Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент тиббиёт академияси кафедра: Анестезиология ва реаниматология


Машғулот ўтказиш жойи, жихозланиши



Download 3,07 Mb.
bet4/27
Sana23.02.2022
Hajmi3,07 Mb.
#134564
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27
Bog'liq
02 машгулот №2

1. Машғулот ўтказиш жойи, жихозланиши


-анестезиология ва реаниматология кафедраси
-СЭБ бузилишида коррекциялашда кулланиладиган инфузион воситалар тупламини демонстрация килиш. Беморлар касалик тарихи, динамик кузатув харитаси, волемик ва гомеостаз бузилиши билан беморларнинг лаборатор текширув курсаткичлари, янги ахборот технологиялари воситалари, кўргазмали қуроллар, жадваллар, видеофильмлар
- компьютер.


1.1. Мавзуни асослаш

Талабаларнинг анестезиология ва реаниматология амалиётида КИМ ва СЭБнинг бузилиши ва физиологик механизм бошқарувини ўзлаштириш. Талабалар томонидан КИМ, СЭБни бузилишиларини коррекциялаш ва инфузион­трансфузион даволашни таъминлаш буйича билимлар ва амалий куникмаларни узлаштириш.




1.2. Фанлараро ва фан ичида боғлиқлик
Ушбу мавзуни ўқитиш талабаларнинг биохимия, фармакология, нормал ва патологик физиологияси бўйича билимларига асосланади. Дарс давомида олинган билимлар терапия, эндокринология, хирургия ва бошқа клиник йўналишларда ва шу билан биргаликда реаниматологияни ўрганилганда керак бўлади.
2. Машғулотнинг таркибий кисми:
2.1. Назарий қисм

Кислота-ишкор мувозанати гомеостазда водород ионини концентрациясини бошкарувидан иборат. Ионларни мувозанатини таъминлаш қуйидаги механизмларга боғлиқ­бу организмнинг буфер системаси, ўпка вентиляциясининг ўзгариши, буйрак чиқарув фаолиятининг ўзгариши, хужайра ичи ва хужайра ташкарисидаги электролит ўзгаришлар. Коннинг буфер системалари куввати ва бошқарилишига нисбатан номутаносиб: гидрокарбонатли тизим­53%, гемоглобин­оксигемоглобин тизими­35%, плазманинг протеинли тизими­7%, фосфатли тизим­5%. КИМни клиник ўзгариши асосида қуйидаги физиологик жараёнларини бузилиши ётади: ўпкадаги СО2 эллиминациясини бузилиши, учувчан бўлмаган кислота буфер жуфтлик NaHCO3­H2CO3 нейтрализациясининг бузилиши, буйракда аммоний ионини экскрецияси ва бикарбонат реабсорбциясини бузилиши.


Метаболик ацидоз­НСО3нинг пасайишини, бу учувчан бўлмаган кислоталарнинг йиғилиши ёки асосларнинг организмдан чикиб кетиши натижасида ривожланади.
Метаболик алкалоз­ бу НСО3нинг ошиши, кислоталарнинг чикиб кетиши ёки бикарбонатларнинг йиғилиши билан кузатилади.
Респиратор ацидоз­ РСО2нинг бирламчи ошиши натижасида келиб чикади.
Респиратор алкалоз- РСО2нинг камайиши, ўпка гипервентилляцияси натижасида келиб чиқади.
КИМни Аструп усули бўйича текшириш. КИМнинг метаболик ва респиратор кўрсаткичлари.
СЭБнинг организм фаолиятидаги ахамияти, сув ва электролитлар алмашинувининг физиологияси. Сув ва зарурий электролитларнинг организм секторларида тақсимланиши. СЭБнинг бузилиш шакиллари, моллярлик тушунчаси, СЭБнинг бузилишида Na+ нинг ахамияти.
Сув мувозанати бузилиши шаклларининг кўпинча учрайдиган сабаблари, дегидратация, гипергидратация клиникаси. Натрий ва калий алмашинуви, Na+ ва K+алмашинувининг бузилиш сабаблари, клиникаси.
Сув­электролит мувозанатини коррекцияловчи инфузион мухитлар, бузилишларни коррекцияловчи услублар.
Кислота-ишқор мувозанати (КИМ)-организмнинг суюқ мухитининг мухим биохимик доимийлиги (мувозанати) хисобланади. КИМ водород ионлари концентрацияси билан ифодаланади ва рН деб белгиланади. рН­? (рН ­ бу эритмада водород ионлари концентрацияси кўрсаткичининг ўнламчи тескари логарифмидир). Табиатда рН миқдори 1,0дан 14,0 булган эритмалар мавжуд. рН миқдори 7,0га тенг бўлса эритма реакцияси нейтрал хисобланади. рН 1,0дан 7,0гача бўлса­кислотали, рН 7,0дан 14,0гача эса­ишқорий хисобланади.
Бронстед теориясига кўра водород ионларини ажратувчи модда кислотали, водород ионларини боғловчи эса­ишқорий ёки асос хисобланади. рНнинг доимийлиги­бу хаётнинг асосий шарти. Инсон организмида КИМнинг сақланиб туриши, рНнинг силжишига қаршилик қилувчи буфер (ёки физико­химик) ва физиологик тизим
1. ОРГАНИЗМНИНГ БУФЕР, ЁКИ ФИЗИКО-ХИМИК ТИЗИМЛАРИ.
Қонда ёки бошқа биологик муҳитда кислота ва кучли асос билан боғланиб ним кислота ва туз ҳосил қилиши комбинациясига буфер тизим дейилади. Бу тизимда ним кислота буфер кислота, туз ва кучли асос эса буфер асос дейилади. Бу гурухга киради:

  1. КАРБОНАТЛИ БУФЕР — СО2, Н2СО3, NaНСО3, Na2СО3.

  2. ФОСФАТЛИ БУФЕР — Н3РО4 ва унинг тузлари NаН2РО4, Nа2НРО4, Nа3РО4.

  3. ОҚСИЛ БУФЕР — оқсиллар NH2 гурухли аминокислоталардан иборат бўлиб, водород ионларини бирлаштириш ва ажратиб бериш хусусиятига эга.

4.ГЕМОГЛОБИНЛИ БУФЕР — окисланган ва тикланган Нв дан таркиб топган. Окисланган гемоглобин кўп водород ионларини беради ва шунинг учун тикланганга нисбатан нордон хисобланади. Веноз қон артериал қонга нисбатан нордон, окисланган оксигемоглобин капилярлар орқали тўқималарга бориб мухитни кислотали қилади, бироқ тўқималарда кислороднинг парциал босими паст бўлганлиги сабабли кислород гемоглобиндан тезда ажралиб тикланади, яъни мухит ишқорийлашади.

Download 3,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish