат билан синама қилиш, велоэргометрда, бўлмаларнинг электр
стимуляцияси ва б.);
— коронар етишмовчилик диагностикасида фармакологик синамалар; изопреналин,
дипиридамол, эргометрин, калий хлорид, нитроглицерин ва бошқалар билан;
— коронар ангиография, радионуклид усуллар (миокард ҳолати, миокардда анатомик
ўзгаришлар борлиги);
—
эхокардиография (юракнинг турли структуралари тўғрисида интурция олиш учун);
—
вентрикулография
—
коронароангиография
—
радиокардиография
—
компьютер томография
Стенокардиянинг атипик белгилари — оғриқнинг атипик жойлашуви, чап қўл мушагининг
кучсизлиги, чап қоринча етишмовчилиги белгилари, аритмия хуружлари, оғриклар билан
бирга (юрак соҳасида, қоринда — кўпинча эпигастрал соҳдда) кўнгил айншни, бош айланиши,
кекириш, зарда қайнаши, терлаш, кайф бузуқлиги.
Стенокардиянинг типик турини диагностика қилиш унчалик қийинчилик туғдирмайди,
бироқ баъзан ғоят мураккаб бўлади. Тўғри ва асосланган диагностика қилиш кўпгина
омилларга боғлиқ:
— кечиш вариантлари, касалликнинг атипик белгилари тўғрисида етарлича тасаввурга
эга бўлиш;
— клиник маълумотлар ва қўшимча текшириш усуллари натижаларини тегишлича
анализ қилиш;
— стенокардия хуружининг асосий диагностик мезонлари ва хуружлараро давр
клиникасини билиш;
— айрим касалликлар: миокард инфаркти, перикардитлар, аортал ва митрал юрак
пороклари, ҳар хил этиологияли миокардитлар, тонзиллокардиал синдром, табиати ҳар хил
миокардиопатиялар, вегетотомирлар дистонияси; ҳар хил этиологияли миокардиодистрофия;
калқонсимон без патологияси (гипер-гипотиреозлар) билан асосланган Қиёсий ташхис
ўтказиш.
Бундан ташқари, Қиёсий ташхисни айрим нокардиал касалликлар, яъни ҳар хил
этиологияли «кардиалгиялар»: қовурғалар патологияси, ўраб оладиган темиратки,
миозитлар, плевритлар ва ўпка патологиялари, қизилўнгач спазмалари, кардиоспазмлар,
диафрагма кизилўнгач тешигининг чурралари, калькулёз холецистит ва ички органларнинг
бошқа касалликлари билан ўтказиш лозим.
Хозирги вақтда юрак ишемик касаллиги, хусусан стенокардия диагностикасида ва
Қиёсий ташхиссида текширишнинг лаборатория-инструментал усуллари катта (баъзан эса
ҳал қилувчи) аҳамиятга эга:
1) липид алмашинуви кўрсаткичлари;
2) ЭКГ — S — Т интервали пасайиши ва Т тишчаси инверсияси, баъзан учи ўткирлашган
баланд Т тишчалар пайдо бўлади;
3) зурикишлар билан синамалар (Мастер синамаси, тредмил — югурувчан йўлча
ёрдамида велоэргометрия).
Зурикишлар билан синамалар қўйидаги ҳолларда қилинмайди: бошдан кечирилган
43
миокард инфарқ тида; юрак соҳасида тез-тез оғриқ хуружлари (стенокардия) бўлиб
турганда, гемодинамика бўзилиши белгилари борлиги; юрак ритми бўзилишининг ҳар хил
турлари; гипертония касаллиги; аорта оғзи стенози; юрак аневризмаси.
Зурикишли синама натижаларига ВОЗ таклиф этган мезонлар бўйича қўйидагича баҳо
берилади.
— ушбу синамани ўтказишда стенокардия хуружи авж олиши;
— ЭКГ да SТ сегменти 1—2 мм юқорига ёки пастга силжиши, манфий Т тишча пайдо
бўлинга ва Р тишча вольтажи пасайиши;
— политоп қоринча экстрасистолияси ёки юрак ўтказувчанлиги бўзилишининг тез-тез
юз бериб туриши;
4) коронар томирларнинг қонтраст ангиографияси қўйидаги беморларда ўтказилади:
— стенокардия учун атипик оғриқлари бўлган (тинч турганда ва нагрузкада ЭКГ нормал
бўлгани ҳолда) ва липид алмашинуви кўрсаткичлари бузилган кишиларда;
— коронар етишмовчиликнинг муайян клиник белгилари бўлгани ҳолда, бироқ ЭКГ да
тинч турганда ҳам, жисмоний нагрузкадан кейин ҳам ноаниқ ўзгаришлар бўлганда;
— сабаби ноаниқ юрак ритми бўзилишида;
— типик стенокардияси бор ёки илгари миокард инфарқ тини бошдан кечирган
шахсларда хирургик даволаш усулларини қўлланиш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун;
5) миокардни сканнирлаш — миокардда қон таъминоти ҳолатини артериал капилляр тўр
(майда артериялар ва капиллярлар) даражасида визуал аниқлаш мақсадида ўтказилади. Шу
усул ёрдамида ишемия бўлган кисмни, унинг катта-кичиклигини ва аниқ жойлашган
жойини, шунингдек ишемиянинг ифодаланганлик даражасини аниқлашга эришилади;
6) юрак ритмининг электр стимуляцияси сурункали коронар етишмовчиликни аниқлаш
учун қўлланилади. Бунда беморларда тахикардияни сунъий равишда қўзғатиб, ЭКГ
кўрсаткичлари, умумий ва юрак ичи гемодинамикаси ҳолати, биохимиявий кўрсаткичлар
ўрганилади.
Диагнознинг тахминий таърифи: 1) юракнинг ишемик касаллиги: биринчи марта пайдо
бўлган зўрикиш стенокардияси; 2) юракнинг пшемик касаллиги: зўриқиш стенокардияси,
функционал I синф; 3) юракнинг ишемик касаллиги: зўриқиш стенокардияси ва тинч
тургандаги стенокардия, функционал IV синф.
Давоси
1. Умумий тадбирлар: ҳаёт тарзини нормага келтириш, меҳнат ва турмуш режимини
тартибга солиш. Жисмоний ва психоэмоционал зўриқишларни бартараф қилиш, чекишни
ташлаш, парҳезга риоя қилиш — ёғ босишнинг олдини олиш, оптимал жисмоний активлик,
бемор билан врачнинг бир-бирини тушуниши, оила ва коллективда нормал психологик
шароит яратилиши.
2. Махсус терапия:
а) антиангинал воситалар:
— нитробирикмалар (амилнитрит, натрий нитрит, нитроглицерин, сустак, нитронг, эринит,
нитранол ва б.);
— бета-адренорецепторларнинг блоқаторлари (обзидан, тимолол, соталол, тразикор,
альпренолол, атенолол, корданум, практолол, ацебуталол ва б.);
— кальций антагонистлари (нифедипин, верапамил ёки изоптин, дифрил ёки коронтин —
фоли-кор);
— томир кенгайтирувчи препаратлар (курантил, параверин, но-шпа, эуфиллин,
молсидомин);
б) антитиреоидлар (мерказолил), гиполипидемик воситалар, метаболик таъсири бор
препаратлар — анаболик стероидлар (ретаболил, неробол), калий оротат, рибоксин,
кокарбоксилаза, панан-гин, В группа витаминлари ва б.);
в) психофармакологик терапия: седатив воситалар (валериана, бромидлар, Павлов ва
Бехтерев микстураси, карвалол, ноксирон, нитрозепам ва б.);
44
г) транквилизаторлар (андаксин, триоксазин, диазепам ёки седуксен, феназепам ва
б.);
д) нейролептиклар (аминазин, левомепромазин, трифтазин, френолон ва б.).
3. Зарурат бўлганда юрак, сийдик ҳайдайдиган, антиаритмик ва бошқа воситалар.
4. Асосий касалликни даволашга каратилган тадбирлар, симптоматик терапия.
5. Касалликнинг кечиш вариантларини ҳисобга олган индивидуал ёндошиш, беморни
хуруж вақтида ва у бўлмаганда даволаш.
6. Диспансер кузатуви.
7. Санаторий-курортда даволаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |