Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент тиббиёт академияси урганч филиали



Download 1,09 Mb.
bet38/52
Sana23.02.2022
Hajmi1,09 Mb.
#176045
TuriСеминар
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   52
Bog'liq
2 5348043369459223176

Даволовчи хукналар- бу хукнани ўтказишдан 20-30 дакика аввал ичакни ахлатдан тозалаш керак. Даволовчи хукналар 1 ёшли болалар учун 20-35 мл, 5 ёшдан 10 ёшгача 50 мл, катта болаларга 50 дан 75 мл гача. Суюклик харорати 40 С бўлиши керак. Болани чап ёнбошга ёткизиб, учи тўғри ичагига 10-12 см юборилади. Кўпрок микроклизмада оғриксизлантирувчи ва ухлатувчи, хамда тинчлантирувчи воситалар юборилади.
Педиатрияда кўпрок крахмалли хукна кўлланилади. Бунда битта клизмага 1 ош
кошик крахмал ишлатилади.
Танинли хукна - / 1 кошик танин 1 стакан сувга/
Мойчечакли хукна - / 15 грамм мойчечак 2 дакика 250 мл сувда кайнатилиб, 40-41 С гача совутилиб кўйилади./
Гипертоник хукна- ичак харакатини кучайтириш учун ишлатилади.Уни пастки ошкозон ичак трактини тўлик тозалаш учун кўлланилади. 10% ли ош тузи эритмаси тайёрланади.( 1 ош кошик 1 стакан сувга). Эритмани боланинг ёшига караб резинали ноксимон баллон оркали 25-100 мл юборилади.
Озиклантирувчи хукналар - суний овкатлантиришнинг бир усули хисобланади. Бу хукнани беморни оғиз оркали овкатлантириш мумкин бўлмаганда ишлатилади. Озиклантирувчи хукнани кўллаш чекланган ва факатгина кўшимча усул бўла олади. Бу хукнада эритма микдори 1 стакандан ошмаслиги лозим. Хукнани ичакни тўлик тозалагандан сўнг бир соатдан кейин кўйилади. Суюклик харорати 38-40 С бўлиши керак. Озиклантирувчи воситалар сифатида глюкоза, натрий хлориднинг изотоник эритмаси, спирт, булон, оксил моддалар ва аминокислоталар ишлатилади. Озиклантирувчи клизмани тўгри ичакни кўзгалувчанлиги ошмаслиги сабабли кунига 1-2 марта кўйиш тавсия этилади.
Шуни эслатиб ўтиш керакки,барча хукналар резинали кўлкоп ёрдамида амалга оширилади.
Ошкозон ичак касалликларининг энг ёмон асорати кон ва кусикларни «кофе куйкаси» рангида пайдо бўлишидир. Ахлатни рангини ўзгариши ошкозон ичак трактини каеридан кон кетаётганлигига боғлик. Ошкозон ва ўн икки бармокли ичакдан кон кетганда ахлат кора рангда, ичакдан кон кетганида ахлат кизил кўнғир рангда, геморроидал веналардан кон кетганида ахлат кип-кизил бўлади. Бемордан кўп кон кеца унинг артериал босими пасаяди, у окаради, тери совук тер билан копланади, пулс ипсимон бўлади. Бундай холларда шифокорни чакириш ва шифокор келгунга кадар ёрдам кўрсатиш лозим. Беморни дарров ёткизиб корин сохасига совук ( музли грелка) кўйиш керак.Беморни тинчлантириш лозим. Беморни овкатлантириш, сув ичириш ва дори бериш ман этилади. Ошкозон ичак трактидан кон кетганда беморларга хусусий парвариш керак.
Кўп кон кетганда 1- 2 кун оч кўйиш, кейин эса овкатни суюк холатда, совутиб бериш керак ( сут, кисел, тухум) кон тўхтагандан 4-7 кун ўтгандан сўнг овкат таркиби бироз ўзгартирилади.
ОШКОЗОННИ ЮВИШ.
Ошкозонни ювиш даволаш ва ташхис кўйиш , ошкозондаги сифациз озиклар, шилликни, захарни чикариб юбориш максадида кўлланилади. Ошкозонни ювиш
учун : 1-1,5 м ли йўгон зонд учи варонкасимон , сувли ёки дорили ( натрий гидрокарбонатнинг 2%ли эритмаси, хона хароратида оч рангли калий перманганат эритмаси ) кружка, хамда бемор учун фартук, сувни кўйиш учун челак,перчатка,10-12 литргача сув керак бўлади.
Хамшира болани кўлига олиб, уни кленка ёки чойшабга ўраб, уни оёкларини ўзининг оёклари орасида кисиб, бошини елкага кўйиб махкам ушлайди,кейин шпател билан оғзини очиб тезлик билан зондни тил илдизига кўйиб , бемордан бир неча марта ютинишини сўрайди ва зондни кизилўнгачга итариб юборади. Зонд халкумга келганида бемор йўталишни бошлайди, бўғилади, кўкаради, овози йўколади,кусиш харакатининг тўхташи зонд ошкозонда эканлигидан далолат беради. Варонкани беморнинг тиззаси билан баравар кўйилади. Кейин унга сув куйиб, оғиздан юкорига кўтарилади ва ошкозонга суюклик юборилади. Сув варонкани бўйнига етганида,уни беморнинг тиззасидан пастги туширилади ва ошкозондаги моддалар тоғорачага кайтиб тушади. Муолажани тоғорачага тоза сув тушгунга кадар кайтарилади. Ошкозонни тозалаш тугатилгандан сўнг варонка олинади ва тезлик билан зонд чикарилади.
Болани хазм килиш аозолари касалликлари текширишни ўзига хос хусусиятлари бор. Бола ва онадан сўраш, бунда беморннинг шикоятига, унинг качон касал бўлганлигига , кун тартиби ва овкатланишига эотибор каратиш лозим. Кўрик пайтида боланинг умумий холатига бахо бериш лозим, оғиз бўшлиғини шиллик каватига, унинг намлигига, тошмалар ва бошка ўзгаришларга эотибор бериш керак.
Лаб кўрилганда-оғиз бурчакларидаги ёриклар,учукларга эотибор каратамиз.Лабларда ёриклар пайдо бўлганда оғиз атрофидаги тери сув ёки антисептик эритма билан ювиб, курук килиб артилади.Стерил салфеткага шпател ёрдамида юмшатувчи крем юпка килиб суртилиб,кетма-кет тепа ва пастки лаб артилади. Ёрикларга тегишга рухсат этилмайди ва хар кандай ярани кўл билан тегиш ёки олиб ташлаш мумкин эмас. Учук чикканда учукка карши препаратларни кўллаш керак.
Эмизикли болаларда стоматит пайтида оғиз бўшлиғини шиллик каватини тозалаш резинали баллон ёки пахтали тампон ёрдамида амалга оширилади. Бир неча марта калий перманганат эритмаси ёки 2 фоизли перекис водород эритмаси( катта ёшли болалар факатгина оғзини шу эритмалар билан чайиши керак.) билан тозалаб, кейин эса 1 фоизли метил кўкининг сувли эритмасини суртилади. Агар болада афтозли ёки ярали стоматит бўлса, уни дархол алохида ажратиш лозим, унга алохида идишлар, ўйинчоклар, тозалигига караш, уларни тез- тез дезинфекция килиш керак. Молочница бўлганда оғиз бўшлиғини 2% натрий бикарбонат эритмаси билан артилади. Бундан ташкари 20 % глицеринли бура эритмаси билан хам артиш мумкин, хамда 100% ли канд эритмасидан фойдаланса бўлади.
Рентгенологик текширув кўп касалликларга ташхис кўйиш усулларидан бири хисобланади.
Ошкозон ичак трактини рентгенологик текшируви учун беморни тайёрлаш зарур. Бир кун аввал овкат таркибидан сабзавотларни, меваларни , кора нонни , кашаларни чеклаб кўйилади. Текширувга 14 соат колганида бемор овкатланишни тўхтатиши
керак. Кечкурун ётишдан аввал тозаловчи хукна килинади, эрталаб текширувга 2- 3 соат колганида хукна такрорланади.
Ошкозон ичак касалликлари билан оғриган беморларни парвариш килиш. Бу касалликларда овкатлантириш режимини билиш катта ахамиятга эга. Токсикоинфексия, элементар бузилишлар( овкат режимини бузилиши, меоёрдан ортик овкатланиш, сифациз махсулотлар истеомол килиш) окибатида ошкозонда ўткир яллиғланиши пайдо бўлади, биринчи ўринда ошкозонни колдик моддалардан бўшатиш керак. Бунинг учун чой содасини 5% ли эритмасида, натрий хлориднинг изотоник эритмасида, минерал ёки оддий илик сувда ошкозонни тозалаш зарур.Сўнг кайнаб совутилган чой ёки сув, глюкозанинг 5% ли эритмаси, Рингер эритмаси ва шиповник настойи берилади. Кейинги 12 соатга ўткинчи стол буюрилади, болага тез хазм бўладиган, энгил, ёғ ва клетчаткаси чекланган овкатлар, сабзавот, мевалар, шарбатлар буюрилади. Овкатни кичик порцияларда кунига 7-10 марта кабул килинади. 12-24 соатдан сўнг хар хил суюк овкатлар, ёғсиз шўрвалар, бир неча мевали кисел берилади. 3-4 кун гўштли , буғда пиширилган овкатлар берилади. 4-5 кундан бошлаб №1 пархези буюрилади. Доимий овкатланишга ўтиш 1-2 хафтадан кейин бошланади. Сурункали Ошкозон ичак касаллигида беморнинг овкат таркиби асосан ошкозон ичакни термик, механик ва химик аяш асосида тузилади. Касаллик авжига олганида 1а пархез таоми, кейин беморни 1б пархез таомига ўтказилади, уни 2 хафта давомида кабул килади. Кейин беморга 1 пархез таом 6 ойгача берилади. Касалликнинг барча белгилари ўтиб кетганидан кейин беморга 5а пархез таоми ва кўрсатмага биноан 1 йилгача 5 пархез таоми берилади. Умумий пархез бутунлай тузалгандан кейин берилади.овкат витаминлар билан бойитилган бўлиши керак. Айникса витамин Б га.
Ошкозон ва 12 бармокли ичак яраларида кунига 5-6 марта 1а, 1б, 1 пархез таомларни берилади. Ошкозон ва ичакдан кон кетганида беморнинг овкати суюк, илик,оксил моддаларига, витаминларга, калсий ва калий тузларига бой бўлиши керак. Кўп кон кетганида факат сливка ва сут илик холда берилади.

Download 1,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish