Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент тиббиёт академияси



Download 448,31 Kb.
Pdf ko'rish
bet7/19
Sana21.02.2022
Hajmi448,31 Kb.
#40971
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   19
Bog'liq
yurak ishemik kasalligi infarktdan kejingi kardioskleroz mavzhud bemorlarni magnitorezonans terapiyani qollash bilan kompleks zhismonij reabilitatsiyasi

Натижаларнинг нашр этилганлиги. Диссертация натижалари бўйича 
19 та илмий иш нашр қилинган бўлиб, шундан 5 таси журналлардаги 
мақолалар, 13 таси тезис ва 1 та услубий қўлланма. 
Диссертациянинг ҳажми ва тузилиши. Диссертация иши 130 та 
компьютерда терилган матндан иборат бўлиб, кириш, адабиётлар шарҳи, 
текшириш материали ва усуллари, шахсий текшириш натижалари, хотима, 
хулоса, амалиётга тавсиялар, иловалар ва 182 та манбадан иборат (116 та рус 
ва 66 та бошқа тилдаги) адабиётлар рўйхатидан иборат. 
 
2. ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Текшириш усуллари ва материали 
Қўйилган мақсад ва белгиланган вазифаларга мос равишда 
Реабилитация миллий марказида режали реабилитация ўтаган миокард 
инфаркти ўтказган ЮИК натижасида ногирон бўлган 120 та беморлар 
текширилди. Беморларнинг ёши 37 дан 60 ёш оралиғида бўлиб, ўртача 
50,43±1,02 ни ташкил қилди. Текширилган беморларнинг 115 таси 



эркакларни ва 5 таси аёллар ташкил қилди. Касалхонада бўлиш муддати 10-
20 кунни ташкил қилди (ўртача 13,3±0,7). Ўтказган МИ муддати 6 ойдан 15 
йилгача бўлиб, ўртача 3,53±0,56 дан иборат бўлди. 
Зўриқиш стенокардияси II функционал синф (ФС) 25 холатда (21%), III 
ФС 

95 (79%) халатни ташкил қилди. 
Сурункали 
юрак 
етишмовчилиги 
(кардиологлар 
Нью-Йорк 
ассоциацияси) I ФС 4 та беморда (3,3%), II ФС 

62 беморда (51,6%), III ФС 

54 та беморда (45%) кузатилди. 
70 та беморда (58,3%) I-III даражали артериал гипертензия, ўпканинг 
сурункали носпецифик касалликлари 20 та беморда (16,5%), декомпенсация 
давридаги II тип қандли диабет 17 та (14%) беморда, семириш – 31 (25,8%) 
беморда аниқланди. 
106 та текширилган беморнинг 88% II гурух ва 14 киши – III гурух 
ногиронлари хисобланди. 
Тадқиқотларга жалб этилган барча беморлар реабилитация даврида 
базис медикаментоз даволашда бўлдилар, бироқ АБ адекват холда назорат 
қилинмади. Стационарда медикаментоз даволаш коррекцияланди. Барча 
беморлар стандарт медикаментоз даволаш олдилар (бета-адреноблокаторлар, 
ангиотензин 
айлантирувчи 
фермент 
ингибитолари, 
нитратлар, 
антиагрегантлар). Барча беморлар тадқиқотларда иштирок этишга рози 
бўлдилар. Юрак ритми бузилиши, назорат этиб бўлмайдиган артериал 
гипертензия, Нью-Йорк таснифи бўйича IV ФС даги сурункали юрак 
етишмовчилиги, турғун бўлмаган стенокардия, декомпенсациялашган қандли 
диабет, физиотерапия ва жисмоний машқлар ўтказишга умумий қарши 
кўрсатмалар тадқиқотларга киритмаслик мезони бўлиб хисобланди. 
Беморлар тасодифий равишда хар биридан 30 та бемордан иборат 
бўлган 4 гурухга бўлинди. 1 гурухга базис медикаментоз даволашга қўшимча 
МРТ курси қўшилган беморлар, 2 гурухга даволаш муолажаларига ДЖТ 
машқлари қўшилган беморлар, 3 гурухга реабилитацион комплекслар МРТ 
ни жисмоний машқлар бирга қўлланилган беморлар киритилди. 4 гурух 
беморлари эса фақат медикаментоз даво олдилар. 

Download 448,31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish