Бактерияларнинг систематикаси ва номенклатураси
Бактерияларнинг систематикасидаги асосий токсономик бирлик “тур”
хисобланади.
Тур деб- эвалюцион жараёнда шакилланган ягона микроорганизимлар
йиғиндиси бўлиб, бир ҳил генотипга эга бўлган ва стандарт шароитда ўхшаш
морфологик, физиологик, биохимик хусусиятларни наъмаён қиловчи
микроорганизимларга айтилади.
Тур систематикада охирги кўрсаткич хисобланмайди, тур ичида ҳам
маълум белги ва хусусиятлари билан фарқланувчи микроорганизимлар
вариантлари ҳам учрайди. Улар номланади:
1) сероварлар (антиген хусусияти билан фарқланади)
2) хемоварлар (кимёвий моддаларга сегирлиги билан фарқланади)
3) фаговарлар (фагларга бўлган сезгирлиги бўйича
4) ферментоварлар (ферментатив хусусияти бўйича)
5) морфовар (морфологик хусусияти бўйича)
6) бактериоциноварлар (бактериоцин таркиби бўйича)
7) бактериоциногеноварлар (бактериоцинларни сезгирлиги бўйича)
Бактериоцинлар – бактериялар тамонидан синтез қилинади бошқа
бактерияларга ўлдирувчи таъсир қилиши мумкин. Бактериялар турли типдаги
бактериоцинлар синтез қилади ва улар бактериоциноварлар деб номланса,
сезгирлиги бўйича бактериоциногеноварларга бўлинади.
Бактерияларни тургача идентификация (тоза культура ажратиб олиб уни
бошқа турлардан фарқлаш) қилиш учун улани қуйидаги хусусиятларини
билиш шарт:
1) морфологик (бактерияларнинг шакли, формаси ва структурасини);
2) тинкториал (турли бўёқлар билан бўялиш хусусияти);
3) культурал (озиқли муҳитларда характерли ўсиши);
4) биохимик (турли субстрактларни парчалаши ва ўзлаштириши);
5) антигенлик (О-, Н, К антигенлари)
Турлар ирсий боғлақлиги орқали боғланиб авлодларни шакиллантиради,
авлодлар эса оилани, оилалар- қаторларни шакиллантиришади. Юқорироқ
токсономик категорияларга синф, бўлим, подишолик ости ва подишолик.
Ҳозирги систематика бўйича патоген микроорганизимлар прокориот
подишоликга ва патоген содда жониворлар, замбуруғлар эукориот
подишоликга, вируслар эса алохида подишоликга киритилган.
Прокариотлар олами ҳужайра деворларини тузилиши характери бўйича
иккита (доменга) гуруҳга Bacteria ва Archaea га киритилган.
1. Bacteria домени (эубактерия) таркибига қуйидагилар киради
1. Юпқадеворли – буларга ҳамма грамманфий бактериялар киритилган.
2. Қалиндеворли - буларга асосан граммусбат бактериялар киритилган.
3. Mollicutes - буларга ҳужайра девори бўлмаган бактериялар
микоплазмалар киритилган
2. Archaea домени (архебактериялар) –буларга грамманфий, граммусбат
бактериялар киритилган бўлиб, уларнинг ҳужайра девори бор, лекин унинг
таркибида пептидогликан тутмайди. Улар ўзларига хос рибосомалар тутади
РНК (рРНК).
Бир хил типдаги ҳужайра структурасига эга бўлган ҳамма прокориотлар
битта – “бактерия” бўлимига бириктирилган. Лекин уларнинг ўртасида
морфологик, структурал ва физиологик хусусиятлари билан фарқланувчи
бактериялар мавжуд бўлиб улар қуйидагича номланади:
1) чин бактериялар;
2) актиномицитлар;
3) сперохеталар;
4) риккетсиялар;
5) хломидиялар;
6) микоплазмалар.
Ҳозирги кунда бактериялар систематикасида токсономик системалар
қўлланилади.
1. Нумерли (сонли) токсономия. Бактерияларнинг белги хусусиятлари
тенг баҳоланади. Бунинг қўллаш учун бактерияларнинг бирқанча ўнлаб белги
хусусиятлари тўғрисида маълумотлар бўлиши керак. Белги хусусиятлари
ўрганилади ва уларнинг солиштириш, улар қанчалик кўп бир-бирларига тўғри
келиши, турларни белгиланади.
Расм . Микроорганизимлар классификацияси
Do'stlaringiz bilan baham: |