Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги


Инсон xаётида қариш жараёнининг кечиши



Download 2,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/150
Sana25.02.2022
Hajmi2,83 Mb.
#271707
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   150
Bog'liq
53c4fc4b7834b

Инсон xаётида қариш жараёнининг кечиши  
Қарилик - организм ёши осқичидир. қарилик жараёнларида орган ва тyқималардаги 
yзгаришларга ташқи муxит таъсир қилади. қариликдаги yзгаришлар физиологик жараён 
бyлиб, кyпчилик олимлар фикрига кyра бирламчи касаллик xисобланмайди, лекин 
организмнинг функционал қобилиятининг чекланишига ва ташқи зарарли омилларга 
чидамлилигининг пасайишига олиб келади. қариликнинг сyнгги босқичи-қариш бyлиб, у 
инсон yз xаёти давомида ички ва ташқи таъсирлар оқибатида келиб чиққан функционал 
етишмовчиликнинг натижасидир. Бундан ташқари қариш биологик парчаланувчи жараён 
бyлиб, бунда организмнинг мослашиш қобилияти чеклана бориб, турли патологик 
yзгаришлар ривожланади ва yлим муқаррарлиги тезлашади.
Кyп xужайрали мураккаб организмлар умри давомида анатомик, балки функционал 
жиxатдан xам маълум бир yзгаришларни бошдан кечиради. Бу yзгаришлар ёши yтган сари 
уларнинг ташқи кyриниши ёки уларнинг «habitus »ида xам намоён бyлади. қариликда юз 
териси қуруқ, буришган, серажин, илвиллаган, ранги паст, юпқалашганлиги натижасида тери 
остидаги томирлар бyртиб кyриниб туради. Бош қисмидаги соч толалари оқарган, 
сийраклашган, кyзлари нурсиз, оғиз бyшлиғида тишлар етишмайди, умуртқа поғонаси 
камроқ ёки кyпроқ букчайган, xаракатлари сустлашган, қийинлашган. Бу белгилар қариликка 
хос бyлган белгилардандир. Кyриш ва эшитиш қариликда пасаяди. қари одам тез-тез 
жунжикади. Буйи ва вазни xам камаяди. Эркак киши 50-85 ёшлар yртасида камида 3 смга, 
аёллар эса 4 смга пасаяди. Нормада эркакларда тана вазни 40 ёшда, аёлларда эса 50 ёшда 
максимал xолатда бyлади. 
Қариш жараёнининг даврийлиги 
Ёшнинг даврийлиги–инсон xаётини биологик, қисман ижтимоий ва иқтисодий 
тавсифларга асосан алоxида босқичларга бyлиш демакдир. Инсон туғилгандан сyнгги 
ривожланиш “босқичлари сони 3-4 гача бyлиши мумкин. Содда ва кенг қамровли 
(универсал) тасниф yз ичига 3 та даврни олади: болалик, yсмирлик, қарилик. қадимги Юнон 
файласуфи ва математиги Пифагор (эр.ав. IV аср) инсон xаётида йилнинг фаслларига боғлиқ 
4 та даврни ажратади:
- 1 тикланиш “ «баxор»(0-20 ёш)
- 2 ёшлик “ «ёз» (20-40 ёш)
- 3 ғайратга тyлиш “ «куз» (40-60 ёш)


7
- 4 сyниш «“қиш» (60-80 ёш)
Бизнинг юртимизда ёшга қараб куйидаги даврларга бyлиш тавсия қилинган:
1.Она қорнида ривожланиш (антинатал давр)
1)эмбрионал давр.
0-2 ой (антинатал давр)
2) xомила (фетал давр)
1 антинатал ривожланишнинг 2-9 ойи
2.Постнатал ривожланиш :
1) перинатал давр
Антинатал ривожланишнинг 28-xафтаси–постнатал 
даврининг биринчи 10 куни
2) чақалоқлик даври
xаётнинг 1-ойи
3) эмизиклик даври
1ой – 1 йил
4) эрта болалик даври
1 – 3 йил
5) биринчи болалик даври
4 – 7 ёш
6) иккинчи болалик даври
8 – 12 ёш (уғил болалар) 12 – 15 ёш (қизлар)
Шуни таъкидлаб yтиш лозимки, ёшнинг даврийлигини чегаралаш шартли равишда 
олинган: табиийки бу чегара у ёки бу томонга сyрилиши мумкин. Айниқса бу xолат қарилик 
даврига тyғри келиб, бу даврни кексаликдан ажратишда қийинчилик туғдиради.
Шу билан бизга маълумки, ёшлик давридан етуклик даврига yтишда, инсон xаётининг 
пасайиб бориши 30-35 ёшдан бошланади, лекин сезиларли yзгаришлар 45 ёшдан сyнг 
бошланади. Нафақа ёшига тyғри келувчи 45-59 ёшни физиологик ва ижтимоий 
хусусиятларга кyра «“yрта» ёш деб қараш тавсия килинади. Бу даврда одатда турли эндокрин 
yзгаришлар кyзатилиб, климакс ривожланиши ва қарилик жараёнларига таъсир қилиши 
эркакларга нисбатан аёлларда кучлироқ намоён бyлади.
Кексалик ёши, шунингдек иш қобилиятининг ва фаоллик даражасининг сақланиши 
билан xам характерланиши мумкин, бунда xаёт циклининг охирги этапи – физиологик 
қарилик 75 ёшдан бошланиши аниқланган. Узоқ яшовчилар (90 ёшдан юқори) кечки 
физиологик қарилик модели сифатида қаралади.
Геронтология адабиётида «физиологик» ва «вақтидан олдинги» қариш терминлари 
кенг ишлатилади. Физиологик қариш деганда – қариликдаги yзгаришларни аста-секин 
ривожланиши ва табиий бошланиши тушунилиб, организмнинг ташқи муxитга мослашиш 
қобилиятининг чекланиши тушунилади.
Эрта қариш – соғлом одамлар ёшига нисбатан турли yзгаришларни эрта пайдо бyлиши 
тушунилади. Бошқача қилиб айтганда инсоннинг биологик ёши (паспорт ёши) дан yзиб 
кетади.
Табиий (физиологик, нормал) – қарилик деб одам популяциясининг биологик, 
мослашув бошқариш имкониятларига тyғри келадиган ёш улғайишининг аниқ бир босқичда 
ва кетма кетликда келишига айтилади.
Секинлашган (ретардланган) қарилик – ёш улғайишининг, xамма популяцияга 
қараганда секинлашган босқичда кечиши билан фарқланади. Бу тип қариликнинг 
кyринишига узоқ умр кyриш феномени киради.
Вақтидан олдин (потологик, тезлашган) қарилик – эрта бошланган ёш улғайишини ёки 
уларнинг у ёки бошқа ёш даврда янада ёрқинроқ намоён бyлиши билан характерланади. 
Вақтидан олдин қариликни аниқлаш, нафақат xаёт давомийлигини оширишнинг индивидуал 
программасини тузишга имконият яратади, балки уни келиб чиқишининг эндоген ва экзоген 
механизмларини билишга асосланган комплекс профилактик чора тадбирларини yз вақтида 
қyлланишига олиб келади. Биологик ёшни аниқлаш вақтидан олдинги қарилик синдромини 
диагностика қилишнинг усули xисобланади.
Каришнинг асосий морфологик кyринишлари орган ва тyқималарнинг атрофияси 
бyлиб, бу xужайраларнинг камайиши xисобига пайдо бyлади. xар бир орган тyқималарида 
атрофик xужайралар билан бир қаторда нормал тyқималар xам учрайди. Атрофияга учраган 


8
xужайралар xисобига нормал xужайраларда гиперфункция ва гипертрофия содир бyлади, 
яъни мослашув сабабли хужайраларда ядро сони кyпайиб боради, ундаги ДНК миқдори 
ортиб боради. Митохондрияларнинг умумий миқдори камайиши оқибатида гигант 
формадаги митохондриялар пайдо бyлади. xужайраларда органоидларнинг парчаланиши 
маxсулоти бyлган фермент-липофуцин тyплана бошлайди ва xужайраларнинг функцияси 
yзгаришлари кyзатилади. Нейронларнинг маълумот қабул қилиш қобилияти пасаяди, 
секретор xужайраларда-моддаларни синтез ва ажратиш процесси камаяди, юрак 
xужайраларининг қисқариши пасаяди, xужайра мембранасининг қyзғалиши, биоэлектрик 
хусусияти бузилади. xужайраларда кальций ионларининг фаол транспорти бузилади бу эса 
yз навбатида xужайра функциясини издан чиқаради. Бириктирувчи тyқималарда коллаген 
толаларининг фибриллалари хусусиятини йyқола бориши ва yзгариши билан пайдо бyлади.

Download 2,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   150




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish