6-12 ойлик бола билан ўтказиладиган машғулот:
Бу ёшда болани айтилган предметни нигохи билан топиши ва у тарафга бошини ўгириб караш кўникмасини ривожлантирилади. Тили чика бошлаган болани чувилашини такомиллаштириб, талаффуз килинаётган бўғин ва оддий "опа "," бер", "ада" сўзларига таклид уйғотилади. Гапни тушунишни ривожлантириш учун бола билан кўп гаплашиш , атрофидаги одамларни, предметларни, хархаракатни аташ, оддий "карсак", "кўлингни бер", "хайр" хархаракатни бажаришга ундалади. Болани ёркин ўйинчокка интилтириш, эркалаб ўзига чакириш ва бунда унга ёрдам бериш оркали эмаклашга (5,5-6ой), туришга (7,5ойдан бошлаб), суянчик билан (6-9ой)ва суянчиксиз юришларга(11-12ой) ўргатилади.
Болани яхши эмоционал холатини саклаш,рухини кўтариш ва баркамол ўсишини таоминлаш максадида у билан кўп шуғулланиб хил "кувла-кувла","чапак чалиш","бекинмачок ўйнаш» каби ўйинлар ўтказилади.
Болани атрофга кизиктириб предметлар билан оддий хархаракат кўрсатилади. Йил охирида бола 10га якин сўз талаффуз килади.Бу ёшда болаларга турли ўйинчоклар: ранг- баранг, товуш чикарувчи, турли материалдан таёрланган: хайвонлар, кушлар,баликлар, кўғирчоклар , матрешкалар, коптоклар керак. Майда ўйинчоклар ва предметлар (пирамидалар,счалар ва х.к) бериш мумкин эмас, чунки болалар уларни оғзига соладилар. Ўйинчоклар мустахкам , осон ювиладиган бўлиши керак. Кун давомида ўйинчокларни алмаштириб туриш, кичкинтойни мустакил ўйнашга ўргатиш максадга мувофикдир. Ўйинчокларни хар куни ювиш, шу билан бирга болаларни озодаликка ўргатиш лозим.
Бола хаётиниг иккинчи йилидаги машғулотлар: Боланинг хархаракатига нисбатан бўлган табиий эхтиёжини кондириш зарур, нуткнинг ўсишини рағбатлантириб атроф мухитга бўлган тушунчасини кенгайтириш,тушунадиган сўзларни сонини кўпайтириб,ходисаларни ифодалаш тушунчасини ўстириб,уларни нарсалар билан боғлашини (машина-"би- би",ёмғир"чик-чик", кўғирчок ухлаяпти -"бай-бай"), яони муоаян хакикий фикрлашни ривожлантириш, катталар нуткини диккат билан тинглашни ўргатиш ва саволларга жавоб бериш, топширикларни бажариш, нутк муомаласига эхтиёжни ва ўз сўз бойлигини ошириш, талаффуз килинувчи сўзларни биринчи ярим йилликда 30 оддий сўзга етказиш ва овозга таклид килишни тарбиялаш, иккинчи ярим йилликда -100тагача мураккаб сўзларни , нафакат отларни ва феолларни , балки предметлар сифатини орасидаги муносабатларни (хол,сифат) ўргатиш нуткда 2-3 жумлани ишлатишга ўргатиш , хархаракат ривожланишини рағбатлантириш, сюжетли ўйинларга ўргатиш зарур. Мусика машғулотларининг ўтказишнинг асосий максади - кўшик сўзларини тинглаш кўникмаларига ўргатиш, овозга таклид килишга ва Энг оддий кўшик охангларини такрорлашга кўникма хосил килиш ритм сезгисини ривожлантириш, ўйин ва ракс хархаракатини ўзлаштиришдир.
Тавсия килинадиган ўйинчоклар ва кўлланмалар: матрешкалар , пирамидалар, пакирчалар, чамбараклар,айлана халкалар, коптоклар. Ўйинчоклар: кийинтирилган кўғирчоклар, кўғирчок мебеллари, алюмин идиш-товоклар, ўйинчок хайвонлар, содда курилиш материаллари, турли машиналар, кубиклар, бир ярим ёшдан бошлаб - кум, иккинчи ёшнинг охирларида-ўйин учун сувкерак. Икки ёшли болалар ўйнашлари учун хонанинг бурчаги махсус жихозланади, тоза гиламча тўшалади, чунки бу ёшда бола якка ўзи полда ўйнашни ёктиради. Ўйинчоклар ўткир киррали ва оғир бўлмаслиги керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |