Ҳужайра назариясининг аҳамияти
*
Тирик табиатнинг морфологик яхлитлилигини тасдиқлаш.
*
Тирик табиатни умумбиологик тушунтириш.
*
Эволюцион жараён ларни тасдиқлаш.
Ҳужайра
эволюцияси
Кўпчилик олимлар,эукариот
ҳужайралар прокариот ҳужайралардан
келиб чиққан деб
ҳисоблайдилар.Эукариот ҳужайралар
ва уларнингорганоидлари келиб
чиқиши ҳақида бир неча назариялар
бор, улардан иккитаси тан олинган
бўлиб булар инвагинация ва симбиоз
назариясидир
Инвагинация назарияси эукариот
ҳужайра ва унинг органоидлари
прокариот ҳужайра мембранасида
ботиқлик пайдо бўлган ва у
кейинчалик ташқи мембрана билан
боғланган кўп мембранали
тузилмалар ҳосил қилган деб
тушунтиради
Маргулиснинг ҳужайравий симбиози
назариясига кўра, эукариот
ҳужайраларнинг ҳар бир тузилмаси
қадимий прокариотлар авлоди
ҳисобланади.Бу назарияга кўра,
эволюциянинг илк босқичида бижғиш
ҳисобига яшовчи айрим прокариотлар
аэроб бактерияларни фагоцитоз қилган,
аммо улар сақланиб, фагоцитоз қилган
ҳужайра билан яшайверган. Бунинг
натижасида аэроб ва анаэробдан иборат
бирга ҳаёт кечирадиган ягона симбиоз
тузилма шакллана борган.
Олимлар рибосома РНКлари
нуклеотидлари кетма-кетлигини таққослаш
асосида барча тирик организмларни уч
гуруҳга:эукариотлар,эубактериялар ва
архебактерияларга (охирги иккитаси
прокариот)киритса бўлади деган хулосага
келишди,чунки бу уч гуруҳ
организмларнинг генетик коди айнан бир
хил, шунинг учун улар умумий аждодга эга
деб уни “прогенот” деб
номладилар.Натижада прогенот назарияси
таклиф қилинди
Эукариот ҳужайра шаклланган ядро, ташқи биологик
мембрана – плазмолемма ва органоидлар ҳамда
киритмалардан иборат цитоплазмадан ташкил топган.
Плазмолемма ҳужайрани ташқи муҳитдан ажратади ва
ҳужайрадан ионлар ҳамда макромолекулаларнинг
ҳаракатини бошқаради.
Плазмолемма суюқ-мозаик тузилишга (Сингер модели) эга. У икки
қават фосфолипиддан оқсиллар ва полисахаридлардан иборат.
Фосфолипид молекулалари қутбсиз гидрофоб ва қутбли гидрофил
томонларга эга. Оқсиллар мозаик жойлашган (периферик,
интеграл ва ярим интеграл).
Мембрананинг юзаси моносахарид қолдиқларидан иборат олигосахарид
занжирдан ташкил топган. Уларнинг функцияси: ташқи сигналларни
аниқлаш, ҳужайраларнинг ўзаро алоқасини таъминлаш ва тўқима ҳосил
қилиш ва иммун жавоб ҳисобланади. Ўсимлик ҳужайралари
целлюлозали, замбуруғлар ҳужайралари хитин ва ҳайвон ҳужайраси
плазмолеммаси гликокаликсли полисахарид қатлам билан ўралган.
Ҳужайра мембранасининг кимёвий таркиби қуйидагича : оқсиллар 55%
(улардан 200 таси ферментлар; липидлар 35%; углеводлар 5-10%).
Мембрана оқсилларининг функцияси – структуравий, ферментатив,
рецепторли, транспорт. Мембрана липидларининг функцияси –
структуравий ва баръерлик. Гликопротеидларнинг – рецепторлик
функцияси
Эукариот ҳужайранинг тузилиши ва функцияси.
Do'stlaringiz bilan baham: |