Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги


Холестерин, тузилиши ва аҳамияти. Холестерин биосинтези ва ташилиши



Download 138 Kb.
bet3/9
Sana21.02.2022
Hajmi138 Kb.
#54507
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
3 Липид алмашинуви, семизлик, атеросклерознинг

5.4. Холестерин, тузилиши ва аҳамияти. Холестерин биосинтези ва ташилиши
Холестериннинг организмдаги аҳамияти холестерин биомембраналар таркибига киради; ўт кислоталари синтезланади; стероид гормонлар синтезланади; витамин D синтезланади.
Соглом организмда холестерин баланси сакланади. У куидагиларга боглик: овкат билан тахминан 0,3-0,5 г холестерин киради, организмда бир суткада тахминан 1 г синтезланади. Соглом организмда жами тахминан 140 г холестерин булиб унинг 93% хужайраларда, 7-10% конда ЛП таркибида булади. Кондаги унинг концентрацияси 150-250 мг/дл булиб, аёлларда 150-200 мг/дл, эркакларда – 200-250 мг/дл тенг. Холестерин жуда куп метаболик жараёнларда катнашади. Жумладан: хужайра мембраналари таркибида, кон ЛП, ут кислоталар, витамин Д3, стероид гормонлар синтезида, нажас ва тери оркали экскрецияланади. Катта ёшдаги одам организмида ҳар кеча-кундузда тахминан 1,3гр холестерин янгиланиб туради. Овқат билан тушган холестерин нечоғлик кўп бўлса, тўқималарда холестерин синтези шу қадар камроқ бўлади (буни ОМГ-редуктаза бошқаради).
Холестериннинг 80% и жигарда, 10% ингичка ичак хужайраларида ва тахминан 5% тери хужайраларида синтезланади. Холестерин синтези учун зарур бўлган ферментлар организмнинг кўпгина хужайраларида мавжуд. Холестерин синтезини таъминловчи асосий субстрат ацетил-КоАнинг ацетил қолдиқларидир. Бу жараён 35дан ортиқ ферментатиқ реакцияларни ўз ичига олган уч босқичдан иборат:

  1. Ацетил-КоА дан мевалон кислотанинг ҳосил бўлиши.

  2. Мевалон кислотадан скваленнинг ҳосил бўлиши (Сзо);

  3. Сквалендан ланостерин, сўнгра холестерин ҳосил бўлиши.

Биосинтезнинг биринчи боскичи цитоплазмада руй беради ва куйдаги кетма кет реакциялардан иборат. Мевалонат кислота синтезининг дастлабки босқичида икки молекула ацетил-КоАдан ацетил-КоАацетил трансфераза иштирокида ацетоацетил-КоА, сўнгра унинг учинчи ацетил-КоА молекуласи билан конденсацияси орқали β-окси, β-метилглутарил-КоА синтезланади. β-окси-β-метилглутарил-КоА аллостерик фермент бўлмиш ОМГ-редуктаза таъсирида қайтарилиб мевалонат кислота ҳосил бўлади.
Мевалонат кислота бир қанча ўзгаришларга учрайди ва унинг бешуглеродли қисмлари конденсацияланиб олтита изопрен бирликларидан таркиб топган сквален ҳосил бўлади. У ўз навбатида тетрациклик гуруҳ тутувчи ланостерин ҳосил бўлади. Бир неча босқичлардан сўнг ланостериндан холестерин ҳосил бўлади.
Холестерин биосинтези ГМГ-КоА-редуктаза ферменти орқали бошқарилади. Конда ва тукималарда холестерин микдорини ортиши ГМГ-редуктаза ферменти синтезини транскрипция даражасида ингибирлайди ва фермент синтези тухтайди. Шу билан бирга ГМГ-редуктаза ферментининг 2 шакли аникланган. Жумладан, унинг фосфорилланган шакли нофаол, дефосфорилланган шакли фаол хисобланади. Унинг синтезида суткалик ўзгаришлар кузатилган. Ярим кечаси эрталабки соатларга нисбатан кўпроқ синтезланади. Инсулин ва тиреоид гормонлар таъсирида ГМГ-КоА редуктаза фаоллиги ортади. Очликда, тиреоидэктомияда, глюкагон ва глюкокортикоидлар киритилганда ГМГ-КоА редуктаза фаоллиги пасаяди.
Холестериннинг қонда ташилиши
Холестерин жигар ва ичак хужайраларида синтезланадиган липопротеидлар таркибида қонга тушади. Липопротеидларда эркин холестерин ва унинг эфирлари бўлади. Эркин холестерин эфирлари эса липопротеин заррасининг ядросида жойлашган. Қонда липопротеин зарралари бир-бири билан тўқнаш келганда холестерин битта заррадан иккинчисига диффузияланиб ўтади. Бундай алмашинув икки томонлама бўладию, лекин бошқа ҳамма липопротеинлардан ЗЮЛПга кўпроқ холестерин ўтиб туради. Чунки ЗЮЛП таркибида мавжуд бўлган лецитин-холестерин-ацилтрансфераза (ЛХАТ) таъсирида холестерин этерификацияси фаол равишда бўлиб туради. Бу фермент лецитин молекуласида β-ҳолатдаги ацил қолдиғини эркин холестерин билан бирикишини катализлайди.
ЛХАТ ЗЮЛПнинг юза қатламида жойлашган бўлиб, унинг таъсирида ҳосил бўлган холестерин эфирлари зарра ичига ботиб туради. Натижада юза қатламда холестерин концентрацияси камаяди ва бошқа липопротеидлардан ҳамда тўқималардан ЗЮЛ га холестериннинг ўтиши учун жой бўшайди. ЗПЛП турли аъзолар хужайраларига эндоцитоз йўли билан ютилади, уларни холестерин билан таъминлайди; ЗЮЛП эса уларнинг мембранасидаги ортиқча холестеринни чиқариб олади, уларни тўпланишига йўл қўймайди. Таркибида асосан бириккан холестерин тутувчи ЗЮЛПлар жигар ва ичак хужайраларига эндоцитоз йўли билан ўтиб, унда парчаланади.


Download 138 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish