Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент тиббиёт академияси кафедра: Анестезиология ва реаниматология


Парентерал озиклантиришнинг асосий компонентлари



Download 3,07 Mb.
bet18/27
Sana23.02.2022
Hajmi3,07 Mb.
#134564
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   27
Bog'liq
02 машгулот №2

Парентерал озиклантиришнинг асосий компонентлари.
Азот ва энергия, ва гидроион балансини, КИМ, витаминлар ва анаболик гормонларни коррекцияловчи воситалар ПО компонентлари хисобланади.
Азот манбалари-сифатида оксил гидролизатлари ва аминокислоталар эритмалари(гидролизат казеин, гидролизин-2 ва гидролизин-103, аминопептид, аминокровин, амиген, аминозол, полиамин ва бошкалар.) хисобланади. Улар таркибидаги умумий азотнинг микдори 0,7—0,9 %.
Аминокислота эритмалари баланслаштирилган аминокислоталардан иборат булиб, пептидлар тозаланган. Танланган аминокислота таркиби организмнинг эхтиёжига караб куйилади. Бу эритмалар яхши анаболик самара беради.
Оксилга булган суткалик эхтиёж 0,7—1,5 г/кг (6,25 г оксилда 1 г азот бор). Уларнинг организмга сурилишини таъминлаш учунэнергия манбаи булган препаратлар, яъни углевод ва ег эмульсияси ва бошкалар билан биргаликда кулланилади. ПО программасини тузишда сийдик азот йукотишини(80% азот буйрак оркали чикиб кетади.) хисобга олиш зарур.
Суткалик сийдикда мочевина микдори куйидаг формула буйича хисобланади:

Умумий мочевина азоти = С х 0,466


С —суткалик сийдикдаги мочевина, граммда; 0,466 — мочевинани азотга айлантириш коэффициенти (1 г мочевинада 0,466 г азот бор).


Энергия манбалари


Энергия манбаи сифатида углеводлар, спиртлар ва ёг эмульсиялари ишлатилади. Углеводлардан купинча глюкоза, бундан ташкари, фруктоза ишлатилади. Глюкозани 5, 10, 20 ва 30 % эритмалари кулланилади.1 гр глюкозага 4 ед инсулин нисбатида ишлатиладию.Углеводларга суткалик эхтиёж 60­ 200 г ташкил этади. (1 г углевод 4.1 ккал эга).
Спиртлар (этил, сорбит, ксилит) 1 г этил спирти 7,1 ккал энергия беради. Сорбит ва ксилит витаминни сакловчи таъсирга эга. Сорбитол (20 %) осмодиуретик самарали восита булиб, микроциркуляцияни яхшилайди, оксил гидролизатларида яхши эрийди. Спиртларни узок ишлатишда паренхиматоз органлар ва МНС га токсик таъсирини инобатга олиш керак.
Ёг эмулсиялари дисперс мухит, усимлик ёги ва эмульгатордан иборат. Калорияси юкори ­1г 9 ккал беради. Оптимал дозаси 1—2 г/кг в суткасига. Кетон таначаларининг организмда йигилиб колишини олдини олиш учун углеводлар билан бирга 1/1 нисбатда кулланилади. Интралипид, липофундин (Швеция) 10 % ва 20 % эритмалари 1000 ва 2000 ккал кувватга эга. Инфузия тезлигиминутига 10 томчидан бошланади, 60—70 томчигача купайтирилади. Ножуя таъсирлари: калтираш, гипертермия, бош огриги, кусиш. Гиперкоагуляциянинг олдини олиш учун 1 мл 5 ЕД гепарин хисобда кушилади.
ПО таркибида витаминлар ва анаболик гормонлар албатта булиши керак.
Асоратлари.
1) веналарни катетерлаш билан боглик булган (хаво эмболияси, венанинг шикастланиши ва тромбози, пневматоракс ва бошкалар);
2) септик (сепсис, катетер атрофида йирингли яллигланиш, кандидамикоз);
3) ПО компонентларига организмнинг реакцияси (гиперосмоляр кетонсиз гипергликемия, ноадекват инсулинотерапия), пироген реакциялар,;
4) ёг эмболияси (артериовеноз упка шунти булган беморларда), гиперкоагуляцияда;
5) гипогликемия­ инсулиннинг дозаси ошиб кетганда,а, гипераминемия ­жигар ва буйраклар фаолияти бузилганда, осмоляр нефроз ­гиперомоляр эритмаларни тез куйишда.



Download 3,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish