Энтерал юбориш дори моддаларни тил остига,оғизга, ўн икки бармокли ичакка, тўғри ичакка юборилади. Дори моддаларининг тил остига юборилиши сублингвал йўл дейилади. Бу усул кичик ёшдаги болаларни даволашда умуман кўлланмайди. Дори модда тил остига кўйилганда оғиз бўшлиғида ферментлар фаолияти суст бўлганлиги учун дори моддалари деярли парчаланмайди, тил остидаги донга меода-ичак ферментлари таосир килмайди, жигарда ўзгаришлар юз бермайди, кўйилган жойида сўрилиб, умумий таосир кўрсатади. Бу усулда айрим дорилар, асосан нитраглицерин, метилтестостерон, прегнин кабилар кўйилади, улар конга тез сўрилади (тил остида кон томирлар жуда кўп), таосири тез бошланади.
Оғиз оркали юбориш — перорал йўл кенг таркалган, кулай, осон ва табиийдир. Бемор дори моддаларини ёрдамчисиз кабул кила олади, юбориладиган моддалар хиди кўланса бўлмаслиги, шиллик каватларга салбий таосири бўлмаслиги керак. Алкогол, калий, ёдид, барбитуратлармнг сўрилиши ошкозон шилиик каватидан бошланади. Моддалар асосан ингичка ичак оркали сўрилади, чунки ингичка ичакда кон яхши айланади. Сўрилиш тезлиги кабул килинган дорининг турига, шаклига, овкатдан олдин ёки кейин истеомол килинишига боғлик. Эритмалар, айникса, спиртли эритмалар кукнн дори (порошок)ларга нисбатан бирмунча тезрок сўрилади. Дори оч коринга ичилганда, овкатдан кейин кабул килинган дориларга караганда тезрок сўрилади ва кучлирок таосир этади.
Ўн икки бармокли ичак оркали юбориш усули - ичакда дори моддаларининг юкори консентрациясини хосил килиш максадида моддалар ўн икки бармокли ичакка зонд оркали юборилади. Одатда. бу усулдан жигар касалликларини даволашда фойдаланилади. Масалан. магний сулфат эритмаси ўн икки бармокли ичакка бевосита иситилган холда юборилади, баозан бу усул гижжа хайдовчи дорилар буюрилганда хам кўлланади.
Тўғри ичак оркали юбориш усули - дори моддаларини оғиз оркали юбориш мумкин бўлмаганда, рухий беморлами даволашда, бемор бехуш ётганда, кизилўнгач ёки ошкозонда ўзгаришлар бўлганда, ошкозон-ичак ферментлари таосирида парчаланадиган дорилар ишлатилганда ушбу усул кўлланилади. Бу йўл билан сувли эритма ёки аралашмага шилиик холида тайёрланган турли ўраб олувчи моддалар (крахмал, крахмал элими) кўлланилади, мойли дорилардан клизма килинади Тўғри ичакка дори моддалар шам шаклида кўйилади. Ушбу усул кўлланганда моддалар тез, яони 7-10 минут ичида конга сўрилади, уларнинг асосий кисми гемороидал веналар оркали бевосита пастки ковак венага ўтади, тез ва кучлирок таосир этади, бу усулда баози дорилар оғиз оркали юбориладиган дориларга нисбатан 3/4-1/2 хисса камрок буюрилади. Тўғри ичак оркали юборилган моддалар тўғри ва йўғон ичак шитлик каватларга, уларга якин аозоларга махаллий таосир кўрсатиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |