Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент тиббиёт академияси урганч филиали



Download 1,09 Mb.
bet40/52
Sana23.02.2022
Hajmi1,09 Mb.
#176045
TuriСеминар
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   52
Bog'liq
2 5348043369459223176

СИЙДИК ЧИКАРИШНИНГ БУЗИЛИШИ.Сийдик микдори буйрак ва сийдик йўлларининг турли касалликларида ўзгариб туриши мумкин, гох кўпайиб, гох камайиб хаттоки умуман ажралмай колиши мумкин.Сийдик нормал хосил бўлиб турганида хам ковукда, сийдик йўлида ушланиб колиши мумкин./ретенция/. Бунда ковук тўлган, касал ўз хохиши билан ёзила олмай колади.
Сийдикнинг микдори кўпайиб кетиши полиурия дейилади. Бу холат суюклик кўп истеомол килганда, кандли ва кандсиз диабетда, сийдик хайдовчи дорилар истеомол килганда , овкат билан кам оксил ва туз истеомол киладиган кучсизланиб колган болаларда учрайди.
Сийдик микдори камайиб кетиши олигоурия дейилади.Бунда сийдик микдори суткалик пешоб микдорини 1/4 кисмини ташкил килади.Олигоурия буйрак этишмовчилигида,кўп суюклик йўкотганда,шишларда кузатилади. Анурияда эса ажраладиган сийдик микдори нормани 10 фоизини ташкил этади ёки мутлако камайиб кетади. Буйракдан ташкари ажралган суюклик (кусиш, нафас олиш тезланиши, харорат кўтарилиши, ичнинг кетиши)хисобига беморни ахволи оғирлашади. Олиго ёки анурия 4-5 кун давом эца касалда азот микдори кўпайиб кетиши уремия ўлиб, беморни ўлимга олиб келиши мумкин. Сийдик чикаришни бузилиши ва тез тез бўлиши поллакиурия дейилиб, бу хол полиурияда хам учрайди.
Никтурия тунги сийдик микдорининг кўпайиб кетиши.Нормада кундузги ва кечкурунги сийдик нисбати 2:1.Буйрак ва сийдик чикарув касалликларида ( фимоз, вулвит) учрайди.
Сийдикни кечаю кундуз ушлаб тура олмаслик энурез дейилади.Шуни таокидлаш керакки хар доим сийдикни ушлаб тура олмаслик марказий нерв системасидаги туғма нуксон бўлиши мумкин.
Буйрак касалликларининг асосий белгиларидан бири артериал босимнинг кўтарилишидир, бунда бош оғриғи, кулок шанғиллаши, уйку ва кўзни хиралашуви бўлади. Хамшира буйрак ва сийдик чикарув йўллари касалликларининг асосий белгиларини билиши, вактида шифокорга маълум килиши, ёрдам кўрсатиши керак.
Масалан ,буйрак санчиғида спазмолитик ва оғриксизлантирувчи иноекциялар килиш, иссик муолажалар кўллаш( умумий иссис ванналар, буйракка грелкалар кўйиш) яхши наф беради. Шунингдек овкатлантиришга хам катта ахамият берилади. Агар сийдик билан кўп микдорда сийдик кислотасини тузи ажралса, ( уратурия) уни келтириб чикарувчи овкатлар( мия, буйрак, гўштли кайнатмалар, кўзикорин, кофе, какао, ўткир чой) ман килинади, Фосфат тузлари бўлган махалда таркибида калоций бўладиган махсулотлар(сут махсулотлари, тухум,ош кўкатлар)тавсия этилмайди.Гўшт,балик,хамир таомларини аксинча исотемол килса бўлади. кандай дудланган,тузланган ,зираворланган масалликлар такик килинади. Сийдик концентрациясини камайтириш максадида ва диурезни кўпайтириш учун суюклик кўп ичилади.( ёшга караб 1-1,5-2 литр).
Буйрак ва сийдик йўлларининг касалликларини даволашнинг асосий усули бу сув- туз режимга риоя килишдир. Нефритнинг биринчи кунида, шишлар пайдо бўлганида, гипертонияда боланинг овкат таркибидан туз умуман олиб ташланади, натрийга бой махсулотлар истемол килиш чекланади, факат хайвон оксили берилади.( гўшт, балик, творог).
Сувли режимни тузганда буйракдан ва экстраренал ажралган суюкликлар хисобга олинади.Шиш пайтида суюклик истеомол килиш чекланади, Сийдик йўллари касалликларида эса аксинча сув кўп ичилади, овкат таркибидан аччик, тузли, ковурилган, дудланган махсулотлар ман килинади.Аналогик пархез сувни чеклаган холда нефрит касаллиги бўлган беморларга кулланилади. Нефропатияда метоболик бузилишларининг хусусиятига караб айрим махсулотлар чекланади.
Тиббиёт хамшираси доимо беморнинг диурезини кузатиши керак. Диурез - бу маълум вакт ичида ажралиб чиккан сийдик микдори( дакикада, соатда, кунда). Сийдикни кечаю кундуз бир идишга йиғиб олиш, унинг микдорини ўлчаб туриш, истеомол килинган суюклик микдорини ўлчаб куни касаллик варакасига( махсус « диурез варакаси»)ёзиб туриш керак. Бу танада ушланиб колган суюклик микдорини аниклашга ёрдам беради.
ДИУРЭЗ ВАРАКАСИ №
Касалнинг Ф.И.Ш
Ёши
Бўлим Палата №
Вакт
Сана Истеомол килинган
суюклик микдори
Ажралган сийдикнинг микдори Буйракдан ташкари
ажралган суюклик (кусиш, нафас олиш тезланиши, харорат кўтарилиши, ичнинг кетиши) шифокор томонидан тўлдирилади
Кўп холларда текшириш учун сийдик эрталаб,уйкудан сўнг дархол олинади.Сийдикни анализга олишдан олдин киз ва ўғил болаларни ташки жинсий аозолари яхшилаб ювилади. Курук ва тоза идиш тайёрлаб кўйилади, шуни таокидлаш керакки кичик ёшли болаларда сийдик йиғиш кийинчилик туғдиради, бу жинсий аозоларнинг анатомик тузилишига боғлик. Ўғил болаларда сийдик пробиркага йиғилади, ораликка ёпишувчи пластир ёрдамида ёпиштирилади. Кизларда жинсий лабларни орасига кўйилган стерил пахта ёрдамида. Айрим холларда сийдикни катетер ёрдамида ковукдан олинади. Шуни зсда тутиш керакки кизларда сийдикни хайздан 3 кун олдин ва 3 кун кейин олиб бўлмайди. Анализ йиғилагн банкага бўлимни,беморни исми сифи,кандай анализ учун олинганлиги ёзиб кўйилади.

Download 1,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish