Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент тиббиёт академияси


Муаммонинг ўрганилганлик даражаси



Download 448,31 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/19
Sana21.02.2022
Hajmi448,31 Kb.
#40971
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
yurak ishemik kasalligi infarktdan kejingi kardioskleroz mavzhud bemorlarni magnitorezonans terapiyani qollash bilan kompleks zhismonij reabilitatsiyasi

Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Замонавий қарашларга кўра, 
инфарктдан 
кейинги 
кардиосклероз 
(ИККС) 
мавжуд 
беморларни 
реабилитацияси беморларни хаёт тарзи сифатини ва мехнат қобилиятини 
оширишга, юрак-қон томир тизими холатини яхшилашга қаратилган тиббий 
ва физик таъсирлар комплексини ўз ичига олади. 
Даволавчи жисмоний тарбия (ДЖТ) турли воситалари ва 
физиотерапияни қўллаш юрак-қон томир касалликларини медикаментоз 
даволашга қўшимча хисобланади. ДЖТ шароитида жисмоний зўриқишларга 
секин-аста мослашиш организмни ўзгарган ташқи мухит шароитларига 
фзиологик мослашиши асоси хисобланади. ДЖТ барча асосий ва ёрдамчи 
гемодинамик омилларни (кардиал, экстракардиал, томир, тўқима 
алмашинуви ва бошқалар) фаоллаштиради. юрак-қон томир тизими 
функционал хусусиятлари ва мослашишини оширишга олиб келувчи аниқ 
белгиланган шуғулланиш даражаси қон айланиш функцияларини яхшилайди, 
пўстлоқ ва ички аъзолар, пўстлоқ ва мушак тизими ўртасидаги 
муносабатларни ривожлантиради. Юқори мехнат фаолиятидаги ягона 
интеграл функционал тизимни шакллантиради (В.Н.Мошков, 1982). Шуни 



таъкидлаш жоизки, ДЖТ воситаларини ижобий таъсири беморларнинг 
эмоционал доирасида, уларнинг рухий холатини оширишда хам намоён 
бўлади. ДЖТ воситалари ўзига хос рухий тормозланишни йўқотишга олиб 
келади, беморларни “касалликка кириб кетиши”га имкон бермайди, уларда 
касалликнинг ижобий натижалари ва ўз кучига ишонч хиссини 
шакллантиради (И.Б.Темкин, 1996). 
ЮИК билан оғриган беморларда магнитотерапияни қўллашнинг ўзига 
хос хусусияти шундан иборатки, паст интенсивликдаги магнит майдони 
ёрдамида бутун бир организмга ёки унинг аксарият қисмларига даволаш-
профилактика мақсадларида қўллашдир. Паст интенсивликдаги магнит 
майдонининг умумий таъсири организмнинг кўп қиррали функционал 
тизимлари фаолиятига синхронловчи таъсир этиб, унчалик кўп бўлмаган 
энергетик сарфларсиз мослашув жараёнларини шакллантиради (В.С.Улащик, 
2001). Умумий магнитотерапия спазмолитик, гипотензив, чичниқтирувчи, 
умумий қувватловчи ва умумий тетиклантирувчи, микроциркуляцияни 
яхшиловчи, қон ивишини меъёрлаштирувчи, унинг микрореологиясини 
яхшиловчи хусусиятларга эга бўлиши, уни юрак-қон томир касалликларини 
даволаш ва олдини олишда қўллашни тақозо этади. Умумий 
магнитотерапияга магниторезонанс терапия (МРТ) мансуб бўлиб, бу даволаш 
усули қатъий белгиланган кўрсаткичлари асосида организм тузилмалари 
электромагнит 
тебранишлари 
резонансига 
киради 
(Е.Е.Мейзеров, 
И.Л.Блинков, Ю.В.Готовский, 2000). Тиббиётда резонансни қўллаш асосий 
мохияти унинг даволовчи (электромагнит) шакли ва частотасини тўғри 
танлаш ва инсон организмидаги меъёрий (физиологик) тебранишларни 
кучайтириш ва патологик тебранишларни сусайтиришдан иборатдир. Қатор 
физиотерапиянинг маълум бўлган усулларидан фарқли равишда анъанавий 
тиббиётнинг тавсия этилаётган усули тўқималарни қиздириш билан боғлиқ 
бўлмаслиги, ушбу услубни “кичик интенсивликдаги даволаш омиллари”га 
киритиш мумкин. Усулни терапевтик самарасини хамма томонлама бахолаш 
ва уни амалиётда комплекс қўллаш масалалари долзарблигича қолмоқда. 

Download 448,31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish