Пешоб йиғишни бир неча усуллари бор.
Нечипоренко усулида 1 мл янги олинган сийдикда канча лейкоцит ва эритроцит борлиги аникланади.Нормада лейкоцитлар 4000,еритроцитлар 1000та бўлади. Амбурже ва Аддис Каковский усулларида хам сийдикдаги кон элементлари яони лейкоцит ва эритроцитларни микдори аникланади. Амбурже усулида сийдик йиғиш 3 соат ичида ўтказилади, Аддис-Каковский усулида эса бир кун ичида пешоб йиғилади. Бунда сийдик алохида тоза идишга олинади.Сийдикда кон зарраларини эриб кетмаслиги учун идишга 3-5 томчи формалдегид эритмаси куйилади, ёки пешоб совуклиги 3-6оC бўлган жойда сакланиши лозим. Шуни таокидлаш керакки, кичик ёшли болаларда Амбурже усули Аддис- Каковский ва Нечипоренкога караганда аникрок .
Бактериурия учун анализ пешоб жинсий аозолар дезинфекцияловчи эритма ( фурацилин билан)ювилгандан сўнг олинади. Шундан сўнг сийдикнинг ўрта порцияси тозаланган идишга олинади, усти ёпилади. Шубхали натижаларда эса сийдик катетерда олинади.
Сийдикдаги кандни микдорини текшириш учун сийдик бир сутка давомида бир идишга йиғилади. Лабараторияга юборишдан олдин шиша таёкчада яхшилаб аралаштириб, 200 мл бошка идишга кўйиб берилади.
Буйрак функциясини Зимницкий усулида текширилганда, бир кун давомида 8 марта алохида банкаларга хар 3 соатда йиғилади. Бунда бемор шифохона шароитига ўрганиб бўлгандан кейин текширилади ва хар доимгидек овкатланиш шароитида амалга оширилади. Бемордан эрталаб 6:00 да сийдик олинади ва умумий анализ учун юборилади, соат 9.00 дан бошлаб 3 соат ичида олинган сийдиклар алохида идишларга йиғилади. Кечаси беморни уйғотилади, эртаси куни эрталаб соат 6.00 да охирги сийдик олинади, хамма порциялар лабараторияга юборилади, бу эрда хар бир порциянинг микдори ва зичлиги аникланади.
Дармонсиз ва оғир беморларга резинали тувак ёки сийдикдон( шишали, змалли) берилади. Тувак ва сийдикдонлар иссик сувда ювилиб, хлорамин билан чайилиб, махсус хоналарда жавонларда сакланади.Сийдикдонлар деворида куйкалар пайдо бўлмаслиги учун уларни сирка кислотасида ювиб сувда чайилади.Махсус юмшок сийдикдонлар бўлиб, улар тасмалар ёрдамида сонга боғланади.Бу сийдикдонларни хар куни совун билан ювиб, сийдик хиди келмаслиги учун калий перманганат эритмаси билан чайиш лозим.
Буйрак касалликлари пайтида сийдик ажралишини бузилиши мумкин. Ёки сийдик ажралиши тўхташи мумкин. Бундай пайтда иссик грелкани корни остига кўйиб, ташки жинсий аозоларни ювиш керак. Айрим холларда куйилаётган сув овози хам яхши натижа беради, натижага эришилмаса суноий чикариш усули катетерлардан фойдаланилади.
Катетерлар юмшок( резинали) ва каттик ( металли) бўлади. Юмшок катетер 25-30 см бўлади. Катетерни ички учи думалок шаклда. Охирги учида бир ёки иккита юмалок тешиги бор. Катетер диаметрлари турли хилда.( 1/3 мм дан 1 см гача). 30 номерли, диаметри 1/3 ли катетер ажратилади.
Сийдик чикарув каналига инфекция тушмаслиги учун катетерни 10-15 дакика кайнатилади. Катетер кўйишдан аввал хамшира кўлини совун билан ювиб, кейин бармокларини спирт ёки ёд билан артади ва кўлига кўлкоп кияди. Катетер кўйиш пайтида бемор чалканча ётади, оёклари букилган,ораси очик.Чап кўлннинг 1 ва 2 бармоклари билан катта ва кичик жинсий лабларни очиб,сийдик чикариш каналининг ташки тешиги очилади.Антисептик эритмада хўлланган пахтали тампон билан сийдик чикариш каналининг ташки тешигини тозалаш керак.Учи глицерин билан мойланган катетерни кискич билан ён тешикдан 5 6 см масофада ушлаб.катетернинг иккинчи учини шу кулнинг 4 ва 5 бармоклари билан ушланади.Катетерни эхтиётлик билан сийдик чикариш каналига 5 7 см чукурликка киритилади.Катетерни 2 учини сийдик йиғгичга кўйилади.Сийдик чикарилгандан сўнг катетер олиб ташланади ва стерилизация килинади.
Ўғил болаларга катетерни факат шифокор кўяди.Чап кўлнинг 3 ва 4 бармоклари билан жинсий олатнинг бошчасини очиб,1 ва 2 бармоклар билан сийдик чикариш каналининг ташки тешиги очилади.Антисептик эритмада хўлланган пахтали тампон билан сийдик чикариш канали атрофи тозаланади.Учи глицерин билан артилган катетерни ён тешикдан 5- 6 см масофада кискич биллан махкам ушлаб,катетернинг иккинчи учини шу кўлнинг 4 ва 5 бармоклари билан ушланади.Катетерни сийдик чикариш каналига эхтиётлтк билан киритилади.Агар катетер кирган пайтида бемор нохушлик сезса беморга тичланишни ва бўш ётишни сўралади.Сийдик пайдо бўлгандан кейин катетерни ташки учини лотокка тушириш керак.Сийдик чикарилгандан кейин катетерни каналдан чикариб олиш керак.
Сийдик йиғиладиган идиш олдиндан тайёрланган бўлиши керак. Агар сийдик чикиши тўхтаса корин деворини аста босилади ва ковукда колган сийдик чикариб олинади.. Болаларга катетер ёшига караб танланади.
Сийдик чикарув канали жарохатланганда катетер кўйиш ман этилади. Катетер кўйилгандан сўнг уни совун билан яхшилаб ювиб, юмшок сочик билан артилади. Катетерларни усти ёпик, ичига 2% ли бор ёки карбол кислота солинган, змалли ёки шишали идишларда сакланади. Эластик катетерларни саклаш ва тозалаш учун махсус стерилизаторлар чикарилади. Улар турли катталикда ва шаклда бўлиб, устида ёпиб кўювчи копкоғи бор.
Ичида катетер жойлаштириладиган таёкчалар бор. Унинг тубига формалин таблеткалари солиб кўйилади,уларнинг буғлари катетер сакланишини ва стерил туришини таоминлайди. Буйрак касалликларида беморларни парвариши.
Анурия билан касалланган бола кимирламаслиги керак. Бу пайтда унинг терисига ва шиллик каватларига алохида парвариш керак . Тез тез оғзини натрий гидрокарбонатнинг 2%ли эритмаси билан чайиши, хафтада 2-3 марта гигиеник ванна ёки душда терисини ювиб туриши керак. Беморларни парвариш килишда уни совук котишига йўл кўймаслик мухимдир.Уларни иссикрок хоналарга жойлаштириб, элвизакдан ва совук котишдан саклаш лозим. Иссис муолажалар буйрак кон айланишини яхшилаб, диурез кучайишига олиб келади.
Даволашда пархез катта ахамият касб этади, оксилни камайтириб энергетик кувватни ошириш керак. Пархездан мош, ёнгок, фасол олиб ташланади, лекин каймок , сметана, картошка, бодринг, олма, нок, помидор истеомол килинади. Иштаха бирдан йўколганда ёки бир неча марта кайд килса болани овкатлантириш Ошкозон зонди ёки озиклантирувчи клизма оркали берилади.
Анурия билан оғриган болаларни инфекциядан саклаш, ичакларни холатини кузатиш, метеоризмга карши курашиш, тез-тез ошкозонни 2%ли гидрокарбонат билан ювиш ёки сифонли клизмалар килиш керак. Шу билан бирга шифокор кўрсатмасига биноан интенсив даво чораларини кўллаш керак.
Хамшира буйрак касалликларининг оғир асоратларини билиши, шифокор берган кўрсатмаларини узлуксиз бажариши, хамма аозо ва системаларнинг вазифаларидан хабардор бўлиши керак. Беморда бош оғриги пайдо бўлганида, кўриши ёмонлашганда, кучсизланганда, атрофга бефарк бўлганида хамшира ўз вактида шифокорга хабар бериши керак.
Ковукнинг сфинктери бўшашса сийдик тута олмаслик пайдо бўлади. Сийдик ковукдан доимо томчилаб туради. Бемор ихтиёрсиз оз -оздан сийиб туради, окибатда кийимлари , ўринлари ифлосланади ва шиптир хиди келиб туради. Хамшира бундай холларда парваришда беморнинг ўрин чойшабларида кленка борлигига зтибор бериши керак. Бемор остига айлана доира кўйилади ёки сийдикдон берилади. Бундай беморларни тез -тез ювиб туриш, ёток яра ва бичилиш бўлишини олдини олиш даркор. Кечки соат 18 дан сўнг овкат истеомол килиш такикланади. Керак бўлганда кийим ва чойшабларни алмаштирилади. Ўзи юра оладиган беморлар учун сонига осиб кўйиладиган юмшок сийдикдонлар бор. Рентгенга тайёрлаш.
Сийдик хосил килувчи ва сийдик чикарув аозоларини текширувчи асосий рентгенологик текширувлардан эксретор( ажратувчи) урография ва систография хисобланади.Текширув ўтказишдан аввал болани унга тайёрлашга этибор бериш мухим ўрин тутади. Биринчи ўринда ичакни ахлатдан тозалаш ва газдан бўшатиш керак. Шу максадда текширувга 2 кун колганда нон, картошка, сут, карам истеомол килиш такикланади. Текширувдан бир кун олдин ёки 2 соат аввал беморга тозаловчи клизма килинади. Текширувдан аввал бемор албатта сийиб олиши керак. Текширувга бир кун колганда унинг организмини контраст( ёд тутувчи) моддаларга таосирини текшириш лозим.
Кичик ёшдаги болаларни тайёрлаш кийинрок. Пархез, тозаловчи клизма ва х.к лар болада йиғи , бакирик келтириб чикаради, окибатда у кўп туғилган ютади. Шуни хисобга олиш керакки метеоризм холсизланган ва безовта болаларда учрайди. Жуда хам безовталанган болаларни текшириш учун наркоз билан килинади, эрталаб бола овкатланмайди, текширувга 45 дакика колганида «антигистаминли тайёрлов» ўтказилади, ( вена ичига супрастин ёки пиполфен юборилади.). Бу вена ичига контраст моддалар юборганда пайдо бўладиган асоратларни олдини олади.
ТЭСТЛАР
1.1 ойлик бола.Оёкларини тираб кўп йиғлаяпди.Шифокор кўригида корни каттик,палпация килишга бермайди.Болага ёрдам беришда хамшира нима килиши керак.
озиклантирувчи клизма
тозаловчи клизма
В. венага аналгин ва димедрол юбориш
Г. ошкозонни ювиш
Д. газ чикарув трубкасини кўллаш
2. Гижжага текшириш учун ахлатни кайси вакт оралиғида лабороторияга юбориш лозим.
3 соат
2 соат
В. 1,5 соат
Г. 5 дакика
Д. кўпи билан 30 мин
Она сути билан бокилаётган болани ахлатининг хусусияти.
кўғир тусли, сассик хидли
оч сарик, нордон хидли.
В. оч яшил, суюк, сассик хидли Г. сарик рангли, куюк ,нордон хидли. Д. тўк жигарранг, суюк, сассик хидли
Суноий сутли аралашма билан бокилаётган боланинг ахлатининг хусусияти.
кўғир тусли, сассик хидли
оч сарик, нордон хидли.
В. оч яшил, суюк, сассик хидли Г. сарик рангли, куюк ,нордон хидли. Д. тўк жигарранг, суюк, сассик хидли
Ошкозон-ичак тракт касалликларни асосий симптомлари?
Корнида оғрик, иштахани пасайиши, кўнгил айниш, кусиш, ичи кетиши, ичи котиши
Хушдан кетиш, терини окариши, оеё-кўлларни музлаши В. Диарея, йўтал, хансираш, ичи кетиши
Г. Кўнгил айниш, кусиш, йўтал, ич кетиши Д. Корнида оғрик, сийдик рангини ўзгариши
1. Поллиурия бу?
кунлик сийдик микдорини 1,5-2 марта камайиши
маълум вактда ажралган сийдик микдори В. 3 соат давомида ажралган сийдик микдори Г. кечаси ажралган сийдик микдори
Д. кунлик сийдик микдорини 1,5-2 марта кўпайиши.
Олигоурия бу?
кунлик сийдик микдорини 1,5-2 марта камайиши
маълум вактда ажралган сийдик микдори В. 3 соат давомида ажралган сийдик микдори Г. кечаси ажралган сийдик микдори
Д. кунлик сийдик микдорини 1,5-2 марта кўпайиши.
Бола 10 соат давомида пешоб ажратмади.Болада кандай ўзгариш бўлди.
поллиурия
анурия В. олигоурия Г. дизурия Д. поллакиурия
Буйрак ва сийдик касалликларнинг асосий белгилари?
Шишлар, оғрик бел сохасида, дизурия, артериал босимни кўтарилиши.
Хушдан кетиш, терини окариши, оёк-кўлларни музлаши В. Диарея, йўтал, хансираш, ичи кетиши
Г. Кўнгил айниш, кусиш, йўтал, ичи кетиши Д. Корнида оғрик, сийдик рангини ўзгариши
Буйрак шишларини хусусиятлари?
Тепадан пастга таркалади
Пастдан тепага таркалади В. Кўлларда
Г. Оёкларда Д. Белда
Назорат саволлари:
Ошкозон ичак касалликларининг асосий белгилари.
Ошкозон яллиғланганда, ошкозон ва 12 бармокли ичак яраларида бемор парваришининг хусусиятлари.
Ошкозон ичак касалликларида овкатлантириш принциплари.
Оғизни кўриш ва парвариш килиш техникаси.
Беморни корни оғриганда, кусганда, корни дам бўлганда парвариш килиш.
Ошкозонни ювиш техникаси?
Ошкозон ичакдан кон кетганида биринчи ёрдам кўрсатиш.
Лабаратория текширувлари учун нажас олиш ва уни кайд килиш техникаси.
Беморни рентгенологик текширувга тайёрлаш .
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ
Буйрак ва сийдик йўллари касалликларининг асосий белгиларини айтиб беринг.
Буйраги касалланган беморларни парвариш килишнинг хусусиятлари.(овкатлантириш, сув ичириш)
Буйрак санчиғида,сийдик тўхтаб колганда, шиш пайдо бўлганда, гипертонияда биринчи ёрдам кўрсатиш
Ёш болаларда сийдик йиғишнинг хусусиятлари, суткалик диурезни хисоблаш.
Сийдикдонни саклаш ва беморга бериш.
Катетерларни саклаш коидалари.
Киз болаларга катетер кўйиш.
Ўғил болаларга катетер юбориш техникаси.
Анурияда тезкор ёрдам кўрсатиш чоралари кандай.
Сийдик тута олмасликда ёрдам кўрсатиш.
Беморни рентгенологик текширувга тайёрлаш, эмизикли болаларда бу текширувни кандай ўтказиш керак.
6.Мавзу : Юрак кон томир касалликларида бемор болаларни назорат килиш ва парваришлаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |