Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент тиббиёт академияси



Download 448,31 Kb.
Pdf ko'rish
bet8/19
Sana21.02.2022
Hajmi448,31 Kb.
#40971
TuriДиссертация
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   19
Bog'liq
yurak ishemik kasalligi infarktdan kejingi kardioskleroz mavzhud bemorlarni magnitorezonans terapiyani qollash bilan kompleks zhismonij reabilitatsiyasi

Функционал текширишлар усуллари. 
Барча беморларга умум клиник текширишлар билан бир қаторда
касалхонага тушган вақтда ва 10-20 кундан сўнг беморни тинч холатида 12 та 
йўналиш бўйича ЭКГ, тинч холда эхокардиография, жисмоний зўриқиш 
билан ўтказиладиган синамалар (велоэргометрия, олти дақиқали юриш билан 
синама, оёқлар билан изометрик зўриқиш), беморлар хаёт сифати ва рухий 
холатини бахолаш (хаёт сифатини Миннесот сўровномаси, САН 
саволномаси) ва қон реологияси холати ўрганилди (ПТИ, қон ивиш вақти). 
ASA тавсияларига биноан «SIM 5000 plus» (Италия) ускунасида ЭхоКГ 
ўтказилди. Юрак бўшлиқлари хажмини хисоблаш учун Teigholz 
формуласидан фойдаланган холда М-режимда қон отилиб чиқиш фракцияси 
аниқланди (%). 



BIOSET-8000 (Германия) электрокардиографи ва «HORMANN» 
(Германия) фирмаси велоэргометридан иборат бўлган иш жойида 3 
дақиқадан иборат бўлган босқичма-босқич зўриқишни ортиб бориши билан 
ВЭМ-синамаси ўтказилди. Синамани тўхтатиш мезони – умумқабул 
қилинган. Қуйидаги кўрсаткичлар тахлил қилинди: зўриқишларнинг бўсаға 
қуввати (W, Вт); тепкини айлантириш давомийлиги (Т, мин); ишни бажариш 
хажми (А, кДж); юрак қисқаришлари сони (ЮҚС); зўриқиш пайтидади 
систолик ва диастолик артериал босим (САД, ДАД, мм сим.уст.); икки хисса
кўпайтма (ИК=ЮҚС*САД/100, шартли бирлик), ИК ўсиб бориши бўйича 
бажарилган ишнинг қиймати ИК (ΔИК/А, шартли бирлик).
Статик чидамлиликни синаш мақсадида махсус оёқ учун мўлжалланган 
динамометрда (Искандерова С.Дж.) хансираш пайдо бўлгангача ёки 
жисмоний зўриқишни тўхтатиш мезонларига қадар статик изометрик 
зўриқиш (СИЗ) ишлатилди (Аминикова Д.И., 1982; Аронов Д.М., 1983). Оёқ 
мушаклари қисқариши максимал кучи (ОМҚМК), ОМҚМК нинг 75% тенг 
бўлган стандарт статик кучайиш (ССК) оёқлар ёрдамидаги изометрик 
зўриқиш динамикасида хар дақиқасида ва унинг тугатгандан сўнг 1,2 ва 3 
дақиқадан сўнг Аб, БҚС ўлчанди. Статик кучайиш гемодинамик қиймати ИК 
ўсишини ССК ни хар 1 кг нисбатан ― ΔИК/ССК бахоланди. 
Олти дақиқали юриш синамаси (ОДЮТ) белгиланган тўғри йўлакда 
амалга оширилди. 6 дақиқа вақт ўтгач синама тўхтатилиб, бемор томонидан 
босиб ўтилган метрлар сони қўшиб чиқилди ва пайдо бўлган шикоятлар қайд 
этилди. ОДЮТ икки услубий вариант – секин-аста ва интенсив бўйича 
ўтказилди. 
Беморлар рухий холатига ўтказилган реабилитацион муолажаларни 
таъсирини бахолаш учун “хол-ахвол, фаоллик, кайфият” (ХФК) рухий 
сўровномаси 
қўлланилди 
(В.А.Доскин 
ва 
муаллифдошлар, 
1973; 
В.И.Баландин ва муаллифдошлар, 1991).
Беморлар хаёт сифати кўрсаткичлари динамикаси Миннесот 
сўровномаси ёрдамида (MLHFQ) аниқланиб, унда бемордан кундалик 
хаётига, жисмоний фаоллигига, ишдаги чекланишларга, яқинлари билан 
муносабатларига, ижтимоий холати, бўш вақтини ўтказишга таалуқли бўлган
21 та саволга жавоб бериш тавсия этилади. 
ПИКС ли беморларда реабилитацион потенциал (РП) аниқланди. 
Жисмоний зўриқишларга юқори чидамлилик аниқланганда (ВЭМ, ОДЮТ, 
ОИЗ маълумотлари бўйича), рухий-эмоционал холатдаги камроқ намоён 
бўлувчи бузилишлар, касаллик кечишини турғунлигида, касбий маълумот 
мавжудлигида, касбий лаёқат сақланиб қолганида ёки РП тикланиш 
имконияти борлигида у юқори (ЮРП) деб бахоланди. Жисмоний иш 
қобилияти пасайишида, рухий-эмоционал бузилишлар ўртача даражада 
намоён бўлишида, касалликнинг ўртача оғир даражада кечишида, касбий 
фаолиятга қарши бўлган омиллар ва касбий лаёқатни қисман йўқолишида РП 
ўртача (ЎРП) деб белгиланди. Жисмоний иш қобилиятни пастлиги, рухий-
эмоционал бузилишлар яққол намоён бўлиши, қон отилиб чиқиш фракцияси 
50% камайиб бориши билан СЮЕ (ЭхоКГ маълумотлари бўйича) билан 



намоён бўлувчи касаллик кечишини авж олиб бориши, касбий лаёқатни ва 
ўрганиш, фақта ўрганишга қобилиятни йўқолиши паст реабилитацион 
потенциал (ПРП) мезонлари бўлиб хисобланди. 
РП асосий ва рухий-физиологик таркибий қисмларини бахолаш 
мақсадида ЮИК инфарктдан кейинги кардиосклероз мавжуд ногирон 
беморларда 
функционал 
етишмовчиликларни 
бахолаш 
мезонлари 
қўлланилди. 
Статистик тахлил Microsoft Excel 97 махсус дастури ёрдамида амалга 
оширилди. Натижаларнинг ишончли фарқлари Стьюдент мезони бўйича 
бахоланди. Р

0,05 бўлган холда фарқлар ишонарли хисобланди. 

Download 448,31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish